Бўлимлар
Атама номи Атама
Друзлар Друзлар - шиаликда вужудга келган фирқа (диний гуруҳ). Асосан, Ливанда ва Сурияда яшайди. Уларнинг қарашлари исмоилийлар қарашларига яқин. Фирқа фотимийлар халифаси Ҳаким (996-1021 й. ҳукмронлик қилган) даврида пайдо бўлди. Ҳаким умрининг охирида ўзини худо деб эълон қилган ва ўзига эътиқод қилишни...
Дулдул Дулдул - 1) Муҳаммад (сав) минган хачир (от) ларининг исми ёхуд лақаби. Уни пайғамбар (ас)га Муқавқис ҳадя этган, у зот эса, ҳазрат Алига совға қилган. 2) "Д." сўзи арабларда бошини у-бу томон чайқаб юрувчи одамга нисбатан ҳам ишлатилади, шунингдек типратикан ва жайра ҳам Д. деб аталади.
Дуо Дуо - (араб. - илтижо, чақириш, сўраш) - Қуръон сура ва оятларидан ўқиб, сўнгра Аллоҳ таолодан ўзи ёки бошқалар учун тилак тилаш, илтижс қилиш. Д. икки турли бўлади. Биринчиси "маъсура", яъни матни Қуръон, ҳадис ёки бошқа диний манбаларда аниқ белгилаб қўйилган Длар Уларни бузмай, қўшмай,...
Дуои бад Дуои бад - (форс. қарғаш) - кимнидир қарғаб, унинг зарарига қилинган дуо. Мас., ота- она қарғиши, мазлум қарғиши ва ҳ.к. Ҳадиси шарифда ота-она, мусофир ва мазлум (зулм қилинган)ларнинг дуолари шаксиз қабул қилиниши таъкидланган. Дуои хайрнинг зидди - Д. б.дир. Дуои хайрда кимнидир алқаб ёки олқишла...
Дуохонлик Дуохонлик - дуо ўқиш, дам солиш билан шугулланиш. Д.да Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўрсатилган муайян дуоларни ўқиш билан дам солишга ислом дини нуқтаи назаридан руҳсат этилган, уни тўгри ўқиб, кўрсатилган тартибда ижро этиш мумкин; дуохоннинг мантиқсиз, пойма-пой сўзларни ўзича ўқиб дам соли...
Эшон Эшон - (форсча: улар) - сўфийлик оқимларида диний раҳнамолар унвони. Одатда, Э.лар дарвишлик, сўфийлик оқимларининг бирига мансуб бўлган. Исмоилийлар фирқаси диндорлар жамоасининг раҳбари ҳам Э. деб аталган. Урта асрларда сўфий раҳнамоларига мурожаат қилишда уларнинг исмлари ўрнида Э., баъзан "...
Эшон Бобохон Эшон Бобохон - ибн Абдулмажидхон (1860-1957) - муфти, шайх. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг отаси. Тошкентда руҳоний оиласида туғилган. Дастлабки илмни бобоси шайх ул-ислом Аюбхон ибн Юнусхондан, унинг отаси Абдулла ибн Бурҳон Эшондан олган. Кейин Бухорода Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Ақоид...
Эътикоф Эътикоф - Қуръон ва суннат ила собит бўлган шаръий амал. Зуҳрийнинг хабар беришича, Расулуллоҳ (сав) то вафот этгунларича Э.ни тарк этмаганлар. Имом Абу Ҳанифа, Эларнинг энг ози бир кун деса, имом Абу Юсуф, унинг энг кўпи бир кун деган. Имом Муҳаммад фикрига кўра эса, бир соат ўтирилса ҳам, Э. ҳосил...
Эътиқод Эътиқод - Аллоҳнинг каломи ҳақиқий эканлигига астойдил ишониш, имоннинг 3 унсурларидан бири. Э.нинг синоними сифатида турли ақидавий мактаблар тасдиқ, ақида, акд терминларини ишлатганлар. Мазмуни жиҳатдан Э.га энг яқин турадигани тасдиқ (би-л-қалб) бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Қуръон орқали етказган сўзлар...
Эҳром Эҳром - (араб. - чегараланиш, ибодат ҳолатига ўтиш) - 1) мусулмонларнинг катта ва кичик ҳаж қилиш (ҳаж ва умра) вақтидаги алоҳида кийими. Э. - ҳажни дили билан ният қилиш, ҳаромдан муҳофазаланиш дегани, эҳромдаги киши "муҳрим" деб аталади. Муҳрим одобдан ташқари сўз сўзлаш, хотини билан яқ...
Эҳсон Эҳсон - ("астойдиллик", "виждонлилик", "самимийлик") - Қуръонда диний мажбуриятларни ўташдаги самимийлик, риёкорликнинг зидди. Умар ибн Хаттоб (ра)дан келтирилган ҳадислардан бирида айтилишича: "Эҳсон - раббингга худди Уни кўриб тургандек, ибодат қилишингдир. Агар...
Файз Файз - отилиб чиқиш, нур чиқариш. Мусулмон илоҳиёти ва фалсафий адабиётда илоҳий манбадан (қ. Судур) оламни яралиш жараёнини (одатда уч босқичда) англатиш учун қабул қилинган истилоҳ. Ихвон ас-сафога кўра, Аллоҳ оламни уч босқичли эманация (нур чиқариш): Аввалги ақл (ал-акл ал-аввал) - Умумий руҳ (а...
Фалсафа Фалсафа - юнонча "севаман" маъносида келувчи "фило" билан "ҳикмат" маъносидаги "софиа" сўзларидан пайдо бўлган ва "ҳикматни севаман" маъносини ифодаловчи "философия" сўзи арабчага "фалсафа" шаклида кўчган. Мил. ав. 7-а.га қадар бо...
Фарз Фарз - (араб. - қатъият, мажбурият) - шариатда ҳамма мусулмонлар бажариши қатъий буюрилган амаллар. Ф. икки тур - "фарзи айн" ва "фарзи кифоя"га бўлинади. Биринчи тури барча мусулмонларга баб-баробар буюрилган бўлиб, уларнинг адади 40 атрофида, мас., намозда 12 та, шундан олтитас...
Фаришта Фаришта - (форсча, араб. малак - малоика) - ислом эътиқодига кўра, худонинг амрини бажарувчи мавжудотлар. Флар сон-саноқсиз бўлиб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Мас., исломда ҳар бир одамнинг савоб ва гуноҳ ишларини ҳисобга олиб юрувчи Ф.лар, жаннат ва дўзаҳда дарвозабонлик қилувчи, одамларни қ...