Муҳаммад ал-Воизий ал-Бухорий
|
Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Воизий ал-Бухорий Воиз нисбати билан машҳур бўлиб, илм талабида Ироқда бўлганлар. Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Али ал-Азракёний, Муҳаммад ибн Али ал-Жабоҳоний, Абу Бакр Аҳмад ибн Сулаймон ал-Аббодоний ва Аҳмад ибн Комил ал-Қозидан ҳадис ривоят қилганлар...
|
Идрис ал-Вардоний
|
Абу Аҳмад Идрис ибн Абдулазиз ал-Вардоний Бухоронинг Вардона қишлоғидан. Исо ибн Мусо ал-Ғунжор ва Абу Муқотил Ҳафс ибн Саломдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Саъд Ҳумом ибн Идрис ал-Вардоний ва Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Боҳилий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ҳумом ал-Вардоний
|
Абу Саъд Ҳумом ибн Идрис ал-Вардоний оталаридан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Боҳилий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Вардоний
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Вардоний Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ва Саҳл ибн Мутаваккилдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 333 (милодий 945) йилнинг жумодул охир ойида вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Вардоний
|
Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Фатҳ ал-Вардоний Бухоро аҳлидан. Асбот ибн Ясаъ ал-Боҳилий ва Яъқуб ибн Ғармул ал-Вобканийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Усмон ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Аҳмад ал-Варқудий ал-Карминий
|
Абу Аҳмад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Варқудий ал-Карминий Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ул-Бухорий»ларини Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрийдан ривоят қилганлар. Карманада бу китобдан таълим берганлар. Бу кишидан Абу Наср Аҳмад ибн Абу Бакр ал-Хатиб ал-Худиманканий ҳадис ривоят қил...
|
Муҳаммад ал-Варкий ал-Мутаввиъий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Бакр ал-Варкий ал-Мутаввиъий солиҳ шайх эдилар. Варка аҳлидан. Кўп олим ва фозил шогирдлари бор. Бу кишидан Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 380 (милодий 991) йилнинг рабиъул охир ойида вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Варкий ал-Бухорий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳафс ал-Варкий ал-Бухорий Бухоронинг Варка қишлоғи аҳлидан. Хуросон, Ироқ, Ҳижозда бўлиб, у ердаги олимлардан таълим олганлар. Бу кишидан Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 381 (милодий 992) йилнинг рабиъул аввал ойида Бухоро...
|
Довуд ал-Варкий
|
Абу Сулаймон Довуд ибн Ҳасан ал-Варкий Абу Шаҳоб Муаммар ибн Муҳаммад ал-Афвий, Исҳоқ ибн Ҳайёж ал-Жаҳдарий ва Муҳаммад ибн Ҳасандан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 305 (милодий 918) йил зулҳижжа ойининг охирида вафот этиб, муҳаррам ойининг биринчи кунида дафн қилинганлар.
|
Абдулвоҳид ал-Варкий
|
Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Абдураҳмон ал-Варкий имом, фақиҳ, зоҳид, узоқ умр кўрган ва серфарзанд олимлардан эдилар. Имло илмини Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад ат-Тамимий, Исмоил ибн Ҳусайн аз-Зоҳид ал-Бухорий ва бошқа олимлардан таълим олиб, кўп ҳадислар ривоят қилганлар. Дунёнинг кўп жойид...
|
Ҳожиб аз-Зоҳид ал-Вазвиний
|
Абу Муҳаммад Ҳожиб аз-Зоҳид ал-Вазвиний Исо ибн Мусо ал-Ғунжор, Каъб ибн Саъид ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Идрис ибн Ҳожиб ал-Вазвиний ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Ванандуний ал-Бухорий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Ванандуний ал-Бухорий Убайдуллоҳ ибн Восил, Абу Сафвон аc-Суламий, Бакр ибн Саҳл ад-Димётийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 313 (милодий 926) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
|
Қайс ал-Вануфоғий ал-Бухорий
|
Абу Амр Қайс ибн Аниф ал-Вануфоғий ал-Бухорий Бу киши Қутайба ибн Саъид, Маҳмуд ибн Ғийлон, Али ибн Ҳажар ал-Марвазий, Сувайд ибн Наср ал-Марвазий ва Муҳаммад ибн Восил ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Наср ибн Саҳл ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 288 (милодий...
|
Абдуллоҳ ал-Вануфахий ал-Бухорий
|
Абу Ҳарра Абдуллоҳ ибн Офия ал-Вануфахий ал-Бухорий Мухтор ибн Собиқ ал-Ҳанзaлийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Киндий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 280 (милодий 894) йилда вафот этганлар.
|
Яъқуб ал-Вибавдий
|
Адиб Aбу Юсуф Яъқуб ибн Исҳоқ ал-Вибавдий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрий ва Муҳаммад ибн Юсуф ибн Осимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 375 (милодий 986) йилда вафот этганлар.
|