Ақл
|
АҚЛ (араб. - онг) - инсондаги англаш ва тафаккур қилиш хусусияти. Исломда А. Аллоҳнинг энг улуғ неъматларидан саналади ва диний мажбуриятларнинг диндор зиммасига юкланиши учун А.нинг расо бўлиши шарт қилинади. А. икки хил бўлади, бири - туғма А., иккинчиси касбий, яъни билим ва тажриба асосида ривож...
|
Аҳд
|
Аҳд - қасам билан берилган ваъда, топшириқ, сўз бериш, шартнома, аҳду паймон. Қуръонда А. Аллоҳнинг ўз бандаларига берган ваъдаси ва бандаларининг Аллоҳ олдидаги илтижо ва аҳду паймонларини билдирувчи барқарор тушунча. А. бир-бирини ҳимоя этиш, ҳомийлик кўрсатиш, қўшничилик, иттифоқ тузиш ва шу каби...
|
Аҳли ҳақ
|
(форс., араб. - "ҳақиқат кишилари"), алиилоҳийлар - шиаларнинг яширин жамоаси. Эронлик шиалар А.ҳ. тарафдорларини "алиилоҳийлар" деб атайдилар. Бу жамоа тахм. 14-а.да вужудга келган. Ғарбий Эрон ва Шарқий Туркияга, кейинчалик Афғонистон, Ироқ, Сурия, Озарбайжоннинг жанубига ёйилг...
|
Аҳмадия
|
Аҳмадия - 19-a. oxirida Hindistonda vujudga kelgan diniy harakat. Mirza Rulom Ahmad Kodiyoniy (1835-1908) asos solgan. U 19-a.ning 70-y.larida Panjob musulmonlari o‘rtasida yirik ulamo va avliyo sifatida nom chiqargan. Islom tarixi va ilohiyot bo‘yicha bir necha asar yozgan. 1891 y.da &q...
|
Бадавий
|
Бадавий - Абу Фитён (ёхуд Абу Аббос) Аҳмад Сиди аш-Шариф (1199-1276) - бадавия (ёки аҳмадия) тариқати асосчиси, Миср халқи ҳозиргача эъзозлайдиган машҳур сўфий. Фес ш.да ўз шажарасини Алига боғлаган ва 7-а. охирида Мағрибга кўчиб келган оилада туғилган. 1210 й. Маккага келган. Бу ерда Б. шофиъийлик...
|
Бадавия
|
Бадавия - (ёхуд аҳмадия) - сўфийлик тариқати. Аҳмад ал-Бадавий Мисрда асос солган. Б. амалиётда қодирийлар ва рифўийларга яқин. Б.нинг ташкилий асослари аниқ белгиланмаган. Маҳаллий зовия ва жамоа раҳбарлари номигагина тариқат раҳбарига итоат этиб, камдан-кам ҳолларда ундан фатво олганлар. Тариқат қ...
|
Бадаъ
|
Бадаъ - ("пайдо бўлиш", "вужудга келиш") - шиаликка оид тушунча. Унга кўра Аллоҳнинг фикри, қарори турли шарт-шароитларга қараб ўзгариб туради. Бу ғояни кайсонийларнинг пешвоси ал-Мухтор ибн Аби Убайд номи билан боғлайдилар. У ўзида башорат қилиш қобилияти борлигини даъво қилиб,...
|
Бадр жанги
|
Бадр жанги - Муҳаммад (сав) раҳбарлигида мусулмонларнинг Бадр қудуғи яқинида (Мадинадан 150 км жан.-ғарбда) Макка қўшинлари билан қилган биринчи йирик жанги (624 й. 15 ёки 17 март). Маккадан Фаластин ва Сурия ерларига олиб борадиган йирик карвон йўли Мадина яқинидан ўтар эди. Бу йўл Макка ҳокимлари...
|
Баздовий
|
Баздовий - Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Баздовий (1009 - 1089) - ханафийликдаги йирик муҳаддис ва фақиҳ. Насаф вилоятидаги Базда (Пазда) қалъасида туғилган; кўплаб шогирддар етиштирган. Тарихчи Самъоний Б.нинг ўғли ал-Ҳасан ибн Али ал-Баздовий қўлида таълим олган. Б. фиқҳга доир 6 асар муаллифи.
|
Байт ул-Мақдис
|
Байт ул-Мақдис - Байт ул Муқаддас (араб. - Муқаддас уй) - Қуддус (Иерусалим) ш.да қадимдан мавжуд бўлган, мусулмонлар, христианлар ва яҳудийларда муқаддас ҳисобланган ибодатхоналар. Шу муносабат билан Қуддус ш.нинг ўзи ҳам Б.ул-М. деб ном олган. Б.ул-М.нинг ўрта асрларга оид шарқий қисмида - Ҳаром а...
|
Байтуллоҳ
|
Байтуллоҳ - (араб. - Аллоҳ уйи) - Макка ш.даги Каъба биноси. Унинг бошқа номлари ҳам бор. Мас., Масжиди ҳаром, Байтулатиқ, Қибла, Хонаи Каъба. "Аллоҳнинг уйи" деганда Аллоҳнинг манзили ёки маскани эмас, балки Аллоҳга ибодат қилинадиган жой, қиблагоҳ маъносида тушунмоқ керак. Шу маънода ер...
|
Байтулмол
|
Байтулмол - (араб. - "мол-мулк уйи") - 1) ислом мамлакатларида давлатга қарашли мол- мулк; 2) қимматбаҳо нарсалар сақланадиган бино. Б.ни дастлаб халифа Умар ибн ал-Хаттоб (ра) таъсис қилган. Ундаги бойликлар асосан хирож, жизя, закот, ҳумс каби соликлардан тўпланган. БАЙЪАТ (араб. олди-со...
|
Балозурий
|
Балозурий - Аҳмад ибн Яҳё ибн Жобир ибн Довуд (тахм. 820-892) - араб тарихчиси. "Футуҳ ул-булдон" ("Мамлакатларни фатҳ этиш") ва "Ансоб ул-ашроф" ("Иқтидорли кишиларнинг насаблари") каби тарихий асарлари билан машҳур. Биринчи асарининг қисқартирилган нусхаси б...
|
Балузий
|
Балузий - Абул Аббос ал-Ҳасан ибн Суфён аш-Шайбоний ал-Балузий ан-Насавий (? - 915/916) - шофиъийликдаги йирик муҳаддис, фақиҳ, муфтийлардан. Нисо вилоятидаги Балуз (Фаруз) қишлоғида туғилган. Самъонийнинг ёзишича, у Ироқ, Шом, Миср ва Хуросон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилган, унинг ҳузурига турли мам...
|
Балъамий
|
Балъамий - Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад (? - 974 - Бухоро) - тарихчи олим, давлат арбоби. Сомонийлардан Абдулмалик ибн Нуҳ (954-961) ва Мансур ибн Нуҳ (961-976) замонида бош вазир бўлган. У 963 й. Табарий (839-923)нинг "Тарих ул-анбиё вар-расул вал мулук вал-хулафо" ("Пайғамбарлар, п...
|