бизоъа
|
«Бизоъа» ишчининг текинга ишлаб беришидир.
|
музораъа
|
«Музораъа» араб тилидаги «зироат» сўзидан олинган бўлиб, «ўстириш» маъносини билдиради. Музораъа ишнинг икки томондан бажарилишини акс эттиради ва бизнинг тилимизда «зироатда шерикчилик қилиш» дейилади.
Музораъани баъзилар Мухобара ёки Муҳоқала ҳам дейдилар. Ҳаммаси «шерикчилик асосида ерга ишлов б...
|
мусоқот
|
«Мусоқот»нинг луғатдаги маъноси «шерикликка суғориш»дир. Шериклик учун суғоришдан эса, шерикликка боғдорчилик қилиш тушунилади. Бир кишининг боғи бўлади. Уни боғбонга беради. Ораларида йиғиладиган маҳсулни маълум миқдорда бўлиб олишга келишилади.
«Мухтасари Виқоя»да мусоқотни қуйидагича таърифланга...
|
ширб
|
Ширб сувдан бўлган насийбадир.
Бу, ширбнинг луғатдаги маъносидир.
Шаръий истилоҳда эса, зироат ва ҳайвонотни суғоришда сувдан фойдаланиш ширбдир.
Шафату бани одам ва ҳайвонларнинг сув ичиш ҳаққидир.
«Шуфа» сўзи «лаб» маъносини билдиради. Одамлар ва ҳайвонлар сувни лаблари билан ичганлари учун...
|
вақф
|
«Вақф» сўзи луғатда «тутиб туриш» маъносини англатади.
Шариатда эса, бир молнинг аслини ушлаб туриб фойдасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун сарфлашга айтилади.
Вақф қилиш орқали бир нарсадан келадиган фойдани вақфдан фойдаланувчилар учун абадийлаштирилади. Мазкур нарсанинг ўзи ушлаб турилади,...
|
аҳлий вақф
|
Унда вақф қилувчи, ўзи вақф қилган нарсадан ўзининг аҳли, қариндошлари фойда олишларини шарт қилади.
|
хайрий вақф
|
Унда вақф қилувчи кўпчилик фойдаланишини шарт қилиб қўяди.
|
Байруҳоо
|
«Байруҳоо» Абу Толҳа розияллоҳу анҳунинг боғларининг номидир.
|
кароҳият
|
«Кароҳият» сўзини «ёмон кўрилган нарсалар» деб таржима қилишимиз мумкин. Бу ерда кароҳият луғатдаги маъносидан кўра кенгроқ маънони ифода этади. Бунда макруҳи таҳримий, макруҳи танзийҳий, мубоҳ ва гоҳида, тарк қилиниши ҳаром бўлгани учун, фарзни ҳам ўз ичига олади.
|
эҳтикор
|
«Эҳтикор» (монополия) сўзи луғтда «ушлаб туриш маъносини билдиради.
Шариатда эса, сотиб олинган нарсани сотмай нархни ошириш учун қасдан ушлаб туришга «эҳтикор» деб айтилади.
Уламоларимиз халқ оммасининг эҳтиёжи кўпроқ тушадиган нарсалар, хусусан, озиқ-овқатнинг эҳтикорига алоҳида, бошқа нарсала...
|
фитрат суннатлари
|
«Фитрат суннатлари» деганда, Аллоҳ таоло юборган ҳақийқий, соф дийнларда барча Расул, Набийлар ва уларнинг умматларига амр қилинган ишлар маъноси билинади.
|
тазкия
|
«Тазкия» ҳалол ҳайвонни сўйишдан олдин «бисмиллаҳи»ни айтишдир.
|
наҳр
|
Туя ва унга ўхшаш узун бўйинли ҳайвонлар ўзига хос сўйилиб, уни «наҳр» деб аталади. Наҳр кўкракка яқин жойдан пичоқ солиш билан амалга оширилади.
|
забҳ
|
Бўйни қисқа ҳайвонларни бошига яқин жойидан пичоқ солинади ва уни «забҳ» дейилади.
|
қурбонлик
|
«Қурбонлик» қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.
Фуқаҳолар истилоҳида «қурбонлик» «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир».
Қурбонлик шариатга иккинчи ҳижрий санада киритилган.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, қурбонлик қилиш вожибдир.
Қурбонлик қилиш ҳур, оқил, муқим ва закот нисобига молик бўлг...
|