Бўлимлар
Атама номи Атама
Бакр ан-Насафий ал-Кубиндавий Абу Муҳаммад Бакр ибн Моноз ан-Насафий ал-Кубиндавий ҳам муҳаддислардан. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий шу кишидан таълим олганлар. Абу Ҳафс ал-Кубиндавий Самарқандда кўп муҳаддисдан ҳадис илмидан таълим олардилар. «Наҳр ул-қассорин» маҳалласида бир неча муддат ваъз қилардила...
Абу Бакр Муҳаммад ал-Кубиндавий Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Моноз ал-Кубиндавий ёшликларидан илмга чанқоқ эдилар. Биз билан бирга Самарқандда Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларини Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор ал-Баладийдан таълим олардилар.
Кармужин Кармужин – Насаф қишлоқларидан.
Ямон ан-Насафий Абул Ҳасан Ямон ибн Таййиб ал-Кармужиний ан-Насафий. Бу киши Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ва Наср ибн Суҳайл ал-Баздавийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 382 (милодий 993) йилнинг зулҳижжа ойида вафот этганлар.
Абу Тоҳир ал-Кармужиний Абу Тоҳир ибн Хунайс ал-Кармужиний. Абул Аббос ал-Мустағфирий айтадилар: «Мен у кишида Ваҳб ибн Мунаббиҳнинг «ал-Мабда» китобини кўрдим. Бу китоб ҳижрий 323 (милодий 936) йилда ёзилган».
Касба Касба  (Касбажий деб ҳам айтилади) – Насафдан тўрт фарсах узоқликдаги қишлоқ.
Исо ал-Касбавий Абу Аҳмад Исо ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Касбавий шу нисбат билан машҳур бўлиб, «Бўстон» китобини тасниф этганлар. Бу кишидан Абдулмалик ал-Муарриф ва Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис ривоят қилганлар.
Жаъфар ал-Касбавий Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Касбавий. Абу Жаъфар ал-Фаррохонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Комил ал-Басирий айтадилар: «У кишидан Ибн Умарнинг бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадисларини ёзиб олганмиз. Ушбу ҳадис қуйидагичадир: «Ман масаҳа унуқаҳу амина мин ал-ғулли явмал-қиёмати...
Али ал-Касбавий Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ал-Касбавий. «Дарб ул-ҳадид»да (Темир дарвоза) муфтий эдилар. Абул Ҳасан Бузжонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Комил ал-Басирий таълим олганлар.
Мунир ал-Касбавий Абул Муаййад Мунир ибн Муҳаммад ал-Касбавий. Кўп ҳадис билардилар. Адиб ва фозил эдилар. Насаф олимларидан таълим олиб, Насафнинг Ашфурқон қишлоғида вафот этганлар
Аҳмад ал-Касбавий Абу Наср Аҳмад ибн Исмоил ал-Касбавий. Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳиддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 412 (милодий 1022) йил шаввол ойининг олтинчисида, жума куни вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Касбавий Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулмалик ал-Касбавий. Абу Наср Аҳмад ибн Жаъфар ал-Косаний ал-Ҳофиздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 409 (милодий 1019) йили зулҳижжа ойига 7 кун қолганда, душанба куни кечаси Насафда вафот этганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Касбавий Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Касбавий боболаридан тортиб ҳаммалари фозил, олим ва имом эдилар. Абу Жаъфар ал-Каробисий ал-Балхийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 439 (милодий 1048) йилнинг сафар ойида туғилиб, ҳижрий 494 (милодий 1102) йил сафар ойининг йигирма иккинчисида, пайшанб...
Луълу Луълу арабча сўз бўлиб, марварид-гавҳар деган маънони англатади.
Муҳаммад ан-Насафий ал-Луълуий Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ал-Луълуий Насаф аҳлидан бўлиб, кейинчалик Бухорода яшаганлар. Марварид олиб-сотиб юрганлари учун «ал-Луълуий» деб нисбат берилган. Насафда Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан таълим олганлар.