Забағдувон
|
(«Сабағдувон» деб ҳам айтилади) – Бухоро қишлоқларидан.
|
Сулаймон аз-Зарахший ал-Бухорий
|
Абу Довуд Сулаймон ибн Саҳл аз-Зарахший ал-Бухорий Зарахш қишлоғидан. Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Кабирдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 328 (милодий 941) йилда вафот этганлар.
|
Муҳаммад аз-Зарахший
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Саъид аз-Зарахший - Зарахш қишлоғидан бўлиб, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Суламий ва Абу Ҳафс ал-Ижлийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 399 (милодий 1009) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
|
Заранжарий
|
(«Зарангарий» деб ҳам айтилади) – Бухоро қишлоқларидан.
|
Довуд аз-Заранжарий
|
Абу Сулаймон Довуд ибн Талҳа аз-Заранжарий - Бухоронинг Заранжарий номли қишлоғидан. Абу Имрон Мусо ибн Наср ал-Бағдодий, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий ва Абдуллоҳ ибн Абу Ҳанифа ад-Дабусийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Исҳоқ ибн Муҳтадий ибн Юнус ал-Бухорий ҳадис рив...
|
Бакр аз-Заранжарий
|
Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад аз-Заранжарий - Бухоронинг Заранжарий номли қишлоғидан. Бу киши фозил имом бўлиб, Абу Ҳанифа мазҳабининг фиқҳий масалаларини ёддан билар эдилар. Фатво беришда Абу Ҳанифанинг далил ва исботларига таянардилар. Узоқ умр кўрганлар. Ҳадис илмидан кўп таълим...
|
Юсуф аз-Заранжарий
|
Абу Яъқуб Юсуф ибн Талҳа аз-Заранжарий - Бухоронинг Заранжарий номли қишлоғидан бўлиб, Абу Аҳмад Буҳайр ибн Назрдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Таййиб Тоҳир ибн Муҳаммад ҳадис ривоят қилганлар.
|
Абдуллоҳ аз-Заррий
|
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад аз-Заррий асли райлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Кўп ҳадис ривоят қилганлар. Одам ибн Мусо ал-Хорий ва Абул Аббос Аҳмад ибн Жаъфар ар-Розий ал-Жамолдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Хожа Ғунжор, Абу Абдуллоҳ ал-Мустағфирий ва Абу Абд...
|
Зирр ибн Абдуллоҳ
|
Зирр ибн Абдуллоҳ – асли куфалик. У киши Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий билан бирга Бухорога келиб қолганлар ва шу ерда яшаб, бола-чақали бўлганлар.
|
Аҳмад ан-Насафий аз-Зиррий
|
Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафий аз-Зиррий – Зирр ибн Абдуллоҳнинг авлодлари. Иброҳим ибн Маъқал ан-Насафий, Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Бусанжийдан таълим олганлар. Ҳижрий 366 (милодий 977) йили Насафда вафот этганлар.
|
Зандармитан
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Муаббид аз-Зандармитаний ал-Бухорий
|
Абу Амр Муаббид ибн Амр аз-Зандармитаний ал-Бухорий - Бухоронинг Зандармитан номли қишлоғидан . Муҳаммад ибн Зиёддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Ҳамдон ибн Муаббид ҳадис ривоят қилганлар.
|
Иброҳим аз-Занданий ал-Каробисий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим аз-Занданий ал-Каробисий - Бухоронинг Зандана номли қишлоғидан бўлиб, Ҳорун ал-Астрободий ва Абул Ҳорис ал-Хаттобийдан ҳадис илмидан таълим олганлар.
|
Аҳмад аз-Занданий
|
Абу Содиқ Аҳмад ибн Ҳусайн аз-Занданий - Бухоронинг Зандана номли қишлоғининг имом-хатиби бўлганлар. Бухоронинг кўпгина олимларидан илм ўрганиб, ёзиб олганлар. Ҳижрий 493 (милодий 1101) йилда вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Бухорий аз-Занданий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Саъид ал-Бухорий аз-Занданий - Бухоронинг Зандана номли қишлоғидан бўлиб, Саъид ибн Масъуд ал-Бухорий, Убайдуллоҳ ибн Восил ал-Бухорий, Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ал-Бухорий, Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Ҳамдон ибн Зуннун ал-Балхий ва Аҳад ибн Ҳусайн ал-Балхийдан ҳадис илмид...
|