бинти лабун
|
икки ёшли урғочи туя
|
бани мухоз
|
бир ёшли эркак туя
|
дия
|
«Дия» сўзи араб тилида ўлдирилган жон эвазига ўлик эгасига бериладиган молни англатади. Дия Қуръон ва Суннат ила собит бўлгандир.
|
қасома
|
«Қасома» сўзи луғатда «қасам ичиш», «қасам ичадиган қавм» ва «ўлик топилган маҳалла аҳлининг қасам ичиши» маъноларини англатади.
«Қасома» «қасам ичиш»дан олинган бўлиб, шариат истилоҳида қотили муайян бўлмаган ўликнинг қотилини аниқлаш учун ёки қотилликни инкор этиш учун қасам ичишдан иборатдир.
«...
|
оқила
|
«Оқила» сўзи ақл масдаридан олинган бўлиб луғатда «манъ қилиш» маъносини билдиради. Ақл ҳам инсонни зарарли нарсалардан манъ қилиб тургани учун ақл–манъ номи билан аталган. Дияни ҳам ақл дейилади. Чунки, дия одамнинг қонини тўкишни манъ қилувчи омилдир. Оқила дия берувчи кишилар жамоасидир.
|
икроҳ
|
бировни ўзи ёқтирмаган ишга мажбурлашни англатади.
Шаръий истилоҳда эса:
«Мажбурлаш» бировнинг бошқага воқеъ қилган амали бўлиб, у билан ўша одамнинг шаръий таклифни бажаришга салоҳияти бўла туриб, розилигини йўққа чиқариш ва ихтиёрини бузишдир.
Биров бошқа бир кишини қамаб қўйиб ёки ура туриб «...
|
ҳажр
|
«Ҳажр» сўзи «манъ қилиш» маъносини англатади.
«Мухтасари Виқоя»да ҳажр қуйидагича таъриф қилинган:
«Ҳажр» қавл(гап)нинг ўтишини манъ қилишдир.
Бошқа баъзи ҳанафийларнинг таърифида «Ҳажр махсус нарсалардан манъ қилишдир».
Ҳажрнинг сабаби кичиклик, жиннилик ва қулликдир. Улар ҳажрни бузиб амал қил...
|
васият
|
«Васият» сўзи бир гапни айтган кишидан кейин унинг талабини адо этишдир.
Васият мандуб суннат ва шариатда бор қурбатдир. Унга Қуръон, Суннат ва ижмоъдан далил бордир.
|
Анас розияллоҳу анҳу
|
Анас ибн Молик ибн Назр Ансорий Хазражий Нажжорийнинг кунялари Абу Ҳамза бўлиб, оналари Умму Сулайм бинти Милҳондир. Ёшлари ўнга етганда оналари у кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларига бердилар. Ўша кундан бошлаб, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бў...
|
Зобт
|
«Зобт» сўзи луғатда бир нарсани маҳкам ушлаб қолишни ифода этади. Уламолар истилоҳида эса, «Ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ғоят маҳкам ушлаши лозим» деганидир. Бу эса, икки йўл билан ҳосил бўлади.Биринчиси – хоҳлаган вақтда ҳадисни аниқ ва равшан, бир хилда айтиб бера...
|
Усулул-фиқҳ
|
Фуқаҳоларимиз Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳара, ижмоъ ва қиёс каби масдарлардан фойдаланиб, шаръий ҳукмлар чиқариш учун «Усулул-фиқҳ» номли қонун-қоидалар мажмуи илмини ижод қилганлар. Бу ниҳоятда улкан илм бўлиб, ундаги нозик қонун-қоидалар ёрдамида Қуръони Карим оятлари ва Пайғ...
|
насх
|
Ислом шариатида шаръий далил билан собит бўлган бир ҳукмнинг ўша далилдан кейин келган бошқа бир шаръий далил билан кучдан қолдирилиши ва амали тўхтатилишига «насх» дейилади.
|
Мутавотир
|
«Мутавотир» - бу истилоҳ луғавий жиҳатдан «кўплик» маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса, бундай ҳадисларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган биринчи, иккинчи ва учинчи ҳалқа одамлари ёлғон келишувга имкон бермайдиган даражада кўп бўлиши керак....
|
Машҳур
|
«Машҳур» – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражасига етмайдиган саҳобий ёки саҳобалар ривоят қилиб, улардан ҳам кўпчилик ривоят этиб, шуҳрат топган ҳадис «машҳур» дейилади. «Машҳур» ҳадиснинг «мутавотир»дан фарқи Пайға...
|
Оҳод
|
«Оҳод». Бу сўз луғатда «озчилик кишилар» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида эса, биринчи уч асрда ровийларининг сони мутавотир даражасига етмаган ҳадисга айтилади. Оҳод ҳадис билан собит бўлган ҳукмга амал қилиш вожибдир. Унга амал қилмаган одам тарки вожиб ила гун...
|