Барака
|
Барака - ислом илоҳиётида бирор ишга Аллоҳдан ривож тилаш, оқ фотиҳа бериш мазмунига эга бўлган тушунча; хайрли истак ва қўрқут. Қуръонда Б. уч ҳарф, яъни БРК илдизидан чиққан бир қанча сўз ва тушунчалардан иборат. Б. сўзи кўплик шаклида баракот деб юритилади. Қуръонда келтирилишича, Б.нинг нозил эт...
|
Барконий
|
Барконий - Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Барконий (948 - 1034) - шофиъийликдаги машҳур муҳаддис, муфассир, фақиҳ, адиб ва шоир. Хоразмдаги Кот (Кас) ш. атрофидаги Баркон қишлоғида туғилган. Б. фиқҳни дастлаб Хоразмда ўрганиб, сўнгра Хуросон ва Ироқ ш.лари бўйлаб саёҳат қилган. Бағдодда яшаган ва жо...
|
Барў ибн Озиб
|
Барў ибн Озиб - тўлиқ исми Абу Амр ал-Барў ибн Озиб ибн ал-Хорис ал-Ансорий ал-Авсий (7-а.) - саҳоба. Бадр жангига. бормоқчи бўлганида Расулуллоҳ (сав) уни ёшлиги туфайли жангдан қайтарганлар. Муҳаммад (сав) билан бирга 14 та ғазотда, у зот вафотларидан сўнг Рай ш.ни фатҳ этишда (644) қатнашган. Кей...
|
Барсиса
|
Барсиса - Барсис - Қуръонда (59: 16-17) зикр этилган инсон номи. Қуръони каримда "Мана у (шайтон) инсонга деди: "Кофир бўл!" Инсон кофир бўлганида, у деди: "Мен сендан юз ўгардим. Мен бутун дунёнинг раббиси Аллоадан қўрқаман!" Уларнинг ҳар иккиси ҳам охир-оқибатда то абад дў...
|
Бақо ва фано
|
Бақо ва фано - (араб. бақо - боқийлик, барқарорлик; фано - фонийлик, йўқолиш, ўткинчилик) - исломдаги тушунча. Ислом динида бақо - Аллоҳ сифатларидан бири. Тасаввуфда бақо Аллоҳнинг боқий дўсти бўлиб қолиш учун ўзидан воз кечиш, барча яхши сифатларни ўзида мужассам қилиш деб ҳам тушунилади. Фано - ў...
|
Бағдодий
|
Бағдодий - Абул Баракот Ҳибатуллоҳ ибн Малка ал-Баладий (1077-1164) - файласуф, табиатшунос, табиб. Бағдод халифалари ва салжуқийлар султонлари саройида табиблик қилган. Б.нинг асосий асари "ал-Муътабар фил ҳикма" бизгача етиб келган. Бу асар шарқ перипатетизми руҳида ёзилган бўлиб уч қисм...
|
Баҳиро
|
Баҳиро - Буҳайро- Муҳаммад (сав) сийратлари ҳақидаги ҳикояларда учрайдиган шахс исми; Муҳаммад (сав)нинг болалик пайтларида у зотдаги пайғамбарлик аломатларини пайқаган Бусролик (Сурия, Басра ш.) христиан роҳиб. Ҳикоя этилишича, Макка карвонлари Дамашққа бораётганда ва ундан қайтаётганда кўпинча Б....
|
Баҳоийлик
|
Баҳоийлик - баҳоийя - диний-сиёсий оқим. 19-а. ўрталарида Эрондаги бобийлик ҳаракатининг давоми сифатида Ироқда вужудга келган. Асосчиси Баҳоулло. У инсоният учун ягона дин, иқтисодиёт ва давлат зарур, деган ғояларни илгари суради (шу билан бобийликдан фарқ қилади). Баҳоулло фикрича, мавжуд динларни...
|
Баҳоуддин мажмуаси
|
Баҳоуддин мажмуаси - шайх Баҳоуддин Нақшбанд мозори ёнидаги ҳазира - ансамбл (Бухоро вилояти, 16-а.). Мозор Абдулазизхон буйруғи билан тартибга солиниб, ҳазира барпо этилган ва 1544-45 йилларда мажмуанинг энг катта биноси - хонақоҳ қурилган. Б.м. дахмалар (Дахмаи шоҳон ва Баҳоуддин дахмаси), мақбара...
|
Баҳоуддин Нақшбанд
|
Баҳоуддин Нақшбанд - Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал- Бухорий (кўпроқ Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин Балогардон, Хўжаи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан машҳур) (1318-1389) - машҳур авлиё, нақшбандийлик. тариқатининг асосчиси. Бухоро вилояти ҳоз. Когон туманидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғ...
|
Баҳоулло
|
Баҳоулло - (араб. - Аллоҳ нури, жилоси; асл исми Мирзо Ҳусайн Али Нури) (1817 - 1892) - баҳоийлик асосчиси. Бобийлик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан. Мозандаронда туғилган. Бобийларнинг Эрон шоҳига уюштирган суиқасди муваффақиятсизликка учрагандан кейин Б. Ироққа қочган (1852), бу...
|
Бедил
|
Бедил - (тахаллуси; асл исми Мирзо Абдулқодир) (1644-1721) — шоир, мутафаккир. Ота- бобоси кеш(шаҳрисабз)лик, туркий барлос уруғидан. Ёшлигидан турли фанларга қизиққан. Шайх Камол, шоҳ Фозил ва Мирза Абдулқосим каби олимлардан таълим олган. Ҳиндистон бўйлаб кўп саёҳат қилган, 1685 й.дан умрини...
|
Бектошийлар
|
Бектошийлар - бектошия- Туркияда тарқалган тасаввуф тариқати. Кичик Осиёда 13- а. охири - 14-а. бошида маҳаллий турк кўчманчи ва ўтроқ аҳолиси орасида пайдо бўлган. Тариқатнинг номи Ҳожи Бектош Румийдан бошланади. Б. тариқатининг ҳақиқий асосчиси ваъзхон ва қаландар Ҳожи Бектош Вали Нишопури Хуросон...
|
Беруний
|
Беруний - Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973-1048) - ўрта асрнинг буюк қомусий олими, мутафаккири. Хоразмнинг қад. пойтахти Кот (Кат) ш.да тугалди. Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқди. Б. ўз она тилидан ташқари араб, сўгд, форс, сурёний, юнон ва қад. яҳудий гилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилин...
|
Беҳбудий
|
Беҳбудий - Маҳмудхўжа (1875-1919) -маърифатпарвар, муфтий, Туркистонда жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бири. Самарқанд ш.да имом-хатиб оиласида туғилган. Қорилар мактабини тугатган. Самарқанд ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олгач, қишлоқ жойлардаги қозилар ва муфтийларга мирзалик қилган. 1899-1900...
|