Бўлимлар
Атама номи Атама
Саҳл Шозавайҳ ал-Ҳайзомий ал-Бухорий Абу Ҳорун Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Ҳайзомий ал-Бухорий асли яманлик бўлиб, нодир, ажойиб ривоятлар айтар эдилар. Ҳафс ибн Довуд ар-Рабийъий, Яҳё ибн Жаъфар ал-Аздий ва Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийдан таълим олганлар. Ҳижрий 299 (милодий 912) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Яздодий Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Яздодий Бухоро аҳлидан. Муфассир ва Ҳанафий мазҳаби олимларидан бўлиб, «Ибн ал-Хаббоз» кунияси билан машҳур эдилар. Бағдод, Басра олимларидан таълим олганлар. Ҳижрий 280 (милодий 894) йилнинг сафар ойида Бухорода вафот этганлар.
Али ал-Яздодий Абул Қосим Али ибн Муҳаммад ал-Яздодий Бухоро аҳлидан бўлиб, кейинчалик Самарқандга чиқиб кетганлар. Ака-ука Абу Убайд Қосим ва Абдуллоҳ Ҳусайн ал-Маҳомилий ҳамда Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ан-Нишопурийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йилда Самарқандда вафот этганла...
Муҳаммад ал-Ясорағий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳунайф ал-Ясорағий Бухоронинг Бамижкат қишлоғидан. Кўп олимдан, жумладан, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Асбот ибн Ясаъдан таълим олганлар.
Аҳмад ал-Юхашуний ал-Бухорий Қози Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Юхашуний ал-Бухорий Куфада қози эдилар. Фақиҳ, фозил, олим бу зот Макка, Бағдод олимларидан таълим олганлар. Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий шу кишининг шогирдларидан. Ҳижрий 438 (милодий 1047) йилда вафот этганлар.
Абу Муҳаммад ал-Юхашуний Абу Муҳаммад ибн Ҳам ал-Юхашуний   Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларини Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрийдан ривоят қилганлар. Ҳижрий 381 (милодий 992) йилда вафот этганлар.
Аҳмад ат-Термизий ал-Андаробий Абу Зар Аҳмад ибн Абдуллоҳ ат-Термизий ал-Андаробий Термиз аҳлидан. Балхнинг Андароб шаҳрида қози бўлганлар. Шунинг учун бу кишига «ал-Андаробий» деб нисбат берилган. Илм талабида Ироқда бўлиб, у ерда Муҳаммад ибн Башшор, Муҳаммад ибн Мусанно, Амр ибн Али ас-Сайрафий, Наср ибн...
Холид ал-Аздий ат-Термизий Холид ибн Зиёд ибн Жарв ал-Аздий ат-Термизий Термизнинг пешқадам олимларидан. Термизда қози эдилар. Бу кишидан Қутайба ибн Саъид ва Ҳабаш ибн Ҳарб ал-Пайкандий дарс олганлар. 100 ёшга кириб вафот этганлар. Ўғиллари Абдулазиз ибн Холид Марвда қози эдилар.
Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий – зеҳнлари ўткир, етук муҳаддис, ҳадис илмининг имоми бўлиб, ҳар бир ҳадис ёки сўзни далил билан исботлаб беришлари одамлар оғзидан тушмас эди. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шогирдларидан. Имом ал-Бухорийдан, у кишининг шайхлари Қутайба ибн Саъид ал-...
Саъид ат-Термизий Абу Усмон Саъид ибн Холид ат-Термизий илм талабида Бағдодда бўлиб, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалонийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳаж ҳам қилганлар.
Солиҳ ат-Термизий Абу Муҳаммад Солиҳ ибн Муҳаммад ат-Термизий кўп ибодат қилувчи – обид эдилар. Ҳадис илми талабида ҳижрий 345 (милодий 957) йилда Нишопурга келганлар. Таълим олгандан кейин ҳажга борганлар. Минода касал бўлиб, Маккаи Мукаррамага келганларида вафот этганлар. Таҳо деган жойда дафн қилинганла...
Муҳаммад ал-Фақиҳ ат-Термизий Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Фақиҳ ат-Термизий Термиз аҳлидан. Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, фозил, тақводор, парҳезкор ва чиройли сийратли эдилар. Бағдодда яшаб, у ернинг муҳаддисларидан таълим олганлар. Муҳаммад ибн Наср ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 200 (милодий 816) йилнин...
Солиҳ ад-Доразанжий ас-Сағоний Абу Шуайб Солиҳ ибн Мансур ад-Доразанжий ас-Сағоний   Абу Ражо Қутайба ибн Саъид ал-Бағлоний ва Муҳаммад ибн Шужоъдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Закариё ан-Насафий ва Жаъфар ибн Муҳаммад ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 300 (милодий 913) й...
Муҳаммад ал-Каробисий ар-Рухшабудий Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Каробисий ар-Рухшабудий  Рухшабуд (Термиз қишлоқларидан) нисбати билан машҳурдирлар. Абу Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Варроқ ҳадис ривоят қилга...
Абдулвоҳид ас-Сарминжиний Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ас-Сарминжиний Сарминжин ноҳиясида имом-хатиб эдилар. Фақиҳ Абу Бакр Аҳмад ибн Муслимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.