Ҳаким ар-Романий
|
Абу Аҳмад Ҳаким ибн Луқмон - ар-Романий Бухоронинг Романий номли қишлоғидан бўлиб, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Бухорий ва Фатҳ ибн Абу Улвон ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Қози ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ромитан
|
(Армитана деб ҳам айтилади) – Бухоро қишлоқларидан.
|
Равҳ ар-Ромитаний ал-Бухорий
|
Абу Иброҳим Равҳ ибн Мустанир ар-Ромитаний ал-Бухорий - Бухоронинг Ромитан номли қишлоғидан. Бу киши Мухтор ибн Собиқ, Абу Ҳафс ал-Кабир ва Мусаййиб ибн Исҳоқдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Ҳишом ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ар-Ромитаний
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Ҳошим ар-Ромитаний - Бухоронинг Ромитан номли қишлоғидан бўлиб, Назр ибн Шумайл ва Аффон ибн Абдулжаббордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса неваралари Абу Амр Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ар-Размонохий ал-Бухорий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ар-Размонохий ал-Бухорий Бухоронинг Размонох номли қишлоғидан бўлиб, Абу Ҳотам Довуд ибн Абул Авом, Абу Солиҳ Халаф ибн Омир ва Жаҳон ибн Абул Ҳасан ал-Фарғонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 356 (милодий 968) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
|
Ҳотам ар-Размонохий ал-Бухорий
|
Абу Саъид Ҳотам ибн Муҳаммад ар-Размонохий ал-Бухорий - Бухоронинг Размонох номли қишлоғидан. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ҳиравий, Халаф ибн Омир, Саҳл ибн Мутаваккилдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.
|
Али ат-Табарий ар-Руёний
|
Абул Ҳaсан Али ибн Аҳмад ат-Табарий ар-Руёний асли Табаристоннинг Руён шаҳридан бўлиб, Бухорода яшаганлар. Бу киши имом, фозил ва Шофеъий мазҳабининг фақиҳи эдилар. Мазкур мазҳабда мумтоз бу зот Имом Абул Қосим ал-Фуроний ва Абу Саҳл Аҳмад ибн Али ал-Абивардийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Ўзлари...
|
Аҳмад ар-Риғдамуний ал-Бухорий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамуний ал-Бухорий - Бухоронинг Риғдамун номли қишлоғидан бўлиб, «ал-Қози ал-жамол» (Чиройли қози) номи билан танилгандилар. Имом, фозил, оқил ва сахий кишилардан эдилар. Бўш вақтларида Бухорога келиб, уламолардан таълим олардилар. Оталари Абдураҳмон и...
|
Муҳаммад ар-Риғдамуний
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ар-Риғдамуний фозил кишилардан бўлиб, ёлғиз қолганларида сукунат ва виқорни яхши кўрардилар. Дину диёнатни ҳар хил гаплардан, туҳматлардан ҳимоя қилардилар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом-хатиб эдилар. Боболари Абдураҳмон ибн Исҳоқ ар-Риғдамуний в...
|
Бишр ар-Ривдий
|
Абу Саъид Бишр ибн Илёс ар-Ривдий - Бухоронинг Ривда номли қишлоғидан. Ҳомид ибн Шубайб ал-Аздий, Таййиб ибн Муқотил ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ревартун
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Иброҳим ар-Ривартуний ал-Бухорий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ар-Ривартуний ал-Бухорий - Бухоронинг Ривартун номли қишлоғидан бўлиб, «Дибож ал-важҳ» (Ҳарир юзли) номи билан танилган эдилар. Илм талабида Хуросон, Ироқда бўлиб, қайтиб келгач, фақиҳ Абу Али Зоҳир ибн Аҳмад ас-Сарахсий, Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад...
|
Иброҳим аз-Зоҳид ар-Ревий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад аз-Зоҳид ар-Ревий – Бухородан. Уйлари Рев дарвозага яқин бўлган. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ар-Розий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий, Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар и...
|
Ҳасан ал-Бухорий аз-Зоҳирий
|
Абу Али Ҳасан ибн Яъқуб ал-Бухорий аз-Зоҳирий Бухоро аҳлидан. Катта боболарининг исми Зоҳир бўлганлиги учун бу кишига ушбу нисбат берилган. Абу Зарр Аммор ибн Мухлид ал-Бағдодий, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ва Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ар-Розийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Бухорода Абу Муҳ...
|
Афлаҳ аш-Шайбоний аз-Забағдувоний
|
Абу Муҳаммад Афлаҳ ибн Бисом аш-Шайбоний аз-Забағдувоний - Бухоронинг Забағдувон номли қишлоғидан. Кўп хайрли ишлар қилардилар. Дуолари ижобат бўлувчилардан эдилар. Саъид ибн Мансур ва Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Минжоб ҳадис ривоят қилганлар...
|