Бўлимлар
Атама номи Атама
Муҳаммад ал-Офуроний Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Офуроний - Офурон (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан бўлиб, Лайс ибн Наср ал-Кожарийдан таълим олганлар. Ҳижрий 422 (милодий 1032) йили Офурон қишлоғида вафот этганлар.
Шубий ал-Офуроний Абул Фазл Шубий ибн Абдуллоҳ ал-Офуроний - Офурон (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан бўлиб, «Шоҳ» лақаби билан танилган эдилар. Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Муҳаммад ибн Маҳмуд, Муҳаммад ибн Закариё ва Муҳаммад ибн Бужайрдан ҳадис ривоят қилганлар. Ў...
Жибрил ал-Офуроний Абу Муҳаммад Жибрил ибн Авн ал-Офуроний исломнинг пешқадам олимларидан. Имом ал-Бухорийнинг дўстларидан. Имом ал-Бухорий Насафда яшаганларида бу киши у зот билан бирга бўлганлар. Жибрил ал-Офуроний Абдулазиз ибн Ҳотам ал-Офуроний ҳадис ривоят қилганлар.
Абдулмалик ал-Офуроний Абу Таййиб Абдулмалик ибн Исҳоқ ал-Офуроний адиб ва шоир эдилар. Аҳмад ибн Ҳомид ал-Муқри, Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафий ва Лайс ибн Наср ал-Кожарий ан-Насафийдан таълим олганлар. Илм ўрганиш учун Марвда бўлиб, у ернинг фақиҳларидан таълим олганлар. Абул Аббос ал-Маъдоний, Абул Ҳас...
Абдусалом ал-Офуроний Абу Тамом Абдусалом ибн Исҳоқ ал-Офуроний фақиҳ, адиб ва шоир эдилар. Юқорида номлари зикр қилинган Абдулмалик ал-Офуронийнинг укалари. Акаларининг шайхларидан таълим олганлар. Бу киши Шофеъий мазҳабининг фақиҳи эдилар. Ҳижрий 400 (милодий 1010) йилнинг шаввол ойида вафот этганлар.
Туфайл ат-Тамимий ал-Ажир Туфайл ибн Зайд ат-Тамимий ал-Ажир Насаф аҳлидан. Имом ал-Бухорий Насафга келганларида шу кишининг уйларида бўлганлар. Туфайл ал-Ажирдан Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф «Ҳикоёту ат-Туфайл ибн Зайд» («Туфайл ибн Зайд ҳикоялари») китобини ривоят қилганлар. Аҳад ал-Ажир...
Утшунд Утшунд – Насаф қишлоқларидан.
Муҳаммад ал-Утшундий ан-Насафий Абул Музаффар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Утшундий ан-Насафий чиройли сўзловчи, адиб ва шоир эдилар. Бу киши Абу Бакр ал-Бухорий, Абул Фазл ал-Бухорийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. «Ҳадис ур-рубоиёт» («Тўртлик ҳадислар») китобининг муаллифи.
Устуғдодиза Устуғдодиза – Насафдан тўрт фарсах узоқликдаги қишлоқ. 
Муҳаммад ал-Устуғдодизий Абу Бакр Муҳаммад ибн Осим ал-Устуғдодизий Насаф аҳлидан. Фақиҳ, фозил ва солиҳ олимлардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад, Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо аз-Зарир ар-Розий ва Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд ас-Симнатийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзлари...
Абу Жаъфар Муҳаммад ал-Устуғдодизий  Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Устуғдодизий Абу Муҳаммад Исмоил ибн Ҳусайн аз-Зоҳиддан ва бухоролик машойихлардан таълим олганлар. Ўзларидан ўғиллари Абдулазиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 425 (милодий 1035) йилда ёш вафот этганлар.
Абдулазиз ал-Устуғдодизий Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ал-Устуғдодизий ҳам шу қишлоқдан бўлиб, «Абдулазиз ан-Нахшабий» номи билан танилган эдилар. Ҳофиз ал-ҳадис (ҳадисни ёддан билувчи) эдилар. Илм талабида Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Мисрда бўлиб, санади саҳиҳ кўп ҳадисни ўз қўллари билан насх хатида кў...
Абу Аҳмад Муҳаммад ал-Устуғдодизий Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Устуғдодизий солиҳ шайх, адабиётшунос олим бўлиб, камгап эдилар. Ғазнага борганлар ва султон Маҳмуд ибн Сабуктегиннинг фарзандларига адабиётдан таълим берганлар. Кейинчалик ватанларига қайтиб, доимо ибодат билан машғул бўлганлар. Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бу...
Андад Андад – Насаф қишлоқларидан
Муҳаммад ал-Андадий Муҳаммад ибн Фазл ал-Андадий - Андад (Насаф қишлоқлари)дан бўлиб, Муҳаммад ибн Маҳмуд ан-Насафий ва Абу Али ал-Ҳофиз ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари ва неваралари ҳадис ривоят қилганлар.