Иброҳим аш-Шиконий
|
Абу Иcҳоқ Иброҳим ибн Салим аш-Шиконий фақиҳ ва фозил имом эдилар. Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазлдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Абу Абдуллоҳ ар-Розий, Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музаний ва Аҳмад ибн Саҳл ал-Бухорийдан ҳадис ёзиб олганлар. Бухорода Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазлнинг имло...
|
Абдулхолиқ аш-Шиконий
|
Абу Бакр Абдулхолиқ ибн Муҳаммад аш-Шиконий қози Муҳаммад ибн Абдулхолиқнинг отаси эдилар. Шамс ул-аимма номи билан танилган Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Аҳмад ал-Ҳалвоийнинг Кешда айтганларини ёзиб борардилар. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йилдан олдин Кешда (Шаҳрисабзда) вафот этганлар.
|
Муҳаммад аш-Шиконий
|
Ўғиллари қози Абул Муаййид Муҳаммад ибн Абдулхолиқ аш-Шиконий Самарқандда бир неча муддат қози бўлганлар. Ундан кейин Кешда 30 йилдан ортиқроқ қозилик қилганлар. Ҳижрий 450 (милодий 1059) йилдан бир-икки йил олдин таваллуд топиб, ҳижрий 520 (милодий 1127) йил ражаб ойининг йигирма учинчисида, я...
|
Муҳаммад аш-Шанжий ал-Бухорий
|
Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Али аш-Шанжий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, «Аш-Шужоий» номи билан машҳур бўлганлар. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз бу кишидан таълим олганлар. Ҳижрий 415 (милодий 1025) йилдан кейин вафот этганлар.
|
Абдусамад аш-Шиёий
|
Абу Наим Абдусамад ибн Али аш-Шиёий бу нисбат билан машҳур бўлганлар. Зоҳид ва фақиҳ бу зот Абу Шуайб Солиҳ ибн Муҳаммад ас-Сижорий ва Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Хузоийдан таълим олганлар.
|
Муҳаммад аш-Ширғовашуний
|
Абу Наср Муҳаммад ибн Абу Бакр аш-Ширғовашуний - Бухоронинг Ширғовашун қишлоғидан бўлиб, илм талабида Хуросон ва Ироққа бориб, у ердаги машойихлардан таълим олганлар, кейин Бухорога қайтганлар. Абу Муслим Иброҳим ибн Абдуллоҳ ал-Кажий, Абу Шуайб ал-Ҳарроний, Муҳаммад ибн Аб...
|
Бакр аш-Ширавоний
|
Абул Қосим Бакр ибн Амр аш-Ширавоний Бухоро аҳлидан. Закариё ибн Яҳё ал-Марвазий, Муҳаммад ибн Исо ал-Мадоиний ва Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Саббоҳ ал-Жаржароийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 314 (милодий 927) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Муаззин ас-Собирий
|
Абу Амр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Собир ибн Котиб ал-Муаззин ас-Собирий Бухоро аҳлидан. Боболарининг исми Собир эди. Шунинг учун «ас-Собирий» деб нисбат берилган. Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, Ҳомид ибн Саҳл, Муҳаммад ибн Ҳурайс, Абу Саҳл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ иб...
|
Наср ас-Собирий
|
Абул Қосим Наср ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ас-Собирий боболари Муҳаммад ибн Собирдан таълим олганлар. Абул Фазл ал-Осимий ва Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мардакийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 372 (милодий 983) йилда вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Фароизий ас-Сарром
|
Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Халаф ал-Фароизий ас-Сарром Бухоро аҳлидан бўлиб, илм талабида Хуросонга келиб, сўнгра Ироққа кетганлар. Саҳл ибн Мутаваккил, Саҳл ибн Бишр, Қайс ибн Аниф, Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, Муоз ибн Мусанно ва Бишр ибн Мусо ал-Асадийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўз...
|
Саффор
|
арабча сўз бўлиб, мискар, мис буюмлар ясаш, уларни тузатиш ва сотиш иши билан шуғулланувчи деган маънони англатади.
|
Исмоил ас-Саффор
|
Абу Иброҳим Исмоил ибн Абу Наср ас-Саффор фозил имом, ҳақгўй бўлганлар. Ҳақ гапни айтишдан қўрқмаганлар. «Шамс ул-малик» («Подшоҳлар қуёши») лақаби билан танилган Бухоро хоқони Наср ибн Иброҳимни яхшиликка даъват этиб, ёмонликдан қайтарганлари учун ҳижрий 461 (милодий 10...
|
Ҳаммод ас-Саффор
|
Абул Маҳомид Ҳаммод ибн Иброҳим ас-Саффор адабиёт ва усул илмларини яхши билардилар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом эдилар. Жума кунлари кишиларга шу масжидда ўз рисолаларини ўқиб берардилар. Оталаридан ва Абу Али Исмоил ибн Аҳмад ал-Байҳақийдан ҳадис илмидан таълим олганлар.
|
Маҳдий ат-Торобий
|
Абул Фазл Маҳдий ибн Ишкоб ат-Торобий Тороб қишлоғида яшаганлар. Имом ал-Бухорийнинг устозлари Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан, Иброҳим ибн Ашъас ва Абу Солиҳ Муҳаммад ибн Исмоил ар-Розийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳорис ва Убайдуллоҳ ибн Муниҳ иб...
|
Аҳмад ал-Пайкандий ат-Торобий
|
Абу Ражо Аҳмад ибн Яъқуб ал-Пайкандий ат-Торобий Пайканд аҳлидан бўлиб, Тороб қишлоғида яшаганлар. Лайс ибн Саъд ва Абдуллоҳ ибн Луҳайъадан ҳадис ривоят қилганлар.
|