Муҳаммад ал-Муқри ал-Курконжий
|
Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Муқри ал-Курконжий Қуръон илмини ўрганиш учун дунё мамлакатлари, жумладан, Шом, Ҳижоз, Ироқда бўлиб, бу ердаги имомлардан таълим олганлар. Китоблар ҳам таълиф қилганлар. Ҳижрий 481 (милодий 1089) йили Марвда вафот этганлар.Ўғиллари Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Му...
|
Ҳорис ан-Наққол
|
Абу Умар Ҳорис ибн Сурайж ан-Наққол асли хоразмлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Имом Шофеийнинг «ар-Рисола» китобларини Абдураҳмон ибн Маҳдий (Аллоҳ раҳмат қилсин)га нақл қилганлари учун ушбу нисбат билан машҳур бўлганлар. Муътамир ибн Сулаймон ва Ироқ уламоларидан таълим олганла...
|
Али ал-Васий ал-Хоразмий
|
Али ибн Аҳмад ал-Васий ал-Хоразмий Хоразм аҳлидан бўлиб, амир Абу Наср Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомонийнинг мансабдор кишиларни тайинлайдиган вакили эдилар. Хоразмда Исҳоқ ибн Иброҳим ал-Ҳофиз, Яъқуб ибн Жарроҳ, Абдуллоҳ ибн Абдулваҳҳоб ал-Аҳнафий, Абу Али Ҳусайн ибн Тоҳир ал-Абивардийдан ҳадис...
|
Абдуллоҳ ал-Хоразмий ал-Ҳазорасбий
|
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Хоразмий ал-Ҳазорасбий Хоразм аҳлидан бўлиб, Фарабрда яшаганлар. Абу Лайс Убайдулоҳ ибн Сурайж ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Наср Аҳмад ибн Саҳл ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Аҳмад ал-Арбинжаний
|
Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Арбинжаний оталаридан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад, Абул Аббос Идрис ал-Арбинжаний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 369 (милодий 980) йил рабиъул охир ойининг охирида вафот этганлар.
|
Омир ал-Ҳамадоний ал-Арбинжаний
|
Абу Муслим Омир ибн Муқотил ал-Ҳамадоний ал-Арбинжаний Абу Салама Яҳё ибн ал-Муғира, Ҳошим ибн Қосим ал-Ҳарроний, Ҳорун ибн Мусо ал-Фаравий ва Салама ибн Шубайбдан ҳадис ривоят қилганлар. У зотдан Муҳаммад ибн Аҳмад аз-Заҳабий, Абдураҳмон ибн Фатҳ, Муҳаммад ибн Закариё ан-Насафий ҳадис ривоят...
|
Аббос ал-Урухсий
|
Аббос ибн Абдуллоҳ ал-Урухсий Бишр ибн Убайд ад-Дорасий ва Муҳаммад ибн Убайддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Муаззин ал-Арғиёний
|
Абу Амр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Муаззин ал-Арғиёний пешқадам муҳаддис олимлардан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Саҳиҳ ҳадислар ровийси, ишончли ва фозил муҳаддис. Самарқандда Абул Аббос Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Саррож ва Али ибн Фазл ал-Балхийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд...
|
Муҳаммад ал-Изажий
|
Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Изажий Самарқанднинг Изаж қишлоғидан бўлиб, ҳикмат илми соҳиби Абул Қосим ал-Ҳакимнинг суҳбатдош дўсти эдилар. У кишининг кўпгина ҳикматли сўзларидан баҳраманд бўлганлар. Абу Саъд ал-Идрисий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 387 (милодий 998) йилд...
|
Аҳмад ал-Исбискатий
|
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Ҳомид ал-Исбискатий Фатҳ ибн Муҳаммад ал-Жавҳарийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тузий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Солиҳ ал-Истоний
|
Абу Шуайб Солиҳ ибн Умар ал-Истоний Исо ибн Умар ал-Истонийнинг укалари. Исҳоқ ибн Иброҳим ад-Дабарий, Абу Яҳё Закариё ибн Яҳё ан-Ноқид, Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Журжоний ҳадис ривоят қилганлар.
|
Абдулҳаким ал-Усрушаний
|
Абу Талҳа Абдулҳаким ибн Наср ал-Усрушаний Усрушана аҳлидан. Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхий, Ҳилол ибн Ало ар-Рақий, Муҳаммад ибн Маслама ал-Воситий, Қосим ибн Ибод ат-Термизий, Убайдуллоҳ ибн Ғоз ал-Асқалоний, Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Барқий ва Абу Зуръа Абдураҳмон ибн Амр ад-Димашқийдан ҳадис...
|
Юнус ал-Фақиҳ ал-Усрушаний
|
Абу Саъид Юнус ибн Фазл ал-Фақиҳ ал-Усрушаний фозил, фақиҳ, мумтоз олим эдилар. Самарқандга келиб, Абдуллоҳ ибн Айюб ал-Маҳзумийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса фақиҳ Абу Наср Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Усрушаний
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр ал-Усрушаний Бухорода қози эдилар ва мумтоз олим ҳам эдилар. Амакилари Луқмон ибн аш-Шуабий ал-Усрушаний, Саҳл ибн Ҳорун ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Абу Саъид Халил ибн Аҳмад ас-Сижзий ва Муҳаммад ибн Музаффар ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар....
|
Муҳаммад ал-Исфаранжий
|
Абу Зайд Муҳаммад ибн Исмоил ал-Исфаранжий У киши ёш фақиҳ, фозил, чиройли сўзловчи, зеҳнлари ўткир олим ва шоир эдилар. Ҳижрий 550 (милодий 1156) йили ўз қишлоқларида вафот этганлар.
|