Иброҳим ал-Хоразмий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Бемор ал-Хоразмий Хоразмда қози бўлганлар. Ниҳоятда адолатли, кўп ҳадис билувчи ва таниқли шоир эдилар. Балхда Али ибн Мусодан ҳадис илмидан таълим олганлар. Осим ал-Аҳвалдан эса ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ривоят қилган ҳадисларга ҳужжат-далил керак эмас эди.
|
Муҳаммад ал-Хоразмий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббос ал-Хоразмий шоир-адиб бўлганлар. Бу кишига «Табарий» деб ҳам нисбат берилган, чунки оталари Омулнинг Табаристонидан, оналари Хоразмдан. Абу Бакр ал-Хоразмий ўз асрининг ягона тилшуноси, шоири ва ниҳоятда зеҳни ўткир кишиларидан эдилар. Шеърлари қисқа бўлс...
|
Мужоҳид ал-Хоразмий
|
Абу Али Мужоҳид ибн Мусо ал-Хоразмий Бағдодда яшаганлар. У ерда Ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим ат-Тоифий, Ҳошим ибн Башир, Абдуллоҳ ибн Идрис, Қосим ибн Молик ал-Музаний ва бошқа муҳаддислардан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Яҳё аз-Зуҳалий, Абу Зуръа Абу Ҳотам ар-Розий, Ибр...
|
Солиҳ ал-Хоразмий
|
Абу Абдуллоҳ Солиҳ ибн Молик ал-Хоразмий Бағдодда яшаганлар. «Мустақим ал-ҳадис» (Ишончли ҳадислар ровийси) эдилар. Иброҳим ибн Саъддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Яъло ал-Мавсилий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Аҳмад ал-Хивий ас-Суфий
|
Абул Жанноб Аҳмад ибн Умар ал-Хивий ас-Суфий Хоразмда яшардилар. Хивада сўфи ва шайх эдилар. Ишончли муҳаддис ва аҳли сунна бу зот ҳаж ҳам қилганлар. Маккаи мукаррамада Муборак ибн Таббохдан, Искандарияда Абу Тоҳир ас-Салафий ал-Ҳофиздан, Ҳамадонда Абул Фазл Муҳаммад ибн Бунаймон ал-Ҳамадонийда...
|
Муҳаммад ал-Хайёт
|
Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Хайёт Хоразмда яшаганлар. Боболари тикувчилик қилиб кун кечирганлари учун «Хайёт» (тикувчи) деган тахаллус олганлар. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 353 (милодий 965) йилнинг зулқаъда ойида Самарқа...
|
Маҳмуд аз-Замахшарий ал-Луғавий
|
Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад аз-Замахшарий ал-Луғавий Унинг таниқли араб тилшуноси ва адиби эканлиги ҳақида зарбулмасаллар айтилган. Илм талабида Ироққа борганлар. Бир неча йил Маккада Каъбанинг ёнида мужовир бўлиб яшаганлар. Таниқли муҳаддислардан ҳадис тинглаганлар. Тафсир, ҳадис,...
|
Аҳмад ас-Совконий
|
Абу Саъид Аҳмад ибн Али ас-Совконий фозил, имом, чиройли сийратли, камтарин эдилар. Хивада яшаганлар. Абу Али Исмоил ибн Аҳмад ал-Байҳақийдан илм ўрганганлар. Хивада у кишидан баъзи масалалардан таълим олганман. У киши ҳижрий 471 (милодий 1079) йил рабиъул аввал ойининг ўнинчисида Совкон қишл...
|
Муҳаммад ас-Сафардарий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Довуд ас-Сафардарий Муҳаммад ибн Абу Илёсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.
|
Мансур аш-Шаҳрастоний
|
Абул Қосим Мансур ибн Нуҳ аш-Шаҳрастоний «Шайх ул-ҳуффоз» (Ҳадис ҳофизларининг шайхи) унвони билан машҳур Абул Ҳасан Умар ибн Абдулкарим ар-Раввосий ва Абул Хайр ибн Рифоа ал-Ҳошимий аз-Зайнабийдан ҳижрий 483 (милодий 1091) йилнинг шаъбон ойида таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғилл...
|
Муҳаммад ал-Хоразмий ат-Табархазий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббос ал-Хоразмий ат-Табархазий таниқли шоирлардан. Оталари Табаристондан, оналари Хоразмдан. Шунинг учун икки нисбат бир қилиниб, қисқартма шаклда «Ат-Табархазий» дейилган. Бу нисбат билан ҳам шуҳрат қозонганлар. Араб тилшунослиги ва унинг усулларини...
|
Саъид Усмон ал-Хоразмий ал-Атакий
|
Фақиҳ Саъид Усмон ал-Хоразмий ал-Атакий Хоразм аҳлидан бўлиб, Журжонда Исмоил ибн Муҳаммад ас-Саффордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр ал-Исмоилийнинг ўғиллари Абу Наср ва Абу Саъд ҳадис ёзиб олганлар.
|
Музаффар ал-Ғазинизий ал-Котий
|
Абул Осим Музаффар ибн Аҳмад ал-Ғазинизий ал-Котий Фақиҳ, фозил, чиройли сийратли ва шариат қоидаларига риоя қилувчи эдилар. Абул Қосим Ҳиббатуллоҳ ибн Муҳаммад аш-Шайбонийдан таълим олганлар. У зотни Хоразмда учратдим ва баъзи нарсаларни ёзиб олдим. Ҳижрий 499 (милодий 1106) йилнинг шаввол ойи...
|
Муҳаммад ал-Фуровий
|
Абу Наим Муҳаммад ибн Қосим ал-Фуровий Фуровада работ бино қилганлар. Ҳумайд ибн Занжавайҳидан таълим олганлар. Кўп ибодат қилар эдилар. Тақводорликларидан кўп йиғлардилар.
|
Аҳмад ал-Қассорий ал-Хоразмий
|
Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қассорий ал-Хоразмий хоразмлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Ғазнада халифа томонидан тайинланган элчи бўлганлар. Абул Қосим Исмоил ибн Ҳасан ас-Сарсарийдан «ас-Сарсариёт» номли машҳур ҳадис китобидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Қосим ас-Самарқан...
|