хатм
|
Қуръонни бошдан охиригача батамом ўқиш.
|
хаттот
|
ҳуснихат соҳиби, чиройли ёзувчи.
|
хилоф
|
тескари, зид, қарама-қарши.
|
хирқа
|
дарвешлар киядиган либос.
|
хитмий
|
хушбўйлик тури.
|
хонақоҳ
|
дарвешлар, қаландарлар, ғариблар истиқомат қилган уй; қаландархона, дарвешхона.
|
художўй
|
тақводор, диёнатли.
|
хулафои рошидин
|
аҳорёрлар, тўрт буюк халифа – Абу Бакр, Умар, Усмон, Али.
|
хурофот
|
бидъат, афсона, беҳуда гап, сафсата, тўқима, уйдирма; исломдан олдинги арабларнинг одатлари.
|
хусуматчи
|
душман, рақиб, жанжаллашган.
|
шайх
|
кекса, оқсоқол; устоз, ҳадис ўргатувчи, олим.
|
шайхул ислом
|
муайян мамлакатда ислом ташкилотлари бошлиғи – олий диний унвон.
|
шак
|
гумон, шубҳа.
|
шамс
|
қуёш
|
шамсул аимма
|
имомлар қуёши. Илмий унвон.
|