Бўлимлар
Атама номи Атама
Усмон ат-Тарозий Абу Амр Усмон ибн Муҳаммад ат-Тарозий  Балхнинг Роум масжидида имом-хатиб эдилар. Абул Маолий Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Зайд ал-Ҳусайний ал-Бағдодийнинг «Шараф ал-авқот» («Вақтларнинг улуғи») китобларини ривоят қилганлар. Ҳижрий 520 (милодий 1127) йилдан кейин вафот этга...
Маҳмуд ат-Тарозий Имом Абул Қосим Маҳмуд ибн Али ат-Тарозий фозил, фақиҳ ва назар илмида кучли эдилар. Чиройли сийратли, доимо Қуръон тиловат қилиб юрувчи солиҳ кишилардан эдилар. Абу Содиқ Аҳмад ибн Ҳусайн аз-Зандий ал-Бухорий ва Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Бухорийдан ҳадислар ёзиб олганлар. Ҳижрий 535 (мило...
Муҳаммад ат-Тархуний ал-Бухорий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Суррий ат-Тархуний ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Тархун – боболарининг исмига берилган нисбат. Илм талабида Ҳижоз, Ироқ, Шомда бўлиб, Суфён ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим, Марвон ибн Муовия, Абдулҳамид ибн Абдулазиз ва Исо ибн Мусо ал-Бухорий Ғунжордан ҳадис риво...
Муҳаммад ат-Тархуний Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳнаф ат-Тархуний ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Бакр ибн Абу Амрнинг боболари. Саъид ибн Жаноҳ, Ҳафс ибн Довуд ва Наср ибн Ҳусайндан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Наср Аҳмад ибн Абу Ҳомид ал-Боҳилий ҳадис ривоят қилганлар.
Аҳмад ал-Бонабий ат-Тархуний Абу Бакр Аҳмад ибн Саҳл ал-Бонабий ат-Тархуний Бухоронинг Понаб қишлоғидан. Абу Таййиб Жулвон ибн Самура ал-Понабий ва Ҳусайн ибн Яҳё ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Бакр ат-Тархуний Абу Бакр ибн Абу Амр ат-Тархуний Бухоро аҳлидан. Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад, Ҳомид ибн Саҳл ва Иброҳим ибн Маъқалдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 346 (милодий 958) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Али ат-Тарсусий ас-Суфий Абул Ҳасан Али ибн Абдуллоҳ ат-Тарсусий ас-Суфий Бухорода яшаганлар. Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Халадийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон ас-Суламий ва Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 382 (милодий 993) йили Бухорода вафот этганлар.
Муҳаммад ат-Турвохий Фақиҳ Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳад ат-Турвохий – шайх, шофеъий мазҳабининг фақиҳларидан ва ишончли муҳаддис, «Усули сиҳоҳ» китобининг муаллифи. Фақиҳ Саъид ибн Мусо ал-Каъбий ал-Хоразмий ва Абу Бакр ал-Қосимийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абу Комил ал-Бас...
Али ат-Тағомий Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ат-Тағомий - Бухоронинг Тағомо қишлоғидан бўлиб, «соҳиб ал-авқоф» (вақфлар эгаси) эдилар. Саҳл ибн Бишр, Муҳаммад ибн Динор, Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз, Мусо ибн Афлаҳ ва Яҳё ибн Бадрдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 349 (милодий 961)...
Аҳмад ат-Тавовисий Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Тавовисий  фақиҳ, фозил, парҳезкор, тақводор, зоҳид, ишончли муҳаддис ва солиҳ бандалардан эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Китоб ал-икмол» («Мукаммал китоб») китобларида зикр қилганлар. Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазий, Абдуллоҳ...
Имрон ат-Тусаний Абу Ҳафс Имрон ибн Ризвон ат-Тусаний Бухоро аҳлидан. Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.
Абдуллоҳ ат-Таҳмоний ал-Бухорий Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ аш-Шайбоний ат-Таҳмоний ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, катта боболарига «ат-Таҳмоний» деб нисбат берилган. Илм талабида Ироқ, Ҳижоз, Миср, Шом, Жазоир ва Хуросоннинг шаҳарларига борганлар. Адолатли, тўғри сўз имом бўлганлар. Кўп китоб таълиф қилганлар....
Исмоил ал-Одилий Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад ал-Одилий Бухоро аҳлидан бўлиб, боболарининг исмига берилган нисбатдир. Тоғалари Абу Муҳаммад Абдусамад ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ал-Бухорийдан, Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музанийдан ва Ҳиротда Абу Мансур Аббос ибн Фазл ал-Ҳиравийдан ҳадис ёзиб олганлар. Ўзларид...
Яъқуб ал-Осимий ал-Бухорий Абул Фазл Яъқуб ибн Юсуф ал-Осимий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, ўз шаҳрининг шайхи, ўз асрининг муҳаддиси эдилар. Ҳадис аҳлига ниҳоятда садоқатли бўлганлар. Ироқда Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ал-Мунодо, Муҳаммад ибн Синон ал-Қаззоз, Абдулмалик ибн Муҳаммад ар-Рақоший ва Аббос ибн...
Исмоил ал-Абиқий ал-Бухорий Абу Исҳоқ Исмоил ибн Умар ал-Абиқий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 337 (милодий 949) йилда туғилиб, ҳижрий 417 (милодий 1027) йили Бухорода 80 ёшда вафот этганлар. Бу киши ҳақларида Абу Комил ал-Басирий ал-Бухорий «Ал-Музофот» китобларида зикр қ...