Бўлимлар
Атама номи Атама
қаъдаи улаа «Қаъдаи улаа» сўзи луғатда «аввалги ўтириш» маъносини билдиради. Шариатда эса, икки ракъатдан кўп намозларда икки ракъатни ўқиб, кейин ўтириб ташаҳҳудни ўқишга «қаъдаи улаа» дейилади.
ташаҳҳуд Намознинг ҳар иккинчи ракъатида ўқиладиган «Ат-таҳиййаату».Агар намоз икки ракъатли бўлса, шу билан тамом бўлар эди. Тўрт ракъатли ёки уч ракъатли бўлса, бу биринчи ўтириш ҳисобланиб, учинчи ёки тўртинчи ракъатдан кейин охирги ўтиришга яна ўтириб, яна ташаҳҳуд ўқилади ва салом берилади.
қунут «Қунут» луғатда «дуо» ва «тазарруъ» маъносидадир. Шариатда эса, намозда рукуъдан олдин ёки кейин туриб Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни дафъ қилиш ёки яхшиликни жалб қилишни сўрашдир.
саббоба Ўнг бармоқ панжаларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсатгич бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа» деганда «Лаа илааҳа»ни айтаётганда кўрсатгич...
истисно «Истисно» дегани, бир нарсани айтиб орқасидан «иншо¬аллоҳ»ни айтишдир. Мисол учун, биров овозини чиқариб талоқ қўйса-ю, ортидан ичида иншоаллоҳ деса, аммо унинг ҳарфларини ичида айтиб, бировга эшиттирмаса, талоғи тушади. Чунки, ошкора бўлмаган гап ҳисобга олинмайди.
аъробий Пайғамбаримиз (с.а.в.) замонларидаги саҳрода ўсган, таълим-тарбия кўрмаган одам.
фосиқ фосиқ - (араб. - йўлдан адашган, ахлоқсиз) - 1) ислом анъанасида диний мажбуриятларни адо этмаган гуноҳкор; 2) ахлоқий маънода -фаҳш, бузуқ одам. "Фосиқ" калимаси жоҳилият даврида қўлланилмаган. Қуръони каримда ўзак ҳолида етти, тусланган феъл сифатида ўн ва "фосиқ" шаклида эса (...
мукаммилот Фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган суннат намозлар.
нафл «Нафл» сўзи луғатда «зиёда» маъносини англатади. Шариатда фарз, вожиб ва суннат бўлмаган фазийлатли амални «нафл» дейилади.
аъмо Кўзи кўрмайдиган киши.
бидъатчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан маъруф бўлган эътиқодга саркашлик эмас, шубҳа туфайли хилоф қилган киши.
валади зино Зинодан туғилган бола.
самовий бетоҳаратлик Намозхоннинг ихтиёрисиз тоҳарати кетиб қолиши.
мутлақ калом Намозда қасданми, унутибми, билмасданми, хато тарийқасидами ёки мажбуранми гапирилса, у ботил бўлади. Бу нарса икки ҳарфни ёки фаҳмласа бўладиган бир ҳарф-ни нутқ қилиш билан бўлади.
хушуъ Аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир. «Хушуъ» қўрқув билан сукунатнинг бирга қўшилганидир. Мўминлар намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир.