Муҳаммад ас-Субизғукий
|
Муҳаммад ибн Ҳотам ас-Субизғукий Бухоронинг Субизғук қишлоғидан бўлиб, суннат аҳлидан эдилар. Муҳаммад ибн Мазоҳим ва Аҳмад ибн Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ҳасан ас-Сабиъий ал-Бухорий
|
Абу Али Ҳасан ибн Усмон ас-Сабиъий ал-Бухорий Ифриқияда (Африка) туғилиб, Ироқда ўсганлар. Ўзларидан неваралари Абу Закариё Яҳё ибн Исмоил ибн Ҳасан ва Яъқуб ибн Иброҳим ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 229 (милодий 845) йили Бухорода вафот этганлар.
|
Сутифағна
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Иброҳим ас-Сутифағний
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Ужайф ал-Муаллим ас-Сутифағний Бухоронинг Сутифағна қишлоғидан бўлиб, Абу Тоҳир Асбот ибн Яса, Яъқуб ибн Муаббид ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Бамижкатий ал-Муқридан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганла...
|
Сутикан
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Фазл ас-Сутиканий
|
Абу Заҳҳок Фазл ибн Ҳисон ас-Сутиканий Бухоро аҳлидан. Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Салом, Абдуллоҳ ибн Нобож, Бужайр ибн Назр ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Али Ҳасан ибн Шоҳавайҳ ал-Ҳаззо ҳадис ривоят қилганлар.
|
Солиҳ ас-Сижорий
|
Абу Шуайб Солиҳ ибн Муҳаммад ас-Сижорий Бухоронинг Сижор қишлоғидан бўлиб, солиҳ шайх, зоҳид ва фозил эдилар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Шом ва Мисрда бўлиб, Абул Қосим Абдулазиз ибн Али ал-Мисрий, Ҳорун ибн Муҳаммад ал-Анзий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий ҳамда бошқа уламолардан...
|
Сардарий
|
Бухоро қишлоқларидан. Бу қишлоқдан улуғ олимлар етишиб чиққанлар.
|
Усома ас-Сардарий ал-Бухорий
|
Абу Убайда Усома ибн Муҳаммад ас-Сардарий ал-Бухорий Бухоронинг Сардарий қишлоғидан бўлиб, Солиҳ ибн Ҳамдон ал-Бухорий ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз айтадилар: «Ҳижрий 357 (милодий 969) йили Бухорода у кишидан китоб ёзиб олга...
|
Али ас-Сардарий
|
Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ал-Ҳоким ас-Сардарий Бухоро аҳлидан бўлиб, Насафда бир неча муддат қози эдилар. Абул Аббос Муҳаммад ибн Абдураҳмон ад-Дағулий, Бакр ибн Мунир, Абул Аббос Маҳмуд ибн Абсар, Муҳаммад ибн Абу Саҳл ар-Работий ва Убайд ибн Муҳаммад ад-Донождан таълим олганлар. Ҳижрий...
|
Ғолиб ас-Сурморий ал-Бухорий
|
Абу Аҳмад Ғолиб ибн Шуъба ас-Сурморий ал-Бухорий Бухоронинг Сурморо қишлоғи аҳлидан бўлиб, жуда кўп олимдан, жумладан, Абдуллоҳ ибн Мусо, Абу Наим Фазл ибн Диккин, Қубайса ибн Уқба, Ҳиббон ибн Ағлаб, Орим ибн Фазл, Умар ибн Авн ва бошқа кўп устоздан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Касир Сайф...
|
Аҳмад ас-Сурморий аз-Зоҳид
|
Машҳур имом Абу Исҳоқ Аҳмад ибн Исҳоқ ас-Сурморий аз-Зоҳид Бухоронинг Сурморо қишлоғидан бўлиб, шижоатлиликда ўз замоналарининг тенги йўқ олими эдилар. Бу киши ҳақларида ёзилган қиссалар ниҳоятда кенг тарқалган. Усмон ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Мусо, Амр ибн Осим, Яъло ибн Убайд ва Абу Наим Фазл ибн Дик...
|
Исҳоқ ас-Сурморий ас-Суламий
|
Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Сурморий ас-Суламий - Абу Исҳоқ Аҳмад ибн Исҳоқ ас-Сурморий аз-Зоҳиднинг ўғли. Ҳадис илмида кучли эдилар. Оталари бу кишини ёшлик чоғларида Ироққа олиб борганлар ва у ерда Абу Осим Заҳҳок ибн Мухлид, Амр ибн Осим, Маккий ибн Иброҳим, Саъид ибн Омир ва бошқа олимлар...
|
Мансур ас-Суламий ас-Сурморий
|
Абу Талҳа Мансур ибн Салим ас-Суламий ас-Сурморий - Бухоронинг Сурморо қишлоғидан бўлиб, номлари эслатилган Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Сурморийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Наср ас-Сурморий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ас-Саъдоний ал-Бухорий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Саъдоний ал-Бухорий - Саъдон нисбати билан машҳур бўлиб, Бухоро аҳлидандир. Убайдуллоҳ ибн Восилдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Муқри ҳадис ривоят қилганлар.
|