Бўлимлар
Атама номи Атама
Таййиб ал-Хуноматий Абу Солиҳ Таййиб ибн Муқотил ал-Хуноматий Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорийдан таълим олганлар.
Хуноматий Бухоро қишлоқларидан.
Хумхисар Бухоро қишлоқларидан.
Али ал-Ханбожий Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Ханбожий Бухоро олимларидан. Бухоронинг кўп олимидан таълим олиб шогирдлар чиқарганлар.
Муҳаммад ал-Ханбий Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ханбийнинг оталари бухоролик бўлиб, ўзлари Бағдодда туғилганлар. Бухорога қайтиб, вафотларига қадар шу ерда яшаганлар. Ҳадис илмига моҳир эдилар. Кўп ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 350 (милодий 962) йилда вафот этганлар.
Восил ас-Суфий ал-Хунбуний Абул Қосим Восил ибн Ҳамза ас-Суфий ал-Хунбуний - Бухоронинг Хунбун номли қишлоғидан. Ҳадис илми талабида кўп сафарда бўлганлар. Ниҳоятда солиҳ, ишончли муҳаддис эдилар, ҳадисларни яхши билиб, яхши тушунардилар. Бухорода Абу Саҳл Абдулкарим ал-Калободийдан, Насафда Абул Аббос Жаъфар ал-Мустағфирийда...
Аҳмад ал-Хунбуний Абу Ражо Аҳмад ибн Довуд ал-Хунбуний  - Бухоронинг Хунбун номли қишлоғидан. Хожа Ғунжор айтадилар: «У киши Юқори Хунбундан». Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Калободий бу кишидан таълим олганлар.
Умар ал-Хунжий ал-Бухорий Абу Ҳафс Умар ибн Абул Ҳорис ал-Хунжий ал-Бухорий Басрада яшаб, Бағдодда ҳадис илмидан таълим берганлар. Ҳижрий 250 (милодий 865) йилда Бағдодда вафот этганлар.
Ҳаким ал-Хуналиқий ад-Дарбандий Ҳаким ибн Иброҳим ал-Хуналиқий ад-Дарбандий фақиҳ, фозил, ғамхўр олимлардан эдилар. Бағдодда Имом Абу Ҳомид ал-Ғаззолий билан маслакдош бўлганлар. Кўп ҳaдис билардилар ва ҳадисларни ўз қўллари билан кўчирардилар. Хаттот ҳам бўлганлар. Бухорода яшаганлар. Ҳижрий 538 (милодий 1144) йил шавво...
Хоҳар форс тилида сингил дегани.
Муҳаммад ал-Бухорий ал-Қудайдий Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Бухорий ал-Қудайдий Бухоро олимларидан бўлиб, «Бакр Хоҳарзода» номи билан танилган эдилар. Бухоронинг маълум ва машҳур олими Хоҳарзоданинг авлодлари эканликлари учун шу нисбат берилган. Бу киши Бухоро қозиси Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорийнинг синг...
Хайёт арабча сўз бўлиб, кийим (либос) тикувчи деган маънони англатади.
Жобир ал-Хайёт ал-Бухорий Абу Саъид Жобир ибн Исо ал-Хайёт ал-Бухорий машҳур кийим тикувчи бўлганлар. Исо ибн Мусо ал-Ғунжордан ҳадис илмидан таълим олганлар.
Халаф ал-Хайём ал-Бухорий Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳaммад ал-Хайём ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, шу нисбат билан машҳур эдилар. Ёддан кўп ҳадис билишларига қарамай, ҳадис илми талабида сафар этардилар. У кишидан Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз, Абу Саъд ал-Идрисий ал-Астрободий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 361 (м...
Абдуллоҳ ал-Хайрохарий Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Фазл ал-Хайрохарий Бухоронинг Хайрохари номли қишлоғидан бўлиб, ушбу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Бухорода муфтий бўлганлар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом-хатиблик қилганлар. Шайхларнинг хизматларини бажо этиб, уларнинг дуоларини олганлар. Шу...