Атиқ ас-Саъдоний
|
Абу Мансур Атиқ ибн Аҳмад ас-Саъдоний Бухоро аҳлидан бўлиб, бу кишидан Абу Солиҳ Назр ибн Мусо ал-Адиб ҳадис ривоят қилганлар.
|
Суфродан
|
Бухоро қишлоқларидан.
|
Али ас-Суфроданий ал-Бухорий
|
Абул Ҳасан Али ибн Маҳдий ас-Суфроданий ал-Бухорий Суфродан қишлоғидан бўлиб, Абу Аҳмад Муниб ибн Наср ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Абдон ибн Юсуф ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ҳусайн ал-Адиб ас-Суфроданий
|
Абу Али Ҳусайн ибн Жамил ал-Адиб ас-Суфроданий - Бухоронинг Суфродан номли қишлоғидан бўлиб, Абу Амр Қайс ибн Аниф, Ҳусайн ибн Ҳомид ат-Тавовисий ва Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 346 (милодий 958) йилда вафот этганлар.
|
Суфён ас-Сакбиёний
|
Абу Саъид Суфён ибн Аҳмад ас-Сакбиёний Бухоро аҳлидан бўлиб, Яъқуб ибн Иброҳим ва Абу Тоҳир Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Юсуф Яъқуб ибн Юсуф ас-Саффор ас-Сикижкатий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Яъқуб ас-Саффор ас-Сикичкатий
|
Абу Юсуф Яъқуб ибн Юсуф ас-Саффор ас-Сикичкатий - Бухоронинг Сикичкат қишлоғидан бўлиб, бу нисбат билан машҳур эдилар. Абу Саъид Суфён ибн Аҳмад ас-Сакбиёний ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Аҳмад ас-Сикичкатий ал-Бухорий
|
Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳотам ас-Сикичкатий ал-Бухорий - Бухоронинг Сикичкат қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Марвазий, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Муҳаммад ибн Аслам ас-Самарқандий ва Муҳаммад ибн Уббод ас-Самарқандий, Яҳё ибн Суҳайл, Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар. Ёддан кўп ҳ...
|
Амр ас-Саканий ал-Бухорий
|
Абул Ҳасан Амр ибн Исҳоқ ас-Саканий ал-Бухорий ўз асрининг шайхи ва муҳаддис олими эдилар. Бухорода Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Ҳофиз, Марвда Маҳмуд ибн Яҳё ал-Мирмоҳоний, Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ас-Саъдий, Бағдодда Абдуллоҳ ибн Абу Довуд ас-Сижистоний, Абдулло...
|
Салама ас-Сулаймоний ал-Ҳофиз ал-Пайкандий
|
Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Ҳофиз ал-Пайкандий Пайканд аҳлидан. Аҳмад ибн Сулаймон ал-Пайкандий она томондан боболари бўлганлари учун бу кишига «Ас-Сулаймоний» деб нисбат берилган. Кўп мамлакатда бўлиб, ҳофиз ал-ҳадис сифатида танилганлар. Ўз замонларида у киши ҳадислар...
|
Фазл ас-Сулаймоний ал-Пайкандий
|
Абу Абдуллоҳ Фазл ибн Абул Фазл ас-Сулаймоний ал-Пайкандий - Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Ҳофиз ал-Пайкандийнинг ўғли. Пайканд аҳлидан. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида айтадилар: «Ҳижрий 405 (милодий 1015) йилнинг рамазон ойи...
|
Али ас-Сунний ал-Каробисий ал-Бухорий
|
Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ас-Сунний ал-Каробисий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Убайдуллоҳ ибн Восил ва Муҳаммад ибн Исо ат-Тарсусийдан ҳадис илмидан таълим олганлар.
|
Аҳмад ас-Сунний ад-Динурий
|
Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Сунний ад-Динурий қози Абдураҳмон ибн Ҳасан ал-Ҳамадоний, Абдулжавод ибн Муҳаммад ад-Дийнурий ва Ҳомид ибн Абдуллоҳ ал-Ҳамадонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Али ал-Яздий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 394 (милодий 1005) йили жум...
|
Сайф ас-Самарқандий ас-Сутханий
|
Абу Касир Сайф ибн Ҳафс ас-Самарқандий ас-Сутханий Бухоронинг Сутхан қишлоғида яшаганлар. Абу Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Мусо ал-Кушмиҳаний ва Али ибн Исҳоқ ал-Ҳанзалийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Наср аш-Шарғий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Али ас-Сиёзий
|
Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ас-Сиёзий шу қишлоқдан бўлиб, «Али ат-Тавил» (Али новча) номи билан танилган эдилар. Мусаййиб ибн Исҳоқ ва Аслам ибн ас-Санадийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. У кишидан эса Аҳмад ибн Абдулвоҳид ал-Бухорий, Абу Аҳмад Ҳумайд ибн Мусо ал-Бухорий ас-Сиёзий в...
|
Муҳаммад ас-Симажурий
|
Амир Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Иброҳим ас-Симажурий ақлли инсон ва фозил амирлардан бўлиб, лақаблари «Носир ад-давла» (Давлат ёрдамчиси) эди. Бу киши таълимни Абу Қурайш Муҳаммад ибн Жума ал-Ҳофиз ал-Қуҳистоний ва Абу Туроб Муҳаммад ибн Саҳл ал-Воиз ал-Қаҳастонийдан олганлар. Бу зот ҳ...
|