Бўлимлар
Атама номи Атама
Суннати муаккада Суннати муаккада, яъни таъкидланган суннат.  Мисол учун, жамоат билан намоз ўқиш. Бу даражадаги суннат вожибдан кейинги ўринда туради
Суннати машруъа Суннати машруъа – душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш ва шунга ўхшаш амаллар.
Суннати зоида Суннати зоида – ейиш-ичиш, юриб-туриш, ухлаш каби ишларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш.
Имом Бухорий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Абу Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Яздабиҳ ал-Бухорий ҳижратнинг 194 йили Шаввол ойининг 13-си, жумъа кунида Бухорода таваллуд топдилар. У киши етим бўлиб ўсдилар. 9 ёшга етганда Қуръони Каримни тўлалигича ёд олдилар. Ҳадис эшитишни хуш кўрардилар, вояга етгунга...
Имом Муслим Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ан-Нисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир. У зот ҳадис илмида китоблари «Саҳиҳ» деб эътироф қилинган олти имомнинг биридирлар. Китоблари «Саҳиҳ Муслим» эса, Қуръони Карим...
Имом Абу Довуд Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ал-Аздий ас-Сижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффозларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи «Китоби Саҳиҳ» деб тан олинган олти муҳаддиснинг биридирлар. Нисбатлари Басра қишлоқларининг бири бўлган Сижистонгадир. Бу зот ҳижратнинг 202 йили...
Имом Термизий Имом Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок ас-Сулмий аз-Заририй ал-Буғий ат-Термизий ҳозирги Термиз шаҳридан олти фарсах узоқликда жойлашган Буғ қишлоғида 209 ҳижрий санада таваллуд топдилар. Кунялари Абу Ийсо, исмлари Муҳаммад, оталарининг исмлари Ийсо, боболарининг исмлари Савра...
Имом Насаий Имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ Хуросоний Насаий ҳижратнинг 215 йили Хуросоннинг шаҳарларидан бири бўлган Нисода дунёга келдилар. Бу зот китоби «Саҳиҳ» деб тан олинган олти Имомнинг бири эдилар. Асҳоби ҳадислар ичида асллар...
Имом Ибн Можа Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язийд ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робаъий ал-Қазвиний ҳижратнинг 209 йили Ироқ шаҳарларидан бири – Қазвинда таваллуд топдилар. Оталари Робиъа қабиласининг бошлиғи бўлиб, Можа исми билан танилган эдилар. Имом Ибн Можа «Саҳиҳ» деб тан олинган олти китобдан би...
Молик ибн Анас Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ибн Амр ибн ал-Ҳорис Абу Абдуллоҳ ал-Асбаҳий ал-Маданий – Дорул-ҳижратнинг имоми ва фақиҳи ҳисобланадилар. Молик ибн Анас 93 ҳижрий санада Мадинаи Мунавварада дунёга келдилар. Ал-Асбаҳий насаблари Яманнинг ал-Асбаҳ қабиласидандир. Имом Молик табаъ тобеъинл...
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳайён ибн Абдуллоҳ ал-Бағдодий ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчисидирлар. Насаблари Иброҳим алайҳиссаломгача бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларига Аднонда қўшилади. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ота-оналар...
Имом Доримий Ҳофизул-кабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий ад-Доримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга келдилар. У зотнинг боболари асли араб бўлиб, фатҳ сабабли Хуросонга кўчиб келган ва шу ерни ватан қилиб қолганлар.Муҳаммад ибн Иброҳим ибн...
Имом Ҳоким Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм аз-Зоббий ан-Нисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиул-аввал ойининг учинчи куни таваллуд топдилар. Ёшлик пайтларида илм олишни бошлаб, аввал оталаридан, сўнг амакиларидан дарс оладилар. Ёшлари улғайгач, ҳижратнинг 356 йили Ироқ...
Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф (кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший) ҳижратнинг 150 йили Ғазза шаҳрида таваллуд топдилар. Бу зот Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан биридирлар.Имомнинг ёшлик даврлари Мак...
Абдуллоҳ ибн Умар Абдуллоҳ ибн Умар - исмлари Абдуллоҳ, кунялари Абу Абдураҳмон, оталари Умар ибн Хаттоб, оналари Зайнаб бинти Мазъундир. Абдуллоҳ ибн Умар ҳали балоғат ёшига етмай, оталари билан Маккада Исломга кирдилар. Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан рухсат сўраганлар...