Бўлимлар
Атама номи Атама
Ҳасан ал-Аттобий ал-Бухорий Абу Абдураҳмон Ҳасан ибн Усмон ал-Аттобий ал-Бухорий - Убайда ибн Билол ал-Аммий ва Муҳаммад ибн Фазлдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Ҳафс ибн Довуд ар-Рабиъий ҳадис ривоят қилганлар.Бағдоднинг ғарбий томонида «ал-Аттобин» деган маҳалла бор. Бироқ Ҳасан ал-Аттобий бунга дахлдор...
Аҳмад ал-Ажаннасий ал-Бухорий Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ажаннасий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, насаблари Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Маъад ибн Аднонга бориб тақалади. У зот Ироққа сафар қилиб, Басра ва Ҳижоз уламоларидан таълим олганлар. Бу киши – Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийнинг тоға...
Аҳмад ал-Ажаннасий Абул Ҳасан Аҳмад ибн Абдураҳмон ал-Ажаннасий боболари Абул Ҳусайндан ва Абу Яълодан фиқҳ илмини ўрганганлар ва улардан ҳадислар ёзиб олганлар. Кейин Нишопурга бориб, Абул Аббос Муҳаммад ибн Яъқуб ал-Асамдан таълим олганлар. Нишопурда йигитлик чоғларида вафот этганлар.
Абдураҳмон ал-Ажаннасий Абу Абдуллоҳ Абдураҳмон ибн Аҳмад ал-Ажаннасий муаззин (азон айтувчи) эдилар. Оталаридан ва Бухоро машойихларидан таълим олганлар. Узумчилик, боғдорчилик, дарахт ўтқазиш, девор қуриш ва иморат ишлари билан шуғулланганлар. Ҳадис илми билан машғул бўлмаганлар. Ҳижрий 364 (милодий 975) йилда...
Али ал-Ажаннасий Фақиҳ Абул Ҳусайн Али ибн Аҳмад ал-Ажаннасий покиза, илмда мумтоз, тақводор ва фозил инсон эдилар. Шайх Абу Бакр ал-Авданийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Ҳадис илмидан унчалик кўп хабардор бўлмаганлар. Ҳижрий 395 (милодий 1006) йилнинг зулҳижжа ойида вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Изорий Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳомид ал-Изорий Бухоро аҳлидан. Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Устоздан таълим олганлар. Ҳижрий 383 (милодий 994) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Хулайд ал-Асарий ал-Ҳажарий Абул Ҳисон Хулайд ибн Ҳисон ал-Асарий ал-Ҳажарий Бухорода яшаганлар. Ҳасан ал-Басрийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Хозим ибн Хузайма ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Саъид ал-Котиб ал-Алоий Абу Саъид ал-Котиб ал-Алоий Бухоро ҳокимига «соҳиб ал-харита» (харита бошлиғи) эдилар. Бағдод машойихларидан ҳадис илмидан таълим олганлар.
Муҳаммад ал-Алоий Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал-Алоий имом, зоҳид, Бухоро аҳлининг воизи ва муфассири бўлганлар. Тафсир илмини билишда тенги йўқ, фасоҳат (чиройли сўзлаш) бобида ягона, одоблари гўзал, барча ишлари хос олдида ҳам, авом олдида ҳам мақбул эди. Бухоро аҳли у киши ҳақларида яхши ривоятлар қили...
Мусаййиб ал-Алоий Абу Абдураҳмон Мусаййиб ибн Исҳоқ ал-Алоий Бухоро аҳлидан бўлиб, Ало кўчасида яшар эдилар. Улуғ уламолар: Суфён ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим, Вакеъ ибн Жарроҳ, Умар ибн Ҳорун ва Салим ибн Солимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Ҳурайн ибн Руфайд ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 229 (милодий 845) й...
Аҳмад ал-Ғиждувоний Абу Наср Аҳмад ибн Юсуф ал-Ғиждувоний - Бухоронинг Ғиждувон номли қишлоғидан бўлиб, «ас-Сийрат» (Хислат) номи билан танилган эдилар. Боболари Абу Бакр ал-Ғиждувонийдан, бу киши Ҳайсам ибн Аҳмад ал-Басрийдан, ал-Басрий Ибн Динордан, бу киши саҳоба Анас ибн Молик, разия...
Ҳотам ал-Марвазий ал-Ғиждувоний Абу Саъид Ҳотам ибн Наср ал-Марвазий ал-Ғиждувонийнинг оталари марвлик бўлиб, ўзлари Ғиждувонда яшаганлар. Абу Наим Фазл ибн Диккин, Аҳмад ибн Ҳафс ва Имом ал-Бухорийнинг устозлари Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Иброҳим ибн Ҳорун ибн Муҳлаб ҳадис ривоят...
Аҳмад ал-Ғадоний Аҳмад ибн Исҳоқ ал-Ғадоний Бухоронинг Ғадон қишлoғидан. Абу Комил ал-Басирий айтадилар: «Биз билан бирга шайхимиздан ҳадислар ёзиб олардилар».
Ҳафс ал-Ғузашфардарий ал-Бухорий Абу Умар Ҳафс ибн Умар ал-Ғузашфардарий ал-Бухорий - Бухоронинг Ғузашфардар қишлоғидан бўлиб, Абу Сулаймон Муҳаммад ибн Мансур ал-Балхий ва Сулаймон ибн Довуд ал-Ҳиравийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Балхда Абу Ҳафс Аҳмад ибн Қосим ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 324 (милодий 93...
Маҳмуд ал-Ғашидий ал-Бухорий Абу Ҳомид Маҳмуд ибн Юнус ал-Ғашидий ал-Бухорий - Бухоронинг Ғашид Ғашид қишлоғидан бўлиб, Абу Тоҳир Асбот ибн Ясаъ ва Абу Муқотил Ҳомид ибн Ғолиб ат-Тавовисийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Бакр ва Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ваззон ҳадис ривоят қилганлар.