Бўлимлар
Атама номи Атама
Аҳмад ан-Наршахий Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Наршахий  Бу киши фозил, олим эдилар. Абу Комил ал-Басирийнинг оталари бу кишидан таълим олганлар.
Муҳаммад ан-Наршахий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳамдон ан-Наршахий Бухоро аҳлидан бўлиб, Яҳё ибн Суҳайлдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Довуд ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий – «Бухоро тарихи» китобининг муаллифи. Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Бакр ибн Ҳурайс, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 286 (милодий 900) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 348 (милодий 960) йилнинг сафар...
Жаъфар ан-Нақбуний Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ан-Нақбуний Бухоро аҳлидан бўлиб, Муҳаммад ибн Холид ал-Пайкандий ва Абу Бакр ас-Саъдонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Хожа Ғунжор ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 374 (милодий 985) йил рамазон ойининг биринчи кунида вафот этганлар.
Яҳё ал-Пайкандий ан-Нақбуний Абу Закариё Яҳё ибн Жаъфар ал-Пайкандий ан-Нақбуний Пайканд аҳлидан. Нақбун қишлоғида яшар эдилар. «Тафсир» ва «Мусаннафа фис-савми вас-салоти вал-маносики вал-буюъ» («Рўза, намоз, ҳаж ва савдо-сотиқ ҳақида китоб») асарининг муаллифи. Ироқ ва Ҳижозда бўлиб, С...
Муҳаммад ан-Навжободий ал-Бухорий Абул Маҳосин Муҳаммад ибн Абу Наср ан-Навжободий ал-Бухорий - Абу Ғоним Аҳмад ибн Али ал-Куросийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 470 (милодий 1078) йилда вафот этганлар.
Аҳмад ан-Навхасий ал-Бухорий Абу Аҳмад Аҳмад ибн Абдулвоҳид ан-Навхасий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, бу нисбат билан машҳур эдилар. Куниялари «Абу Бакр» эди. «Абу Аҳмад» деб ҳам чақирилардилар. Абу Лайс Убайдуллоҳ ибн Шурайҳ ал-Бухорий ва Абу Абдуллоҳ ибн Ҳафс ал-Кабирдан ҳадис ривоят қилганлар....
Абдулвоҳид ан-Навхасий Абу Аҳмад Абдулвоҳид ибн Руфайд ан-Навхасий ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс, Мусаййаб ибн Исҳоқ, Аҳмад ибн Жунайд ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳасан ан-Нурий Қози Абу Али Ҳасан ибн Али ан-Нурий  Абу Муҳаммад Абдусамад ибн Иброҳим ал-Ҳанзалийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар ва айтадилар: «Ҳасан ан-Нурий ҳижрий 451 (милодий 1060) йилнинг сафар ойида таваллуд топ...
Имрон ан-Нурий ал-Ҳофиз Абу Мусо Имрон ибн Абдуллоҳ ан-Нурий ал-Ҳофиз ҳам шу шаҳардан бўлиб, Аҳмад ибн Ҳафс, Абдон ибн Усмон, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Ҳиббон ибн Мусо, Муҳаммад ибн Ҳафс ал-Балхий ва Ҳасан ибн Суҳробдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдулвоҳид ибн Руфайд ан-Навхасий ва Абдуллоҳ ибн Мани...
Аҳмад ан-Нурий Абу Муқотил Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Нурий Бухоро шайхларидан бўлиб, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Иcҳоқ ал-Ҳиравийдан таълим олганлар. Бухорода имло мажлисининг раҳбари эдилар. Бу кишидан Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 417 (милодий 1027) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Хайёт ан-Навдободий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саъид ал-Хайёт ан-Навдободий  Исҳоқ ибн Ҳамза, Яҳё ибн Муҳаммад ал-Луълуийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Бухорий ва Муҳаммад ибн Ҳам ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 321 (милодий 934) йилнинг муҳаррам ойида вафот эт...
Яъқуб ал-Вобканий Абу Юсуф Яъқуб ибн Ғармул ал-Вобканий  Хуросон олимларидан таълим олганлар. Мусаййаб ибн Исҳоқ, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Бухорий, Абу Муҳаммад Ҳиббон ибн Мусо ал-Кушмиҳаний, Ҳомид ибн Одам ал-Марвазий, Али ибн Ҳажар ас-Саъдий ва бошқа кўп устоздан таълим олган...
Аҳмад ас-Сарром ал-Вобканий Абу Ҳомид Аҳмад ибн Маҳмуд ас-Сарром ал-Вобканий  Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Кабирдан ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ал-Вобканий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Назр ал-Вобканий Бухоро аҳлидан бўлиб, Суфён ибн Абдулҳаким, Аҳмад ибн Зуҳайр, Аҳмад ибн Лайс, Асбот ибн Яса, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Кабир ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Довуд ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.