Бўлимлар
Атама номи Атама
салаф «Салаф» деганда, саҳобалар, тобеъиийлар ва дийнда уларнинг йўлидан борганлар кўзда тутилади.
иқрор Араб тилида «иқрор» сўзи «қарор топиш», «собит бўлиш», «сокинлик» маъноларини билдиради. Иқрор орқали иқрор қилувчининг кўнгли қарор топади, сокин ва собит бўлади. Шаръий истилоҳда эса: Иқрор ўзида бировнинг ҳаққи борлиги тўғрисида хабар беришдир. Иқрор шариатда ҳукм чиқариш борасида ҳужжат ҳисоб...
даъво «Даъво»ни бизда «даъвогарлик» деб ишлатиш одат бўлган. «Даъво» сўзи луғатда «дуо»–«чақириш» маъносини билдиради. Шариат истилоҳида эса: Бировда ўзининг ҳаққи борлиги тўғрисида хабар бериш даъводир.
сулҳ «Сулҳ» сўзи луғатда орадаги низодан кейин «ярашиш», келишиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса: Сулҳ низони кўтарадиган шартномадир. Сулҳнинг шариатга киритилиши оят ва ҳадислар асосида бўлган.
таъзир «Таъзир» ҳам шаръий жазо бўлса ҳам, ҳадд бўла олмайди. Чунки, у белгиланмаган бўлиб, қози томонидан белгиланиши кўзда тутилган.
ливота Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади.
хамр Араб тилида «хамр» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага «хамр» дейилади.
набийз «Набийз» хурмо ёки майизни сувга солиб ивитганда ҳосил бўладиган хуштаъм, маст қилмовчи ичимликдир. Аммо набийз тайёрлашда хатога йўл қўйилса, ичимлик хамрга айланиб қолиши ҳам мумкин.
сариқа Ўғириликни араблар «сариқа» дейдилар ва у луғатда «бир нарсани махфий равишда, эгасига билдирмасдан олиш» маъносини англатади. Шариатда эса: Мукаллаф шахснинг зарб қилинган ўн дирҳам миқдоридаги бировнинг макондаги ёки қўриқчиси бор, эҳтиётлаган ва шубҳасиз мулкини махфий равишда олиши ўғирликдир....
мукаллаф «Мукаллаф» деганда ақли расо, балоғатга етган шахс қасд қилинишини яхши биламиз. Баъзи бир таърифларда «мукаллаф» сўзининг ўрнига тўғридан-тўғри «оқил ва балоғатга етган шахс» деб кетилгани ҳам бор. «Мукаллаф»  шариат ҳукмлари унга нисбатан таклиф...
Лаҳв олатлари «Лаҳв олатлари» деганда мусийқа асбоблари ва шунга ўхшаш ўйин-кулгуга ишлатиладиган нарсалар кўзда тутилади.
қасос Араб тилида «қасос» сўзи бировнинг қилган ишига ўхшаш иш қилишга айтилади. Хусусан, биров юриб ўтган йўлдан изма-из юриш, маъносини англатади. Қасдан одам ўлдирганни ҳам, ўзи қандай қилиб ўлдирган бўлса, шундай қилиб ўлдирилади.
ҳиққа уч ёшли урғочи туя
жазуа беш ёшли урғочи туя
бинти мухоз бир ёшли урғочи туя