Бўлимлар
Атама номи Атама
раҳн Гаров араб тилида «раҳн» дейилади ва бир нарсани қандай бўлса ҳам бир сабабга кўра ушлаб қолишга айтилади. Шариат истилоҳида эса: Гаров арзигулик молни ундан олиб қолиш мумкин бўлиши учун зиммадаги тўловга ўхшаш ҳаққ юзасидан тутиб қолишдир. Гаровнинг шариатга киритилишига Қуръон, Суннат ва Ижмо...
кафолат Кафолат сўзи араб тилида «қўшиш» маъносини билдиради. Шариат истилоҳида эса: Кафолат ҳақни талаб қилишда бир зиммага иккинчисини қўшишдир. Қарзда эмас. Ана ўшаниси тўғрироқ. Бир одамнинг иккинчисида ҳақи бор. У ўз ҳақини талаб қилади. Аммо уни яна ҳам ишонтириш учун ҳақни тўлаш керак бўлган одамг...
ҳавола «Ҳавола» деб нарсани бир жойдан бошқа жойга нақл қилишга айтилади. Шаръий истилоҳда эса: «Ҳавола» қарзни бошқага исбот қилиш ва ундан сўнг нақл қилувчи зиммасида қарз қолмаслигидир. Бир киши бошқасидан қарз. Қарздор: «Менинг қарзимни фалончи тўлайди», деб бошқага ўтказади. Мазкур шахс қарзни тўл...
ваколат «Ваколат» сўзи «муҳофаза қилиш» маъносини билдиради. «Ваколат» «вакил», «намоянда қилмоқ» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса: Ваколат тасарруф қилишни бошқага топширишдир. Яъни, бир кишининг бошқа бир кишини мутлақ ёки шартли равишда ўзининг ўрнига тайинлашидан иборатдир. Ваколат Қуръо...
ширкат «Шарикат» ёки «ширкат» луғатда «аралашиб кетиш» маъносини англатади. Шариатда эса, ширкат раъсулмол ва фойда хусусида шерик бўлганлар орасидаги ақддан иборатдир. Ширкат муомаласи Қуръони Каримда ҳам зикр қилингандир.
абдон ширкати Бу хилдаги ширкатда ҳар ким ўз ҳиссаси билан иштирок этади. Бировнинг ҳиссаси кўп, бошқаники оз бўлиши мумкин. Биров ширкат ишида масъул, бошқаси масъул эмас бўлиши ҳам мумкин. Кўпроқ тарқаладиган ширкат ҳам шу.
муфоваза ширкати Тенгдошлик ширкати. Бундоқ ширкатда шерикларнинг раъсулмолдаги ҳиссаси ҳам, ширкатдаги иши ҳам ва фойдадаги улуш ҳам тенг бўлади.
зиммадорлик ширкати Моли ҳам, иши ҳам йўқ шахслар шерик бўлиб баробар нарсани насияга олиб, ўшани ишлатиб тушган фойдасини бўлиб олиш билан шуғулланади.
музораба ширкати Бунда раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади. Ишчи эса, қилган меҳнатидан зарар кўради, холос.
мулк ширкати Мулк ширкати. Бунда икки (ва ундан ортиқ) киши бир нарсага молик бўладилар. Ушбу эгалик мерос, савдо, совға, садақа, васият, молини қўшиб юбориш каби ишлар билан бўлади. Улардан ҳар бири ўз шеригининг молига нисбатан ажнабийдир. Бири иккинчисининг рухсатисиз шеригининг молини тасарруф қила олма...
шартнома ширкати Шартнома ширкати. Бунинг рукни ийжоб ва қабулдир. Яъни, бу хилдаги ширкат бир тарафнинг «Мен сенга фалон ишда шерик бўлдим», дейиши ва иккинчисининг «Қабул қилдим» дейиши билан тузилади. Унинг шарти иккисидан бирига фойдадан муъайян дирҳам белгиланмаслигидир. Чунки, ўша белгиланган дирҳамни олг...
муфоваза ширкати Бу – мол, ҳуррият ва дийнда тенг бўлганларнинг шериклигидир. «Моли тенг бўлиши», деганда ширкат сармояси учун қўшадиган маблағи бир хил бўлиши англанади. Бири пул бошқаси иморат қўшса, бўлмайди. Шунингдек, икки тараф ҳам ҳур ва мусулмон бўлиши лозим. Бу турдаги ширкат ваколат ва кафолатни ҳам ўз...
вужуҳ «Вужуҳ» сўзининг маъноси «юзлар» деганидир.
вужуҳ ширкати Вужуҳ ширкати: унда икки киши молсиз важҳ-(юзлари)ни ўртага қўйиб шерикликка нарса харид қиладилар ва уни сотадилар. Ва шу тарзда фойда кўрадилар. Улар юзларини шувут қилиб иш кўрганлари учун ҳам ширкатларини «вужуҳ ширкати» деб номланган.
музораба «Музораба» «ер юзида юриш» маъносини англатади. Чунки, бу ишни юритувчи ер юзида талаби касб қилиб юради. Музорабада раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади....