Бўлимлар
Атама номи Атама
Аҳмад аш-Шайшақий Абу Наср Аҳмад ибн Уҳайд аш-Шайшақий   Бу киши Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ал-Ҳаким ат-Термизийнинг «ан-Наводир» («Нодир ривоятлар») китобини ривоят қилганлар.
Муҳаммад ас-Сағоний Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сағоний  Бағдодда яшаганлар. Абу Осим Заҳҳок ибн Маҳмуд, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳорун ар-Руёнийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ишончли муҳаддис ва тақводор эдилар. Кўп суннатга амал қилар эдилар. Илм талабида Бағдод, Баср...
Аббос ас-Сағоний Абул Фазл Аббос ибн Жаъфар ас-Сағоний шайх эдилар. Исо ибн Аҳмад ал-Асқалоний, Абдураҳмон ибн Маъруф ва Муҳаммад ибн Имрон аш-Шаъронийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 275 (милодий 889) йилдан кейин вафот этганлар.
Солиҳ ас-Сағоний Солиҳ ибн Ҳиббон ибн Сулаймон ас-Сағоний Самарқанд аҳлидан бўлиб, Журжонда халифа эдилар. Ҳижрий 460 (милодий 1069) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 532 (милодий 1138) йилнинг шаввол ойида вафот этганлар.
Абдуллоҳ ал-Бухорий ал-Бофий Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Бофий  Асли бухоролик бўлиб, «ал-Бофий» номи билан танилганлар. Бағдодда яшаганлар. Шофеъий мазҳабининг фақиҳларидан. Наҳв ва сарф илми билимдони, араб тили ва адабиётни яхши билардилар. Чиройли сўзловчи (балиғ ал-ибора), ҳозиржа...
Аҳмад ал-Барқоний ал-Хоразмий Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Барқоний ал-Хоразмий  фақиҳ, адиб, шоир ва ҳадисларни мукаммал билувчи эдилар. Бу киши жуда тақводор, парҳезкор, фаҳм-фаросатли, Қуръони каримни ёддан биладиган, фиқҳ илмидан бохабар, араб тилини яхши биладиган ва кўп ҳадис билувчи муҳаддис олимдан эдилар. Кўпгина...
Муҳаммад ал-Хоразмий ал-Барақий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хоразмий ал-Барақий Хоразм аҳлидан бўлиб, адиб, имом-хатиб, чиройли сўзловчи, хаттот ва фақиҳ олимлардан эдилар. Илм талабида Ироққа сафар қилганлар. Маккаи мукаррамада ҳам бўлиб, ҳаж қилганлар. Кейинчалик Бухорода муқим яшаганлар.
Абу Бакр Аҳмад Абу Бакр Аҳмад фақиҳ, ориф, тақводорлардан эдилар. Абу Бакр Аҳмад фозил, шоир, наҳв, сарф (араб грамматикаси) илмини яхши билувчи ва тасаввуф илмининг пешқадам олимларидан эдилар. Бу кишининг кароматлари бор эди. Катта шеърий тўпламлари мавжуд. Ҳижрий 376 (милодий 987) йилнинг муҳаррам ойида вафот э...
Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ал-Бухорий Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ал-Бухорий асли бухоролик бўлганлар. Фақиҳ, наҳвшунос, маърифат илмини билувчи, шоир-адиб эдилар. Бухорода қози, сўнгра Тамғочхон вазирлигида, кейинчалик эса Бухоро раёсатида ишлаганлар. Бу киши муфтий, мударрис эдилар. Кўп ҳадисларни билардилар. Лақаблари «Шараф...
Яъқуб ал-Билолий Абу Солиҳ Яъқуб ибн Юсуф ал-Билолий  Хоразмнинг қозиси бўлганлар. Табиатан оғир, сабрли, қўрқмас, шижоатли ва ҳаракатчан эдилар. Марвда қози Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Арсобандийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. У кишини Хоразмда учратдим ва оталари Абу Яъқуб Юсуф ибн Солиҳнинг ҳовлиларида ўн тўрт...
Аҳмад ал-Жаллобий Абу Саъид Аҳмад ибн Али ал-Жаллобийнинг оталари жаллоб бўлганлар. Бу киши Хоразмнинг Ҳазорасп яқинидаги Совкон қишлоғидан. Шайх, фақиҳ, фозил ва солиҳ кишилардан эдилар. Кейинчалик Хива шаҳрида яшаганлар. Мен у кишини Хивада учратдим. У зот: Мен «Китоб ул-одоб ал-музофату илас-сунан»...
Аҳмад ал-Хоразмий ал-Ҳабобий Абу Бакр Аҳмад ибн Иброҳим ал-Хоразмий ал-Ҳабобий Хоразм аҳлидан бўлиб, Абу Абдуллоҳ ибн Убай ал-Қозидан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Барқоний ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.
Музаффар ал-Ҳижжий ал-Котий Абу Осим Музаффар ибн Аҳмад ал-Ҳижжий ал-Котий  Бу киши Хоразм аҳлидан бўлиб, фақиҳ, фозил, чиройли сийратли, хайрли ишларга бош-қош бўлувчи ва шариат қоидаларига риоя қилувчилардан эдилар. Илм талабида Бағдоддa бўлиб, у ернинг машҳур олими Абул Қосим Ҳиббатуллоҳ ибн Муҳаммад аш-Шайбонийдан таъ...
Яъқуб ал-Хоразмий Абу Юсуф Яъқуб ибн Жарроҳ ал-Хоразмий пешқадам олимлардан. Аҳмад ибн Абу Таййибдан ҳадис ривоят қилганлар. Хоразмнинг кўп аҳли илмлари бу кишидан таълим олганлар.
Довуд ал-Хоразмий Абул Фазл Довуд ибн Рашид ал-Хоразмий асли хоразмлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Умрларининг сўнгида кўзлари ожиз бўлиб қолган. Ҳижрий 239 (милодий 854) йилда вафот этганлар.