Ногирон ҳомилани аборт қилдириш


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга ҳамда у зотнинг оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.

Аммо баъду:
Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси Маккаю Мукаррама (ҳ. 1410 йил, 15-22 ражаб / м.1990 йил феврал ойининг 10-17-кунлари)да бўлиб, ўтган ўн иккинчи давра мажлисида ҳайъат аъзолари ва бир қатор мутахассис табиблар иштирокида айни мавзу юзасидан илмий баҳслар қилиб, аксариятнинг овози билан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
- Тиббий ташхислар она қорнидаги ҳомилани ногирон эканлигини тасдиқласа ва у 120 кунлик бўлса, аборт қилдиришга рухсат берилмайди. Лекин, мутахассис, ишончли врачлар ҳомила аборт қилинмаса, она ҳаётига хавф солади, деб таъкидласалар кутилаётган икки зарардан оғирини даф қилиш мақсадида ҳомила ногирон бўлса ҳам, бўлмаса ҳам аборт қилдиришга рухсат берилади.
120 кундан олдин мутахассис врачлар ташхиси ва замонавий тиббий жиҳозлар ёрдамида ҳомилани ногиронлиги аниқланса ва уни даволашни иложи бўлмаса, болани аборт қилинмаса, туғилгандан кейин ўзига ва ота-онасига қаттиқ алам, изтироб ва кулфатлар бўлиши кутилса, ота-она талабига биноан ҳомилани аборт қилдириш мумкин. Тиббий мутахассис ва ота-оналарга Аллоҳ таолодан тақво қилишни тавсия қилиб, ҳайъат юқоридаги қарорни қабул қилди. Аллоҳ таоло тавфиқ Валийсидир.

Фиқҳ академияси мажлиси раиси: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз.
Раис ўринбосари: Доктор Абдуллоҳ Умар Насиф.

Аъзолар:
1.    Муҳаммад ибн Жубайр (қарши овоз берувчи);
2.    Доктор Абдуллоҳ Абу Зайд (қарши овоз берувчи);
3.    Абдуллоҳ Абдурраҳмон ал-Бассом;
4.    Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон;
5.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн ас-Субайл;
6.    Мустафо Аҳмад аз-Зарқо;
7.    Муҳаммад Рашид Роғиб Қаббоний;
8.    Абу Бакр Жусий;
9.    Абдурраҳмон Ҳамза;
10.     Доктор Аҳмад Фаҳмий Абу Сунна;
11.     Муҳаммад ал-Ҳабиб бин Хўжа,
12.     Фазилатли доктор Юсуф Қаразовий;
13.     Абу Бакр Жусий;
14.     Муҳаммад Маҳмуд ас-Саввоф;
15.     Муборак Масъуд ал-Аводий (бетараф).

Ислом фиқҳ академияси мудири: Доктор Тилол Умар Бофақийҳ.

Мажлисда иштирок этмаганлар:
1.    Фазилатли шайх Муҳаммад Солиҳ ибн Усаймийн;
2.    Фазилатли шайх Муҳаммад Шозилий ан-Найфар;
3.    Фазилатли шайх Муҳаммад Солим Абдулвадуд;
4.    Фазилатли шайх Абул Ҳасан Алий ал-Ҳасаний ан-Надавий;
5.    Маҳмуд Шайт Хаттоб;
6.    Фазилатли шайх Ҳуснийн Муҳаммад Махлуф.
Таржимон: Абдулатиф Аллоқулов
Изоҳ: Бу қарор барча жамиятларда бўлгани каби бизда ҳам бу борада тез-тез такрорланиб турадиган саволларга жуда ҳам қониқарли жавобдир. Фақат одамларимиз қарорнинг маъноларини яхши англаб етиб, унга амал қилишлари лозим бўлади. Шу билан бирга мутахассис тиббиёт ходимлари ҳам бу қарорни ўзлаштириб олишлари фойдадан холи эмас. Хусусан, гап ногирон ҳомилани олдириш ҳақида бораётганини зинҳор унутмаслик ва соғлом ҳомилани олдиришга асло қўл урмаслик зарур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7513 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
8 йил аввал 5831 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
8 йил аввал 10949 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...