Бўлимлар
Атама номи Атама
Умар ал-Хушуфағний ас-Суғдий ал-Бужайрий Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ал-Хушуфағний ас-Суғдий ал-Бужайрий Самарқанднинг Иштихон билан Кушония оралиғида жойлашган Хушуфағн қишлоғидан. Ҳозир бу қишлоқ «Раъс ул-қантара» деб номланади. Бу киши – «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») кито...
Муҳаммад ал-Бужайрий Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Умар ал-Бужайрий оталаридан ва Исҳоқ ибн Иброҳим ад-Дабарий, Али ибн Абдулазиз ал-Бағавий, Бишр ибн Мусо ал-Асадий, Яъқуб ибн Юсуф ал-Қози ва Умар ибн Ҳафс ас-Судусийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 345 (милодий 957) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар. 
Аҳмад ал-Бужайрий Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бужайрий боболарининг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларини ривоят қилганлар. Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шоший ва Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ва...
Назр ал-Бардодий ас-Самарқандий Абу Салама Назр ибн Расул ал-Бардодий ас-Самарқандий  Аҳмад ибн ал-Ҳаназий, Саъид ибн Хушном, Солиҳ ибн Саъид ат-Термизий ва Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Али ал-Кабузанжакатий ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ал-Бардаий Абу Бакр Муҳаммад ибн Яҳё ал-Бардаий  Бағдодда яшаганлар. Ҳижрий 350 (милодий 962) йилда Самарқандга келганлар. У кишидан ҳадислар ёзиб олганмиз. Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ат-Табарий ва Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Ғозий ат-Табарийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса...
Маккий ал-Бардаий Абу Бакр Маккий ибн Аҳмад ал-Бардаий Самарқанд муҳаддисларидан таълим олганлар. Самарқандда имло мажлисининг иштирокчиларидан эдилар. Ҳадис илми талабида кўп сафарда бўлган машҳур муҳаддислардан. Ҳижрий 302 (милодий 915) йилда Нишопурга, ҳижрий 350 (милодий 962) йилда Мовароуннаҳрга келганлар....
Мунаббиҳ ал-Бардаий Абу Аҳмад Мунаббиҳ ибн Абдулмажид ал-Бардаий Самарқандда яшаганлар. Фозил киши ва аҳли сунна эдилар. Абу Наим ал-Астрободий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Маҳдий ал-Ихмимийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Ҳижрий 370 (милодий 981) йилдан олдин Самарқандда у кишидан ҳад...
Ҳусайн ал-Бардаий Абу Али Ҳусайн ибн Али ал-Бардаий Самарқандда яшаб, шу ерда улғайганлар. Ҳадис ҳофизи эдилар. Илм талабида Ироқ ва Хуросонда бўлганлар. Улуғ муҳаддислардан таълим олганлар. Ўзларидан Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 349 (милодий 961) йилда таваллуд то...
Аҳмад ал-Бурсоний Аҳмад ибн Халаф ал-Бурсоний  Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Шоҳавайҳ ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Фазл ал-Адавий ҳадис ривоят қилганлар.
Абдуллоҳ ал-Бурнамадий Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ал-Бурнамадий  Али ибн Нуъмон ал-Кабузанжакатий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. 
Абдураҳмон ал-Бурнамадий аз-Зоҳид Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Муоз ал-Бурнамадий аз-Зоҳид   Бу киши зоҳид, парҳезкор, тақводор бўлганлар. Узоқ умр кўрганлар. Яҳё ибн Муоз ар-Розий, Жибрил ибн Саҳл ас-Самарқандийдан таълим олганлар; Соҳиб ибн Силм аз-Зоҳид ал-Балхийнинг дўстларидан бўлганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Масъуд иб...
Аҳмад ал-Бастий ад-Деҳқон Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бастий ад-Деҳқон Самарқанд аҳлидан бўлиб, бўйлари паст эди. Деҳқончилик билан шуғулланардилар. «Ибн Абу Саъид» номи билан танилган эдилар. Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Кабузанжакатий бу кишидан таълим олганлар. Эшитган ҳадислари саҳиҳ эди.
Али ал-Каробисий ал-Банжхиний Али ибн Муҳаммад ал-Каробисий ал-Банжхиний муҳаддис ва фақиҳ олимлардан эдилар. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилда вафот этганлар.
Муъмин ал-Бунжикатий Абу Муслим Муъмин ибн Абдуллоҳ ал-Бунжикатий  Муҳаммад ибн Наср ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Ҳамдон ал-Марвазий ҳадис ёзиб олганлар.
Абдураҳмон ал-Ассор ал-Бандимаший Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Ассор ал-Бандимаший  Қози ва имом эдилар. Силм (Тинчлик) кўчасида яшардилар. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (милодий 1131) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.