Биби Мушкулкушод
|
Биби Мушкулкушод - (форс. - мушкулни осон қиладиган аёл) - диний тасаввурларга кўра кишини қийинчиликлардан халос этадиган авлиё аёл образи. Б.М. ҳақидага ривоятлардан бирида ўтин йиғиб юрган чол ўроғини йўқотиб қўяди ва уни қидириб Б.М. яшайдиган ғорга кириб қолади. Б.М. чолга агар у хар ҳафтанинг...
|
Биби Сешанба
|
Биби Сешанба - Сешанба она-диний-хурофий тасаввурларга кўра аёллар сиғинадиган авлиё, афсонавий шахс (она); чарх йигирувчи аёлларнинг ҳомийси, оила бахтининг ҳимоячиси. Қад. диний эътиқодларнинг исломга мослашиб сақланиб қолган кўринишларидан бири. Диндор аёллар Б.С.га сиғиниб, сешанба кунлари унинг...
|
Библия
|
Библия - (юн. Виблиа - китоблар) - яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси. Б. икки асосий қисм - Қадимги аҳд ва Янги аҳдга бўлинади. "Аҳд" сўзи Худонинг инсонлар билан махсус алоқасини ифодалайди. Қад. аҳд яҳудийликда ҳам, христианликда ҳам муқ...
|
Билол
|
Билол - тўлиқ исми Абу Абдулло Билол ибн Рабоҳ ал-Ҳабаший (? - 641) - ислом тарихвдаги биринчи муаззин. Баланд, ширали, таъсирли овозга эга бўлган. Асли ҳабашистонлик, Маккада исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган қуллардан. Хожаси Умайя ибн Ҳалаф исломдан воз кечишни талаб этиб, Б.га тоқат қилиб...
|
Билқис
|
Билқис - мусулмончилик ривоятларида ва Қуръонда тилга олинган Сабо юртининг подшоҳи (маликаси). Инжилда Савро подшоси сифатида тилга олинади. Қуръонда Сулаймон пайғамбарнинг улуғворлигини таърифловчи ҳикоялардан бирида келтирилишича, ҳудҳуд қуши подшога Сабо мамлакатига боргани ва у ерда "...
|
Бисмиллоҳ
|
Бисмиллоҳ - Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим (араб. - "Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан") - исломда кўп тилга олинадиган, ҳар бир ният, ибодат ва амалий ҳаракат олдидан айтиладиган оят. Б. Қуръонда 114 сурадан 113 тасининг бошланишида ишлатилган (фақат 9-сурада йўқ). Бу оят худо бандаларига р...
|
Бистомий
|
Бистомий - Боязид Тайфур ибн Исо Бистомий (? - 875) - форс тасаввуф оқимининг асосчиларидан бири. Тайфурия сўфийлик тариқатининг пири. Унинг бобоси исломни қабул қилган зардуштийлардан бўлган, бутун умрини, асосан, Бистомда ўтказган. Вафотидан кейин уни "Султон ал-орифин" лақаби билан атай...
|
Бобийлик
|
Бобийлик - 19-а.нинг 40-50-й.ларида Эронда шиалик ичида вужудга келган диний ҳаракат. Асосчиси - Мирзо Али Муҳаммад Шерозий Боб лақаби билан танилган (1849 й.в.э.) бўлиб, вафотидан кейин Баҳоулло лақабли Мирзо Ҳусайн Али ҳаракатга раҳбарлик қилган. Шундан кейинроқ бу ҳаракат баҳоийлик деб номланди....
|
Бобо деҳқон
|
Бобо деҳқон - 1) Марказий Осиё халқларининг мифологиясида деҳқончилик ҳомийси. Исломдан олдин вужудга келган тимсол. Мифларда Б.Д. одамлар учун турли нарсалар - олов, ўсимликлар, меҳнат қуролларини топиб берадиган ёки дастлаб уларни яратган, уларга ов қилиш, ҳунар ва санъатни ўргатадиган, улар ораси...
|
Бойкандий
|
Бойкандий - Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Бойкандий (923-1014) -муҳаддис. Пойкенд (Бойкенд) ш.да туғилган. Ироқ, Сурия ва Миср шаҳарлари бўйлаб кўп сёҳатлар қилган ва кўплаб ҳадислар тўплаган. Ватанига қайтиб келгач, ҳар ҳафтада биттадан ҳадис тўплами ёзиб, жума кунлари уни Бухорога олиб борган ва...
|
Ботинийлар
|
Ботинийлар - (араб. ботин - ичкари, яширин, сирли) - 1) исломдаги мафкуравий оқимлардан бирининг тарафдорлари. 8-а.да вужудга келган. Бу оқим тарафдорлари Қуръон оятлари ва ҳадисларни зоҳирий ва луғавий талқин этишга қарши чиққан. Уларнинг иддаоларича, оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноларини эмас, б...
|
Боқиллоний
|
Боқиллоний - Абу Бакр Муҳаммад ат-Таййиб ал-Боқиллоний (? - 1013) -каломнинг йирик вакили, Басрада туғилган. Асосан, Бағдодда яшаб, шу ерда вафот этган. Фиқҳ масалаларида моликийлик мазҳабига суянган. Б. 52 асар ёзган бўлиб, бизгача 6 таси етиб келган. Илоҳий сифатлар ва илоҳий моҳият ҳақидаги муъта...
|
Бувайҳийлар
|
Бувайҳийлар - Ғарбий Эрон ва Ироқтса ҳукмронлик қилган сулола (932-1055). Асосчилари - ака-ука Аҳмад, Ҳасан ва Али. Уларнинг отаси Бувайҳ (сулола номи шунинг исмидан олинган) Эрон подшоҳи Баҳром Гўр наслидан бўлиб, Дайлам (Гилон вилоятининг тоғлик қисми)дан жангари қавмлар сардори эди. Шу боисдан ма...
|
Буддизм
|
Буддизм - (Будда номидан олинган), Б у д д а в и й л и к - жаҳонда энг кенг тарқалган динлардан бири (христианлик ва ислом дини билан бирга). Мил. ав. 6-5-а.ларда Ҳиндистонда пайдо бўлган. Марказий Осиё, Жан.-шарқий Осиё мамлакатларида ва Узоқ Шарқда тарқалган. Ҳоз. кунда Б. Шри-Ланка, Мянма (Бирма)...
|
Бурайда ибн ал-Ҳусайб
|
Бурайда ибн ал-Ҳусайб - тўлиқ исми Абу Сахл Бурайда ибн ал-Ҳусайб ибн Абдулло ал- Асламий (? - 684) - саҳоба. Муҳаммад (сав) Мадинага ҳижрат қилиб кетаётиб, тўхтаган вақтларида у ва унинг қишлоғи аҳолиси (тахм. 80 хонадон) исломга кирган. Уҳуд жангдан сўнг Бурайда Мадинага келиб, кўплаб ғазотларда қ...
|