Иброҳим ал-Ғашидий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Ғашидий - Бухоронинг Ғашид номли қишлоғидан. Лақаблари – «Шом». Бухоро аҳлидан бўлиб, Марв ва Бухоро уламоларидан таълим олганлар. Абу Яъқуб Исроил ибн Самад, Абу Суҳайл Саҳл ибн Бишр ал-Киндий, Али ибн Ҳусайн ал-Пайкандий, Абду...
|
Али ал-Ғашидий
|
Абул Ҳасан Али ибн Толиб ал-Ғашидий Бухоро аҳлидан. «Ар-Радд ала аҳл ал-ҳаво» («Кибру ҳаво аҳлига раддия») китобининг муаллифи. Aбу Абдуллоҳ ибн Ҳошим, Муҳаммад ибн Зав ва Яҳё ибн Бадр ал-Қурашийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 320 (милодий 933) йилда вафот этганлар.
|
Исо ал-Ғунжор
|
Абу Муҳаммад Исо ибн Мусо ал-Ғунжор Бухоро аҳлидан бўлиб, фозил, олим, содиқ ва обид эдилар. Илм талабида Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда бўлиб, ўша ердаги уламолардан, жумладан, Молик ибн Анас, Суфён ас-Саврий, Суфён ибн Уяйна, Лайс ибн Саъд ва Абдуллоҳ ибн Луҳайъадан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳа...
|
Муҳаммад ал-Бухорий ал-Варроқ
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Аҳмад ибн Комил ал-Бухорий ал-Варроқ - «Ғунжор ал-Ҳофиз» лақаби билан танилган эдилар. Юз мингдан кўп ҳадисни ёддан билар эдилар. Ёшликларидан юқорида номлари зикр этилган Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадисларни вараққа ёзиб, у кишининг ҳадисларига эргашг...
|
Ғундар
|
машҳур муҳаддиснинг исми бўлиб, «Саҳиҳ ул-Бухорий» китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий шу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Қутайба ал-Форизий
|
Абу Муҳаммад Қутайба ибн Ҳасан ал-Форизий Ҳамид ибн Қутайба ва Муҳаммад ибн Қутайбанинг оталари. Лақаблари «Ҳасан каж» эди. Уббод ибн Авом ва Мухлид ибн Умардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Иброҳимнинг оталари Муҳаммад ибн Ҳусайн ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ҳомид ал-Форизий
|
Абу Бакр Ҳомид ибн Убайдуллоҳ ал-Форизий Амакилари Муҳаммад ибн Қутайба ва Абу Сукайн Закариё ибн Яҳёдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Али Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Абдулазиз ал-Бухорий ал-Форжий
|
Абу Ашъас Абдулазиз ибн Абул Ҳорис ал-Бухорий ал-Форжий Бухоро аҳлидан. Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ҳамда ҳоким ва имом Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ҳофиздан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар.
|
Муҳаммад ал-Фоминий аш-Шайбоний
|
Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Мардак ал-Фоминий аш-Шайбоний Фомин қишлоғидан. Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Абу Жаъфар Абдуллоҳ ал-Жуъфий ал-Муснадий ва Абу Қудома ас-Сарахсийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Фоминий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Фарабрий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрий Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобини ривоят қилганлар. Кўп киши келиб, бу зотдан ушбу китобни ёзиб олганлар. Али ибн Хушрум ал-Марвазийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн...
|
Аҳмад ал-Фарабрий
|
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Фарабрий Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларини боболаридан ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 371 (милодий 982) йилда вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Фарабрий
|
Абул Бишр Муҳаммад ибн Али ал-Фарабрий «ас-Сағир» номи билан танилган эдилар. Бухорода Абул Хаттоб Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Табарий ва Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамунийдан ҳадислар ёзиб олганлар. Менга ижозат хати берганлар. Ҳижрий 550 (милодий 1156) йили Фарабрда вафот эт...
|
Муҳаммад ал-Муқри ал-Фарабрий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Муқри ал-Фарабрий солиҳ шайх, ишончли муҳаддис ва Қуръони каримни ёддан билувчи қори эдилар.
|
Ҳусайн ал-Фарабрий
|
Абу Мансур Ҳусайн ибн Али ал-Фарабрий Абу Али Ҳусайн ибн Исмоил ал-Форисий ва Абул Фазл ас-Суламийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 397 (милодий 1007) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.
|
Ҳусайн ал-Фарабрий
|
Абу Али Ҳусайн ибн Юсуф ал-Фарабрий Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий ал-Ҳофиздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Абу Аҳмад ибн Адий ал-Журжоний ҳадис ривоят қилганлар.
|