Бўлимлар
Атама номи Атама
Али ал-Бинкатий Абул Ҳасан Али ибн Юсуф ал-Бинкатий  Бу киши фақиҳ, солиҳ, қори ва ҳожи эдилар. Маккаи Мукаррамада Абу Муҳаммад Абдулхолиқ ибн Муҳаммад аз-Зубайдий ал-Муқридан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим олганлар.
Холид ас-Самарқандий ат-Тахсижий ал-Абғарий Абу Язид Холид ибн Казда ас-Самарқандий ат-Тахсижий ал-Абғарий  Бу киши олим ва ҳофиз ал-ҳадис эдилар. Абдулкарим ибн Ҳабиб ал-Бағдодий ва Исҳоқ ибн Яъқуб ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ат-Турбоний Абу Али Муҳаммад ибн Юсуф ат-Турбоний  машҳур муҳаддис ва фақиҳ эдилар. Ҳижрий 323 (милодий 936) йилда вафот этганлар.
Аҳмад ар-Рудборий Абу Ҳомид Аҳмад ибн Ҳамза ар-Рудборий  Самарқандда яшаганлар. Оталари Ҳамза ибн Муҳаммад ат-Тузижийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ан-Насафий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад аз-Зуҳрий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 526 (милодий 1133) йил рамазон ойинин...
Муҳаммад ат-Тавзий ал-Варасниний Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Хаттоб ат-Тавзий ал-Варасниний  Бу киши Самарқанднинг Вараснин қишлоғида яшар эдилар. Кейинчалик Тавз қишлоғига кўчиб бориб яшаганлар. Аббос ибн Фазл ан-Надабий, Муҳаммад ибн Ғолиб ас-Самарқандий ва Аҳмад ибн Бакр ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан...
Наср ат-Тавзий Абул Лайс Наср ибн Муҳаммад ат-Тавзий Абу Ҳанифа мазҳабининг машҳур фақиҳи бўлиб, мунозара ва жадал илмида тенги йўқ олим эдилар. Абу Иброҳим ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Самарқандда яшаб, шу ерда вафот этганлар.
Абу Абдуллоҳ ат-Тускосий ас-Самарқандий Абу Абдуллоҳ ат-Тускосий ас-Самарқандий  Яҳё ибн Язид ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса фақиҳ Бакр ибн Муҳаммад ал-Варасниний ҳадис ривоят қилганлар.
Бакр ас-Соботий ал-Усрушаний Абул Ҳасан Бакр ибн Аҳмад ас-Соботий ал-Усрушаний фақиҳ эдилар. Самарқандда Фатҳ ибн Убайд ас-Самарқандийдан ҳадис ёзиб олганлар. Ўзларидан эса Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад ат-Тамимий ал-Бағдодий ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ал-Жокардизий ас-Самарқандий Абул Фазл Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Жокардизий ас-Самарқандий бу нисбат билан машҳурдирлар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда бўлганлар. Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Фарёбий, Абу Алоса Муҳаммад ибн Амр ал-Мисрий ва Аҳмад ибн Тоҳир ал-Мисрийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Абул Ҳасан Аъюн ибн Жаъфар ал-Жахзаний ас-Самарқандий Абул Ҳасан Аъюн ибн Жаъфар ал-Жахзаний ас-Самарқандий - Бу киши шайх, фозил, сахий ва фақирларга меҳрибон эдилар. Кеш йўлида чиройли работ қурганлар. Абул Ҳасан Али ибн Исмоил ал-Хужандий, Муҳаммад ибн Хузайма ал-Балхий, Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий ва Иброҳим ибн Наср ал-Кабуза...
Али ал-Жаъфарий Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Жаъфарий - Самарқанд аҳлидан. Бу киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб ат-Тайёрнинг авлодларидан бўлганликлари учун ушбу нисбат берилган. Абу Имрон Мусо ибн Аҳмад ал-Фарёбийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Ҳасан ибн Мансур ал-Муқ...
Абу Абдуллоҳ Қосим ал-Жаъфарий Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Жаъфарийнинг ўғиллари.  Муаммар ибн Абдураҳмондан таълим олганлар. Ўзларидан эса Иёш ибн Омир ал-Ақимий ҳадис ривоят қилганлар. 
Абдураҳмон ал-Жикилий Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Яҳё ал-Жикилий - Самарқандда имом-хатиб эдилар. Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Кушонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 516 (милодий 1123) йил шаъбон ойининг саккизинчи куни Самарқандда вафот этг...
Муҳаммад ал-Иштиханий ал-Жунбазий Адиб Абул Фазл Муҳаммад ибн Умар ал-Иштиханий ал-Жунбазий - «Адиб Гунбаз» номи билан танилган эдилар. Кейинчалик Самарқандда яшаганлар. Ёш болаларга адабиётни ўргатар эдилар. Масъуд ибн Ҳусайн ал-Кушонийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Бу киши шайх, солиҳ, ҳофиз ал-Қуръон ва муҳаддис, к...
Муҳаммад ал-Жунбазий ас-Самарқандий Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Жунбазий ас-Самарқандий - Самарқандда қориларнинг шайхи эдилар. Ўзларидан эса ўғиллари қори Абу Маҳмуд Муҳаммад ал-Ғаззол таълим олганлар. «Ҳижрий 606 (милодий 1210) йилда вафот этганлар» (Абдуллоҳ Умар ал-Борудий).