Бўлимлар
Атама номи Атама
Иброҳим ал-Фағитусиний Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Ҳорун ал-Фағитусиний Бухоро аҳлидан. Абу Иброҳим ал-Жўйборий, Иброҳим ибн Қурайш ас-Саббоғ ва Асбот ибн Ясаъ ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Абу Юсуф Яъқуб ибн Амр ал-Фағитусиний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 3...
Муҳаммад ал-Фағитусиний Абул Фазл Муҳаммад ибн Наим ал-Фағитусиний ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, Хожа Ғунжор ал-Ҳофиз бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 372 (милодий 983) йилда вафот этганлар.
Фаллос арабча сўз бўлиб, майда танга (чақа) билан савдо қилувчи деган маънони англатади.
Омир ал-Фаллос ал-Бухорий Абу Солиҳ Омир ибн Фазл ал-Фаллос ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Исҳоқ ибн Ҳамза, Муҳаммад ибн Ҳусайннинг икки ўғиллари Иброҳим ва Умар ҳамда Муҳаммад ибн Ҳорун ал-Фаллос ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Юз минг ҳадисни ёддан билар эдилар.
Салама ал-Фуёзасуний ан-Наҳвий Абу Солиҳ Салама ибн Нажм ал-Фуёзасуний ан-Наҳвий Бухоро аҳлидан бўлиб, лақаблари «Салмавайҳ» эди. Абу Қарсоса Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ал-Асқалонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.
Қудайд Маккаи мукаррама билан Мадинаи мунаввара оралиғидаги манзил.
Муҳаммад ал-Бухорий ал-Қудайдий Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Бухорий ал-Қудайдий Бухоро аҳлидан. Кейинчалик Қудайдга бориб яшаганлар. Шунинг учун бу нисбат берилган. Фозил имом ва Абу Ҳанифа мазҳабининг фақиҳи эдилар. «Абу Бакр Хоҳарзода» номи билан танилган эдилар. Мен бу кишини «хо» ҳарфида тилга...
Нуҳ ал-Қассор ал-Бухорий Абу Ҳотам Нуҳ ибн Айюб ал-Қассор ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Ҳафс ибн Довуд ар-Рабиъий, Абдураҳмон ибн Муҳаммад, Исҳоқ ибн Ҳамза, Валид ибн Исмоил ва Саъид ибн Жаноҳдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 293 (милодий 9...
Муҳаммад ал-Қуҳандузий Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳорун ал-Қуҳандузий Бухоро аҳлидан бўлиб, илм соҳиби эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак, Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Муҳаммад ибн Муслим ат-Тоифий ва Исо ибн Мусо Ғунжордан таълим олганлар. Илм талабида Ироқ ва Ҳижозда бўлганлар. Бу кишидан Саъид ибн Жаноҳ ва Асбот иб...
Али ал-Қуҳандузий Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Қуҳандузий  Бухоронинг «Қуҳандуз»идан бўлиб, муаззин эдилар. Абу Закариё Яҳё ибн Исмоил, Абу Зайд Имрон ибн Фарином, Саҳл ибн Мутаваккил ва Қайс ибн Унайфдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 346 (милодий 958) йилнинг жумодул аввал ойида вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Қуҳандузий Абу Амр Муҳаммад ибн Ҳомид ал-Қуҳандузий «Муаззин ал-абяз» номи билан танилган эдилар. Бу киши Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Бакр ал-Мункадирий ва Абу Амр Саъид ибн Муҳаммад ал-Аҳнафдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 369 (милодий 980) йилда вафот этганлар.
Кофур ал-Қуҳандузий Абул Аскар Кофур ибн Абдуллоҳ ал-Қуҳандузий Бухоро «Қуҳан­дуз»идан. Бухоро амири Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний озод қилган қуллардан. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Азҳарий ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Устоздан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 376 (милодий 987) йилда ва...
Исҳоқ ал-Қаллос Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ал-Қаллос Бухоро аҳлидан бўлиб, Муҳаммад ибн Умайя ас-Совий, Каъб ибн Саъид ва Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Имрон ибн Мусо, Мусо ибн Исо ва Саҳл ибн Бишр ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ал-Кохуштувоний ал-Бухорий Абу Бакр Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Кохуштувоний ал-Бухорий Бухоронинг Кохуштувон номли қишлоғидан. Бу киши ҳақларида Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобида зикр қилганлар. Бу зот Абу Зар ал-Бағдодийдан таълим...
Қосим ал-Кояшканий ал-Бухорий Абу Аҳмад Қосим ибн Муҳаммад ал-Кояшканий ал-Бухорий Бухоронинг Кояшкан номли қишлоғидан. Бу киши Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад, Наср ибн Аҳмад ал-Киндий ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Кўп олимлардан таълим олганлар.