Бўлимлар
Атама номи Атама
Ҳосиб арабча сўз бўлиб, ҳисобчи, ҳисобни билувчи деган маънони англатади.
Абу Али Ҳасан ибн Муҳаммад ал-Ҳосиб Ал-Ҳосиб - бу нисбат билан машҳурдирлар. У киши Самарқанд аҳлидан бўлган. Бухоро амири Наср ибн Аҳмад Сомонийнинг девонида ҳисобчи бўлганлар. Ишончли муҳаддислардан эдилар. Абу Исҳоқ ат-Толиқонийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳажжом арабча сўз бўлиб, ҳижома қилувчи, яъни қон олувчи табиб деган маънони англатади.
Абу Саъд ал-Ҳажжом Самарқанд аҳлидан бўлган. Мовароуннаҳрнинг машҳур имоми Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийнинг қон олувчи табиби эдилар ва ад-Доримийдан ҳадис илмидан таълим олардилар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Каробисий ҳадис ривоят қилганлар. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий шогирдлари Абу Саъд ал-Ҳаж...
Ғурак ас-Суғдий ал-Ҳисримий Ғурак ибн Ҳисрим ас-Суғдий ал-Ҳисримий - Самарқанд Суғдидан бўлиб, насл-насаблари Бану Саъдга бориб тақалади. Бу киши Жобир разияллоҳу анҳудан, Жобир эса пайғамбар алайҳиссаломдан закотга оид қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: «Ликулли фарасин дирҳамун» (Ҳар бир от учун бир дирҳамдир). Б...
Исҳоқ ал-Ҳаким ас-Самарқандий Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Ҳаким ас-Самарқандий Самарқанд олимларидан эдилар. Бу киши Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан бўлиб, ҳалимликда, ҳикматда, донишмандликда, чиройли сийратда тенги йўқ олим ҳамда кўп мақол ва масал айтувчи кишилардан эдилар. Анча муддат Самарқандда қозили...
Муҳаммад ал-Марвазий ал-Ҳалбасий Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Марвазий ал-Ҳалбасий - Самарқандда яшаганлар. «Аъмаш» (Шилпиқ) номи билан танилганлар. Абу Яъқуб Юсуф ибн Али, Бакр ибн Мафтуна, Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Ҳофиз ас-Самарқандий, Муҳаммад ибн Тоҳир ас-Самарқандий ва Муҳаммад ибн Абд ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилга...
Али ал-Ҳамдавайҳ ал-Иштиханий Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Суламий ал-Ҳамдавайҳ ал-Иштиханий - Самарқанднинг Иштихон аҳлидан эдилар. Иштихонда имом-хатиб эдилар. Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Абдураҳмон ал-Асирийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (мило...
Саъд ал-Хохсарий Абул Қосим Саъд ибн Саъид ал-Хохсарий - Хохсар*  қишлоғидан. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар.*Самарқанддан икки фарсах узоқликда жойлашган Дарғам ноҳиясидаги қишлоқ.
Абдулқодир ал-Хохсарий Абдулқодир ибн Аҳмад ал-Хохсарий - Хохсар қишлоғидан бўлиб, қози эдилар. Оталаридан ҳамда Абул Қосим ал-Кушоний ва Абул Маолий ал-Балхийдан таълим олганлар. Ҳижрий 463 (милодий 1071) йилнинг ражаб ойида таваллуд топиб, ҳижрий 527 (милодий 1134) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганл...
Мусо аз-Зоҳид ас-Самарқандий ал-Ховасий Абу Аҳмад Мусо аз-Зоҳид ас-Самарқандий ал-Ховасий  - Бу киши фақиҳ, тақводор, парҳезкор, инсонларни яхшиликка даъват қилувчи ва ёмонликдан қайтарувчи эдилар. Самарқанддан етти фарсах узоқликдаги Қатавон қишлоғида работ бино қилганлар. Бу киши асли бухоролик бўлганлар. Ховос*да вафот этганл...
Муҳаммад ал-Ховусий Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал-Ховусий  - Ховус* шаҳрида бўлиб, имом эдилар. Самарқанд олимларидан ҳадис илмидан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар.*Ховус – Самарқанд юқорисидаги шаҳарча.
Муҳаммад ал-Худфироний Муфтий Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Худфироний  -  Худфирон* қишлоғидан бўлган.  Бу зот муфтий, имом, фақиҳ, мударрис ва кишиларни ҳажга юборувчи эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ал-Қатавонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Боболари ҳижрий 483 (милодий 1091) йилнинг шаввол ойида таваллуд то...
Харрот арабча сўз бўлиб, дарахт шохларидан ҳар хил нарсалар тўқийдиган (ясайдиган) киши деган маънони англатади.
Али ал-Харрот Абул Ҳасан Али ибн Усмон ал-Харрот Самарқанд аҳлидан бўлган. Бу киши имом, фозил, парҳезкор, тақводор бўлиб, нима есалар, ўз қўл меҳнатлари ва касбларидан ер эдилар, пахтани тозалайдиган асбоб – ҳалложи (тароқ) ясардилар. Cамарқандда бирорта харрот уни бу кишиникидай ясай б...