Аншамисн
|
Аншамисн – Насаф қишлоқларидан.
|
Ҳумайд ал-Фақиҳ ал-Аншамисний
|
Абул Ҳасан Ҳумайд ибн Наим ал-Фақиҳ ал-Аншамисний - Аншамисн (Насаф қишлоқлари)дан. Бу киши солиҳ, фақиҳ, зоҳид ва тақводорлардан эдилар. Асад ибн Ҳамдавайҳ ан-Насафийдан таълим олганлар. Абул Аббос ал-Мустағфирий айтадилар: «Ҳижрий 376 (милодий 987) йилнинг шаввол ойида у киши билан бирг...
|
Ибсан
|
Ибсан – Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ.
|
Юсуф ал-Ибсаний
|
Абу Яъқуб Юсуф ибн Абу Бакр ал-Ибсаний - Ибсан (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан. Бу киши шайх, фозил, қори, чиройли сийратли ва кўп ибодат қилувчилардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ал-Баладийдан таълим олганлар. Насафда бўлганимда ал-Азрақийнинг «Ахбору Макка» («Макка...
|
Абул Муаййин Маймун ал-Ибсаний
|
Абул Муаййин Маймун ибн Аҳмад ал-Ибсаний - Ибсан (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан. Абу Бакр ал-Баладий ривоят қилган Имом ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобининг ўн бир жузини шу кишидан таълим олганман.
|
Муҳаммад ал-Ибсаний
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ғоним ал-Ибсаний ҳам шу қишлоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Масъуд ал-Кешийдан таълим олганлар. Ҳижрий 425 (милодий 1035) йил жумодул охир ойининг ўн тўққизинчи куни, шанба кечаси вафот этганлар.
|
Абдураҳмон ал-Астрободий ал-Идрисий
|
Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Астрободий ал-Идрисий шу нисбат билан машҳурдирлар. Астрободлик бўлиб, кейинчалик вафотларига қадар Самарқандда яшаганлар. «Тарихи Астробод» ва «Тарихи Насаф» китобларининг муаллифи. Бу зот юз минг ҳадисни ёддан билардилар. Мартабалари...
|
Маҳмуд ал-Идрисий ат-Тараблусий
|
Абул Қосим Маҳмуд ибн Исмоил ал-Идрисий ат-Тараблусий имом, фозил, муфтий ва чиройли сийратли эдилар. Умрларини илм ўрганиш ва уни ёйиш билан ўтказганлар. Муҳаммад ас-Самъонийдан таълим олганлар. Абу Бакр Абдулғаффор ибн Муҳаммад аш-Ширавийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 470 (мил...
|
Поён
|
Поён – Насафнинг маълум ва машҳур маҳаллаларидан. Бу маҳаллада Имом ал-Бухорий бўлганлар.
|
Муҳаммад ал-Боёний
|
Абу Яъло Муҳаммад ибн Абу Таййиб Аҳмад ал-Боёний - Поён (Насафнинг маълум ва машҳур маҳаллалари)дан бўлиб, имом эдилар. Араб тили ва адабиётини жуда яхши билардилар. Ҳижрий 367 (милодий 978) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
|
Батхудон
|
Батхудон – Насаф қишлоқларидан.
|
Ҳасан ал-Батхудоний ан-Насафий
|
Абу Али Ҳасан ибн Абдуллоҳ ал-Батхудоний ан-Насафий - Батхудон (Насаф қишлоқлари)дан. Бу киши шайх, фозил, солиҳ, ҳалолу покиза, чиройли сийратли қори эдилар. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларини Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан таълим олган...
|
Базда
|
Базда (Пазда) – Насафдан олти фарсах узоқликда Бухоро йўлида жойлашган катта қалъа.
|
Али ал-Баздавий
|
Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Баздавий бу нисбат билан машҳурдирлар. «Фақиҳу Мовароуннаҳр» (Мовароуннаҳрнинг фақиҳи) ва «Устоз ул-аимма» (Имомларнинг устози) унвонларининг соҳиби. Тариқатда шайх бўлиб, Абу Ҳанифа мазҳабида эдилар.
|
Муҳаммад ал-Баздавий
|
Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Баздавий «Қози ас-садр» (Қозиларнинг пешвоси) номи билан танилганлар. Бухорода имло ва фиқҳдан дарс берганлар
|