Бўлимлар
Атама номи Атама
учмоҳ жаннат.
ушр ўндан бир; чиққан ҳосилнинг ўндан биридан бериладиган эҳсон.
фазл фазилат, даража, яхшилик
файз барака.
фард якка, ёлғиз.
фасиҳ очиқ-ойдин, равшан, аниқ, бурро.
фатво Фатво - (араб. - тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) - исломда муфти ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ. Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад (сав) сафдошлари, айниқса, дастлабки тўрт халифа (чорёрлар)нинг турли ҳуқуқий масала...
фатҳа араб ҳарфларининг тепасига қўйиладиган ҳаракат. “А” товуши билан ўқилади.
фирқа махсус фикрга эга бўлган кишиларнинг ташкилий гуруҳи.
фисқ бузуқлик, ахлоқсизлик, фаҳш; ахлоқий бузуқлик; бировнинг орқасидан ёмонлаб тарқатилган уйдирма; ғийбат, иғво; тўғри йўлдан адашиш.
фожир фоҳиш, уятсиз; бетавфиқ, гуноҳкор, бузуқи, бузғунчи; ёлғончи, айёр, фирибгар, маккор.
фозил фазилатли.
хайбар Мадина атрофидаги жой номи.
хайр яхшилик, эзгулик.
халифа ўринбосар; ноиб; тарихда мусулмонлар жамоаси ва мусулмонлар давлатининг диний, айни бир пайтда дунёвий раҳбари.