Бўлимлар
Атама номи Атама
Хартанк (Хартанг) Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги қишлоқ. Бу қишлоқда Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий вафот этганлар.
Ғолиб ал-Хартанкий Абу Мансур Ғолиб ибн Жибрил ал-Хартанкий  - Хартанк  қишлоғининг машҳур олимларидан бўлган. Имом ал-Бухорий шу кишининг уйларида яшаб, шу ҳовлида ҳижрий 256 (милодий 871) йилнинг Рамазон ҳайити кечаси вафот этганлар. Бу киши – «Ҳикоёт фи маноқиб ал-Бухорий»...
Муҳаммад ал-Харъуний Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳомид ал-Харъуний - Харъун* қишлоғидан. Бу киши Али ибн Исҳоқ ал-Ҳанзалий ас-Самарқандий, Абу Ражо Қутайба ибн Саъид ал-Бағлоний ва Ҳоруд ибн Муоз ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 301 (милодий 914) йилда вафот этганлар.* Самарқанднинг Абғар ноҳия...
Аҳмад ал-Харъуний Аҳмад ибн Ҳомид ал-Харъуний ҳижрий 233 (милодий 848) йилдан ҳижрий 235 (милодий 850) йилга қадар акалари Муҳаммад билан бирга Абул Ҳусайн Али ибн Исҳоқ ал-Ҳанзалий ас-Самарқандийнинг «Тафсир» ва «Мушофиҳот» китобларини уч йил давомида таълим олганлар. Оналари сурп т...
Аҳмад ал-Харқоний Қози Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Харқоний - Харқон қишлоғидан. Бу киши «Моҳ андар жубба» (Кўйлак ичидаги ой) лақаби билан машҳурдирлар. Бу араб тилида «ал-қамару фил-жубба» дейилади. Бу зот воиз эдилар. Абул Ҳасан Муҳаммад ал-Улуввийдан ҳадисдан таълим олганлар. Ҳ...
Бакр ал-Харқоний Бакр ибн Абдуллоҳ ал-Харқоний  -  Харқон қишлоғидан бўлиб, имом эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ўзларининг «ал-Қанд» китобларида зикр қилганлар. Ҳижрий 525 (милодий 1132) йил зулқаъда ойининг ўн саккизинчисида, сешанба куни аср нам...
Ҳусайн ал-Алавий ал-Харқоний Ҳусайн ибн Абу Шаҳоб ибн Аҳмад ал-Алавий ал-Харқоний -  Харқон  қишлоғидан. Абул Қосим Маҳмуд ибн Аҳмад аз-Зуҳрийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (милодий 1131) йилнинг ражаб ойида 76 ёшда...
Ҳусайн ал-Харқоний Абу Али Ҳусайн ибн Юсуф ал-Харқоний - Харқон қишлоғидан. Имом-хатиб, фақиҳ, фозил кишилардан бўлиб, Самарқанднинг «Раъсу сиккату умур» мадрасасида мударрис эдилар. Абул Қосим Маҳмуд ибн Аҳмад аз-Зуҳрий ал-Харқонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад...
Муҳаммад ал-Харқоний Абу Бакр Муҳаммад ибн Жибрил ал-Харқоний - Харқон қишлоғининг имом-хатиби эдилар. Бу кишидан Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 452 (милодий 1061) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 522 (милодий 1129) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар. Чокардиза қабристонида даф...
Масъуд ал-Харқоний аз-Зуҳрий Абу Муҳаммад Масъуд ибн Маҳмуд ал-Харқоний аз-Зуҳрий - Харқон қишлоғидан бўлиб, олим, фозил эдилар. Оталари Абул Қосим Маҳмуд ибн Аҳмад аз-Зуҳрийдан кейин Харқон қишлоғида имом-хатиб бўлдилар. Аҳмадхон замонида қози Аҳмад ибн Сулаймон бу кишининг ноиб ал-қози (қозининг ўринбосари...
Муҳаммад ал-Хузондий Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хузондий - Хузонд* қишлоғидан. Бу киши Саъид ибн Мансурдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Усома ибн Масъуд ат-Тамимий ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Китоб ал-икмол» («Мукаммал китоб&...
Муҳаммад ал-Хузондий ал-Муқри Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Хузондий ал-Муқри - Хузонд қишлоғида яшар эдилар. Бу киши Қуръони каримни ёддан билувчи (ҳофиз ал-Қуръон), солиҳ шайх эдилар. Ҳижрий 382 (милодий 993) йилда вафот этганлар.
Умар ал-Бужайрий ал-Хушуфағний Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий ал-Хушуфағний - Хушуфағн* қишлоғидан. Бу киши имом, ҳофиз ал-ҳадис (юз минг ҳадисни ёддан билувчи) ва тақводор олимлардан эдилар. Бир куни Абу Ҳафс ал-Хушуфағний ҳовлиларидаги дарахтнинг тагидаги сояда дўстлари билан ўтирганда уларга: «...
Али ал-Хатибий ас-Самарқандий Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ал-Хатибий ас-Самарқандий Самарқанд аҳлидан эдилар. Боболари имом-хатиб бўлганлар. Шунинг учун «ал-Хатибий» тахаллусини олганлар. Хуросонга бориб, у ернинг машҳур муҳаддис олимларидан таълим олганлар. У кишидан менинг бобом Абул Музаффар Ман...
Юсуф ал-Хумитаний Абу Яъқуб Юсуф ибн Ҳайдар ал-Хумитаний Самарқанд аҳлидан эдилар. Бу киши имом, фозил, фарзларга ва илмига амал қилувчи олимлардан эдилар. Абул Фазл Абдусалом ибн Абдусамад ал-Баззордан таълим олганлар. Ўғиллари Муҳаммад ибн Юсуф ал-Хумитаний ўзларидан ҳадис ривоят қилганлар.