Бўлимлар
Атама номи Атама
тахриж чиқармоқ (ҳадис олинган манбаларни чиқариш)
таҳриф ўзгартириш.
ташдид иккилантириш. Бир ҳарфни икки марта ўқиш. Масалан: катта, оббо...
таъвил изоҳлаш, асл маъносига қайтариш, айрим мураккаб оятлар мазмунини ўз билими доирасида изоҳлаш.
таъзия юпатиш, ҳамдардлик билдириш, азадор кишига тасалли бериш, аҳвол сўраш.
таълиқ санадининг аввалида битта ёки ундан кўп ровий кетма-кет тушириб қолдирилган.
таълиф ёзиш.
таълифот ёзилган асарлар.
тиловат Қуръони карим суралари ёки оятларини ёддан ўқиш.
тобеъин издош, эргашган. Имонли ҳолда саҳобийни кўрган, у билан суҳбат қурган ва шундай имонда вафот этган киши. Улар саҳобийларнинг ишларини давом эттирганлар.
тожир савдогар, тижоратчи.
уламо олим сўзининг кўплиги, билимдон.
уммат халқ, миллат; динга эътиқод қилувчилар жамоаси; Аллоҳнинг бандалари; Муҳаммад алайҳиссаломга имон келтирган мусулмонлар.
умму онаси. Масалан: Умму Ҳабиба – Ҳабибанинг онаси.
усул илми шариат ҳукмларини унинг асл манбалари – Қуръон, ҳадис ва  ижмоъдан олиш илми.