Убайдуллоҳ ал-Куфий ал-Қози ад-Довудий
|
Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Али ал-Куфий ал-Қози ад-Довудий Хуросонда ўз асрининг фақиҳларидан эдилар. Ироқ ва Миср муҳаддисларидан кўп ҳадис тинглаганлар. Бағдод, Куфа, Миср ва Дамашқ уламоларидан таълим олганлар. Кейинчалик вафотларига қадар Бухорода яшаганлар. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ ал-Ғ...
|
Дахфандун
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Абдуллоҳ ад-Дахфандуний
|
Aбу Иброҳим Абдуллоҳ ибн Ханжа ад-Дахфандуний - Бухоронинг Дахфандун номли қишлоғидан. Лақаблари «Жамук» эди. Лақабни бу кишига оналари берганлар. Абу Ҳузайфа Исҳоқ ибн Бишр, Аҳмад ибн Ҳафс, Муҳаммад ибн Салом ва Абу Жаъфар ал-Муснадийдан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Абу Муҳамма...
|
Даъо
|
арабча сўз бўлиб, кўп дуо қилувчи деган маънони англатади.
|
Солиҳ ад-Даъо
|
Абу Шуайб Солиҳ ибн Имрон ад-Даъо асли бухоролик бўлиб, Абу Наим Фазл ибн Диккин, Сулаймон ибн Ҳарб, Муслим ибн Иброҳим ва Аффон ибн Муслимлардан таълим олганлар. Бу кишидан Яҳё ибн Муҳаммад, Аҳмад ибн Комил ва Абу Бакр аш-Шофеъий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 285 (милодий 899) йилнинг шаъбон ойида...
|
Муҳаммад ад-Дувайдий ал-Бухорий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Саҳл ад-Дувайдий ал-Бухорий Тамим қабиласи томонидан мусулмон қилинганлардан. Бухоро аҳлидан. Бағдодда яшаганлар. Ўз замоналарининг олимларидан таълим олиб, кўп шогирд чиқарганлар. Ҳижрий 251 (милодий 866) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.
|
Муҳаммад ад-Диймасий ал-Бухорий ал-Ҳоким
|
Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Яъқуб ад-Диймасий ал-Бухорий ал-Ҳоким - Бухоронинг Диймас номли қишлоғидан. Бу кишидан Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Хидомий ҳадис ривоят қилганлар. Тахминан ҳижрий 430 (милодий 1039) йилда вафот этганлар.
|
Заръайна
|
Бухоро қишлоқларидан
|
Имрон аз-Заръайний ал-Бухорий
|
Aбу Зайд Имрон ибн Мусо аз-Заръайний ал-Бухорий - Бухоронинг Заръайна номли қишлоғидан. Бу киши Даррон ибн Суфён ва Иброҳим ибн Фаҳддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ҳадис ривоят қилганлар.
|
Зибадвон
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Абдулваҳҳоб аз-Зибадвоний ал-Бухорий
|
Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Абдулвоҳид аз-Зибадвоний ал-Бухорий фозил ва солиҳ шайхлардан эдилар. Абу Амр Усмон ибн Иброҳим ал-Фазлийдан таълим олганлар.
|
Ҳаким аз-Займуний
|
Абу Муҳаммад Ҳаким ибн Муҳаммад аз-Займуний - Бухоронинг Займун номли қишлоғи аҳлидан бўлиб, Шофеъий мазҳабининг машҳур фақиҳларидан эдилар. Ҳижрий 375 (милодий 986) йили Марвда Имом Абу Абдуллоҳ ал-Хизрийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Калом илмидан эса устоз Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад...
|
Абдулазиз аз-Займуний ал-Бухорий
|
Абул Қосим Абдулазиз ибн Абу Наср аз-Займуний ал-Бухорий - Бухоро аҳлидан бўлиб, фозил фақиҳлардан эдилар. Бу киши Абу Амр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Собир, Абу Саъид Халил ибн Аҳмад, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Абдуллоҳ аc-Соиғ ва бошқалардан таълим олганлар. Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий б...
|
Иброҳим ар-Ромуший
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исҳоқ ар-Ромуший - Бухоронинг Ромуш номли қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ва Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ромуш
|
Бухоронинг қишлоқларидан.
|