Муҳаммад ас-Сурморий аз-Зуший ан-Нурий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдусаййид ас-Сурморий аз-Зуший ан-Нурий - Бухоронинг Зуш номли қишлоғидан. Самарқандда Абу Аҳмад Абдураҳмон ибн Исҳоқ ар-Риғдамунийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Аҳмад Восил ал-Бухорий аз-Зайний
|
Аҳмад Восил ибн Абдушукур ал-Бухорий аз-Зайний - Бухоро аҳлидан бўлиб, Убайдуллоҳ ибн Восилнинг оталаридирлар. Суфён ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим, Абдуллоҳ ибн Ваҳб, Умар ибн Ҳорун ал-Балхий ва Самарқанд қозиси Исҳоқ ибн Иброҳимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари ва оталари Муҳаммад...
|
Муҳаммад ас-Соркуний
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Соркуний Бухоронинг Соркун номли қишлоғидан. бўлиб, бу нисбат билан машҳур эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмаддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Бухорода Абу Убайд ибн Молик ал-Ханоматий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Исмоил ас-Сомоний
|
Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад ибн Асад ибн Сомон ас-Сомоний адолатли амир, халқпарвар ва насиҳатгўй олим эдилар. Бу кишининг фарзандлари, қариндош-уруғлари, яқинларига «ас-Сомония» деб нисбат берилган. Ҳадислар ёзиб олганлар. Илм аҳлини ниҳоятда яхши кўрар эдилар. Исмоил Сомоний...
|
Аҳмад ас-Сомоний
|
Исмоил ас-Сомонийнинг оталари амир Аҳмад ибн Асад ас-Сомоний Суфён ибн Уяйна, Исмоил ибн Улайя, Язид ибн Ҳорун ва Мансур ибн Аммордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари амир Исмоил Сомоний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 250 (милодий 865) йилнинг шаввол ойида Фарғонада вафот этг...
|
Исҳоқ ас-Сомоний
|
Абу Яъқуб Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Сомоний Бухоро амири эдилар. Оталари Исмоил ибн Аҳмад ас-Сомоний ва Абдуллоҳ ибн Абдураҳмондан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Солиҳ ибн Абу Румайҳ ва Абдуллоҳ ибн Яҳё ал-Қози ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 301 (милодий 914) йил сафар ойига 9 кун қолган...
|
Наср ас-Сомоний
|
Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад ас-Сомоний амир Исмоил Сомонийнинг акалари. Оталари Аҳмад ибн Асад ас-Сомонийдан, Солим ибн Ғолиб ас-Самарқандий ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ҳадис ривоят қилганлар. Наср ибн Аҳмад ас-Сомоний ҳиж...
|
Нуҳ ибн Асад
|
Абу Муҳаммад Нуҳ ибн Асад ибн Сомон ҳижрий 225 (милодий 841) йилда Исбижобни (Исфижоб, Шарқдаги катта шаҳар) фатҳ қилганлар. Ҳижрий 227 (милодий 843) йилда вафот этганлар.
|
Яҳё ибн Асад
|
Нуҳ ибн Асаднинг укалари Абул Аббос Яҳё ибн Асад ҳижрий 241 (милодий 856) йил рабиъул охир ойига 5 кун қолганда пайшанба куни вафот этганлар.
|
Сиборий
|
Бухоро қишлоқларидан бўлиб, «Сабирий» ёки «Исбирий» деб ҳам айтилади.
|
Абдулмалик ас-Сиборий
|
Имом Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Абдураҳмон ас-Сиборий Бухоро аҳлидан. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофизнинг «Тарихи Бухоро» китобини ривоят қилганлар. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр аш-Шуъабийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад аз-Заран...
|
Умар ас-Сиборий
|
Абу Ҳафс Умар ибн Ҳафс ас-Сиборий Бухоронинг Сабирий қишлоғидан бўлиб, Али ибн Ҳажар, Юсуф ибн Исо, Муҳаммад ибн Ҳамид ар-Розий, Салама ибн Шубайбдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Абу Ҳафс Умар ас-Сабирий ҳижрий 294 (милодий 908) йилда ва...
|
Абдуллоҳ ал-Бухорий ас-Сибадмуний
|
Фақиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Калободий ал-Бухорий ас-Сибадмуний Бухоронинг Сибадмун номли қишлоғидан бўлиб, «Устоз» номи билан танилган эдилар. «Устоз» – бу кишига берилган лақабдир. Кўп ҳадис билувчи ва шайх эдилар. Хуросон, Ироқ,...
|
Маъруф ас-Сибадмуний
|
Абу Солиҳ Маъруф ибн Мансур ас-Сибадмуний пешқадам олимлардан. Ироқ, Ҳижоз ва Шомда бўлиб, улуғ уламолардан таълим олганлар. Суфён ибн Уяйна, Марвон ибн Муовия, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Асбот ибн Ясаъ ва Аҳмад ибн Лайсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Аҳмад ибн Юнус ал-Бухорий, Аб...
|
Субизғук
|
Бухоро қишлоқларидан.
|