Бўлимлар
Атама номи Атама
Таврот Мусо алайҳиссаломга нозил қилиншган илоҳий китоб.
тавҳид Аллоҳни ягона санаш, ёлғиз деб эътиқод қилиш
тадлис алдамчилик, товламачилик, фирибгарлик.
тажвид Қуръонни қироат билан ўқиш.
такаллуф илтифот.
такбир улуғлаш, Аллоҳни улуғлаш билан боғлиқ бўлган ибора.
тақво сақланиш, парҳезкорлик, Худодан қўрқиш; дўзахдан сақланиш; Аллоҳнинг буйруқларини бажариш, қайтарган ишларидан қайтиш.
талқин  қайта-қайта такрорлаб айтиб туриш.
тариқат йўл, усул, услуб. Аллоҳга яқинлашиш ва Унинг розилигига эришишмақсадида жорий этилган қоида ва русумлар мажмуаси.
таровеҳ ҳордиқ чиқариш, тин олиш; рамазон ойи давомида кечалари ўқиладиган қўшимча намоз.
тасаввуф пўстин кийиш, сўфийлик йўли; инсоннинг руҳий оламига боғлиқ қараш ва амалиётлар мажмуи.
тафсир баён қилиш, очиб бериш, равшан қилиш, изоҳлаш, шарҳлаш; Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари, араб тили грамамтикаси қоидалари ва балоғат илмининг усулларига таяниб Қуръон оятларининг мазмунини ёритиб берадиган илм. Мазкур илмда оятлардаги сўзларнинг маъноси, оятлар нозил бўлиш сабаблари, ишоралар,...
таҳажжуд тунда ўқиладиган нафл намоз, бедор бўлмоқ, бедорлик.
таҳлил  “Ла илаҳа иллоллоҳ” калимаси.
таҳорат тозалик, поклик, озодалик; ибодат олдидан тозаланиш.