Бўлимлар
Атама номи Атама
Абдураззоқ ал-Фақиҳ ал-Фарабрий Абу Убайд Абдураззоқ ибн Абдулваҳҳоб ал-Фақиҳ ал-Фарабрий   Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Пайкандий ал-Ҳофиз ва она томондан боболари Абу Мансур Ҳусайн ибн Али ал-Фарабрийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий Ҳофиз таълим олганлар.
Муҳаммад ал-Фарахший Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳомид ибн Аҳмад ал-Фарахший Бухоронинг Фарахший номли қишлоғидан бўлиб, Абу Ражо Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳурақоний, Абу Саҳл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Али ибн Мусо ал-Қумий, Муҳаммад ибн Мунзир ал-Ҳиравий ва Абдуллоҳ ибн Яҳё ас-Сарахсийдан таълим олганлар. Ўзларид...
Имрон ал-Фарахший Абу Мусо Имрон ибн Қутн ал-Фарахший Бухоронинг Фарахший номли қишлоғидан бўлиб, муҳаддис эдилар. Убайдуллоҳ ибн Мусо, Абу Наим Фазл ибн Диккин, Яъқуб ибн Иброҳим аз-Зуҳрий, Ало ибн Абдулжаббор ал-Маккий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муқри ва Али ибн Ҳасандан ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ал-Муаззин ал-Фарахший Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Муаззин ал-Фарахший  Бухоронинг Фарахший номли қишлоғидан бўлиб, Абу Амр Қайс ибн Аниф ва Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 363 (милодий 974) йил рамазон ойида ифтор пайти товада пиширилган қалин қуймоқсимон нон еганда томоқл...
Ҳумайд ал-Варроқ ал-Фарманкий Абу Муҳаммад Ҳумайд ибн Фарва ал-Варроқ ал-Фарманкий Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Ҳузайфа Исҳоқ ибн Бишрнинг қўлёзмаларини кўчирувчи эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак, Хорижа ибн Мусъаб, Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Маъшар Ҳамдавайҳ ибн Хаттоб ҳади...
Ҳусайн ал-Фасавий Абул Аббос Ҳусайн ибн Ҳасан ал-Фасавий асли Эроннинг Фасо (ёки Басо) шаҳридан бўлиб, вафотларига қадар Бухорода яшаганлар. Абу Аммор Ҳусайн ибн Ҳурайс ал-Хузоий, Муҳаммад ибн Рофий, Аҳмад ибн Ҳафс ас-Суламий ва Муҳаммад ибн Яҳё аз-Зуҳлийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Х...
Аҳмад ал-Фасавий ал-Форисий Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фасавий ал-Форисий  Эроннинг Фасо (ёки Басо) шаҳридан бўлиб, Бухорода яшаганлар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий ва Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳиддан таълим олгaнлар. Ҳижрий 340 (...
Яҳё ал-Фашний ал-Бухорий Абу Закариё Яҳё ибн Закариё ал-Фашний ал-Бухорий  Бухоронинг Фашна номли қишлоғидан бўлиб, Суфён ибн Абдулҳаким, Иброҳим ибн Муҳаммад, Аҳмад ибн Лайс, Асбот ибн Ясаъ ал-Бухорий, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Бухорий ҳадис р...
Усмон ал-Бухорий ал-Фазлий Абу Амр Усмон ибн Иброҳим ал-Бухорий ал-Фазлий Бухоронинг имоми, солиҳ олим ва чиройли сийратли эдилар. Ҳижрий 426 (милодий 1036) йилнинг рамазон ойида таваллуд топиб, ҳижрий 508 (милодий 1115) йилда Бухорода вафот этганлар.
Абдулазиз ал-Фазлий Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Усмон ал-Фазлий Бухорода қози бўлиб, «ал-Қози ас-сайф» («Қиличдек ўткир қози») номи билан танилгандилар. Фозил ва сахий эдилар. Қозилик даврларида халқ ҳурматини қозонганлар. Ҳижрий 515 (милодий 1122) йилда ҳаж қилганлар. Ҳижрий...
Муҳаммад ал-Фазлий Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Фазлий Бухорода имом-хатиб бўлиб, пок, зоҳид, нур юзли ва чиройли сийратли эдилар. Оталарининг амакиларининг ўғли Абу Амр Усмон ибн Иброҳим ал-Фазлийдан таълим олганлар. Бухорода ҳовлиларида ҳадис ёзиб олганман. Бу кишида Пайғамбар алайҳиссаломнинг кавушла...
Иброҳим ал-Фағондизий Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Нуҳ ал-Фағондизий Бухоро аҳлидан бўлиб, (Фағондиза – Бухоро қишлоқларидан) бу нисбат билан машҳур эдилар. Оталари Нуҳ ибн Судайф ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Муқридан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Абул Ҳусайн ал-Аздий ҳадис ривоят қилганлар.
Набҳон ал-Фағдирий ал-Бухорий Абу Аҳмад Набҳон ибн Ҳасан ал-Фағдирий ал-Бухорий Бухоронинг Фағдин номли қишлоғидан бўлиб, бу нисбат билан машҳурдирлар. Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Ваззоҳ бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
Юсуф ал-Фағдиний Абу Яҳё Юсуф ибн Яъқуб ал-Фағдиний Бухоронинг Фағдин номли қишлоғидан бўлиб, Али ибн Хушрум, Саъд ибн Муоз ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 300 (милодий 913) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Ҳафс ал-Пайкандий ал-Фағиштий Абу Умар Ҳафс ибн Мансур ибн Фағишт ал-Пайкандий ал-Фағиштий Бухоро аҳлидан. Абдуллоҳ ибн Муборак, Абу Исмат Нуҳ ибн Жомеъдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий ҳадис ривоят қилганлар. Муҳаммад ибн Салом айтадилар: «Ма раайту ражулан онаса вараъан мин...