Бўлимлар
Атама номи Атама
Дев Дев - (форс. - див) - қад. Эрон мифологиясидага баҳайбат ёвуз кучлар. Лекин, улар баъзан сеҳргар, коҳин, авлиёларга бўйсунган бўлса, яхши фойдали ишларни ҳам бажаради деб тасаввур этилган. Д. ҳақидаги тасаввур зардуштийликдан исломга ҳам ўтган, улар ёвуз руҳлар деб талқин этилади. Ўтмишда Ўрта Осиё...
Дин Дин - (араб. - мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш ва б.). Араб тилида "Д." сўзи жуда кенг маънода ишлатилади. Қуръонда ҳам "Д." турли маъноларда 100 дан ортиқ маротаба ишлатилган. Ана ўша маъноларнинг ҳамма...
Диний жамоа Диний жамоа - диний ташкилотларнинг бошланғич, асосий ва энг оммавий тури. Д.ж.лар диндорларнинг ибодатда, диний маросимлар ва расм-русумларда биргалашиб иштирок этишлари жараёнида уларнинг диний эҳтиёжларини бевосита қондиради. Муайян жамоага бирлашган диндорларнинг диний тасаввурлари, ғоялари, эът...
Диний маросимлар Диний маросимлар - фуқароларнинг диний таълимотлардан, уларнинг қонун-қоидалари ва ақидаларидан келиб чиқадиган диний фаолият ва хатти-ҳаракатлари. Д.м. ҳар қайси дин вакилларининг ўз диний таълимотлари асосидан келиб чиққан. Ислом динида ақиқа, амри маъруф, хатна, рўза ва рамазон ҳайити, қурбонлик...
Диний ташкилотлар Диний ташкилотлар — диний эҳтиёжларни биргаликда қондириш ёки қондиришга кўмаклашиш мақсадида тузиладиган ва диний маросимларни адо этиш асосида иш кўрадиган ихтиёрий, тенг ҳуқуқли ва ўз-ўзини бошқарувчи уюшма. Айни вақтда фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатловчи тузилмалардан бири ҳисобл...
Диний ўқув юртлари Диний ўқув юртлари - илоҳиётни ўқитиб, руҳонийлар тайёрловчи мактаблар. Ислом динида мадрасалар илк Д.ў.ю. ҳисобланиб, улар диний ва тарихий асарларда 9-а.дан тилга олина бошлаган. Уларда кўп асрлар мобайнида илоҳиёт, тил ва шариат дарслари билан бир қаторда, фалсафа, амалий фанлар ҳам ўқитилган. Ке...
Довуд Довуд - (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган "Бани Исроил" қавмидан чиққан пайғамбарлардан бири. Аллоҳ Д.(ас)га пайғамбарлик билан бирга подшоҳликни ҳам берган. Д.(ас)га Аллоҳ Забур китобини туширган. Забурни аҳди китоблар ал-Мазомир деб атайдилар. Бу китоб, асосан, диний шеърлар, Аллоҳни ул...
Домла Домла - диний мактаб ва мадрасаларда талабаларни ўқитувчи шахс; дин ва шариат пешвоси. "Д." сўзи қачон истеъмолга киргани ҳақида бирон ишончли манба йўқ. Лекин "Д." "мулло" сўзидан олиниб, унинг асосида санскритча "додо" (ота) сўзи ётади. Дастлаб "мулло&q...
Дор ул-Бақо Дор ул-Бақо - (араб. боқийлик уйи) - ислом динида абадийлик дунёси, охират (нариги дунё) ҳақидаги тушунча. Бунга кўра, у жойда ўлим йўқ, доимий ёшлик ҳукм суради, ноз- неъматлар завол топмайди, таомлар ўз-ўзидан ҳазм бўлади, чиқиндилар бўлмайди. Қуръонда охиратнинг абадийлигига далолат қилувчи оятла...
Дор ул-Ислом Дор ул-Ислом - ("Ислом ҳудуди") - дор ул-ҳарб. зид равишда мамлакат ҳаёти тўлалигича шариат йўли билан тартибга солиб туриладиган, мусулмон ҳукмдорлари қўл остидаги барча мусулмон мамлакатларнинг умумлашма белгиси.
Дор ул-Сулҳ Дор ул-Сулҳ - ("тинчлик сулҳи ҳудуди") -ислом футуҳоти даврида мусулмон бўлмаган аҳолининг мусулмонлар билан тўланадиган солиқ микдори ва аҳолининг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб бериш ҳақида сулҳ тузган вилоятларни англатувчи умумлашма атама; сулҳ шартлари тузилмаган жойларда илгариги тартибла...
Дор ул-Фано Дор ул-Фано - (араб. фонийлик уйи) - ислом динида инсон яшаётган дунё (бу дунё) "фоний" (ўткинчи) эканлигани билдирувчи тушунча. Унга кўра, бу дунё яхши ва эзгу амаллар, савоб ишлар қиладиган жой; Д. ф.да дор ул бақо учун тайёргарлик кўрилади. Д. ф. ғояси тасаввуфда ривож топган, бу дунёга...
Дор ул-Ҳарб Дор ул-Ҳарб -  ("уруш ҳудуди") - дор ул-сулҳ ташқарисида жойлашган номусулмон мамлакатлар; улар мусулмон фақиҳлари томонидан мусулмонлар билан уруш ҳолатида турган мамлакатлар, улар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётганлиги эса, вақтинчалик сулҳ деб қаралган.
Доримий Доримий - тўлиқ исми Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Баҳром ибн Абдуссамад ад-Доримий ал-Ҳофиз ас-Самарқандий (794-869) - самарқандлик муҳаддис, муфассир, фиқҳшунос, Имом ал-Бухорий устози. Ёшлигидан ақл-заковати, ўткир қувваи- ҳофизаси билан бошқалардан ажралиб турган. Ҳадис илми бўйича д...
Дўий Дўий - (араб. - даъват этувчи, бирор нарсага чақирувчи) - ислом динини таргиб қилувчи, даъватчи. Исмоилийлар фирқасида Д. диний лавозим ва унвон. Д. исмоилийлар таълимотидаги етти даражадан (расул (нотиқ), васий (асос), имом, ҳужжат, дўий, маъзун, мустажиб) бешинчиси. Д. фирқанинг махфий таълимотида...