жамоат
|
Фиқҳий истилоҳда имом билан муқтадийнинг намози ўртасида ҳосил бўлган боғланиш
|
ҳайя алал фалаҳ
|
Нажотга келинглар, шошилинглар.
|
қод қоматис солат
|
Намоз қоим бўлди
|
иқома
|
Иқома масжидга ёки жамоат намозига йиғилиб турганларга фарз намоз ўқиш бошланаётганини билдириш вазифасини ўтайди. Ёлғиз ўқиётган киши ҳам иқома айтса, яхши.
|
васийла
|
Жаннатдаги олий мақом манзила
|
Мақоми Маҳмуд
|
«Мақоми Маҳмуд» – мақталган мақом Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд–буюк шафоат мақомидир.
|
шарт
|
«Шарт» сўзи луғатда «аломат» маъносини билдиради.
Шариатда, бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўша нарсадан ташқарида бўлган нарса «шарт»дир.
|
аврат
|
«Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» маъноларини билдиради.
Шариатда, беркитилиши вожиб ва унга назар солиш ҳаром бўлган нарса авратдир.
|
қибла
|
«Қибла» луғатда «қаршида, рўбарўда турган нарса», дегани.
Намозда Каъбаи Муаззама намозхоннинг юзланадиган томонида бўлгани учун «қибла» дейилади.
|
ният
|
«Ният» сўзи «қасд қилиш» маъносини билдиради.
Шариатда, қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши ниятдир.
|
таҳрима
|
«таҳрима» намозни бошлашда айтиладиган такбирдир. Уни «такбири таҳрима» дейиш одат бўлиб қолган. Чунки, намоз ўқишни ният қилиб «Аллоҳу Акбар!» деб такбир айтиш билан намоз ўқувчига ушбу такбир айтишдан олдин ҳалол бўлган ишлар ҳаром бўлади. Намознинг ичида улардан ҳеч бирини қила олмайди.
|
қиём
|
«Қиём» сўзидан «тик туриш» англанади. Намозда тик туриш фарздир.
|
рукуъ
|
«Рукуъ» луғатда «эгилиш» маъносини билдиради.
Шариатда эса, бош ва орқа ила қўли тиззасига етгунча энгашишга «рукуъ» дейилади. Рукуънинг энг ози икки кафтининг тиззаларига етишидир. Мукаммал рукуъ эса, тиззаларини чангаллаб ушлаган ҳолда орқаси ва бўйнини тўғрилаб теп-текис бўлишини таъминлаш.
|
сажда
|
«Сажда» сўзи луғатда «бўйсуниш», «ҳокисорлик», «ўзини паст олиш» ва «майл» маъноларини билдиради.
Шариатда намозхоннинг очиқ пешона ва бурнини ерга қўйиши «сажда»дир.
|
зам сура қилиш
|
«Зам қилиш» дегани «ортидан қўшиш» маъносини билдиради. Бу ибора намозда «Фотиҳа» сураси қироати ортидан яна бир сура ёки баъзи оятларни ўқишга ишлатилади. Ана шу амал намоздаги вожиб амаллардан биридир.
|