Бўлимлар
Атама номи Атама
Умар ибн Хаттоб Умар ибн Хаттоб тўрт халифанинг иккинчиси, ҳақ билан ботилни ажратиб, «Форуқ» лақабини олган, жаннатга кириши башорат қилинган ўн саҳобанинг бири. Илк бор «Амирал муминин» лақабини олган халифа. Исломга Расулуллоҳ пайғамбар қилиб юборилишининг олтинчи йили кирдилар. Олдин бу...
Али ибн Абу Толиб Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ал-Қурайший хулафои рошидиннинг тўртинчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғилларидир. Оналари – Фотима бинти Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманоф. Кунялари Абул Ҳасан. Ҳазрати Али милодий 600-йилда Маккаи Мукаррамада таваллуд топ...
Абдуллоҳ ибн Амр Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс тақво ва зуҳдлари билан машҳур саҳобалардан эдилар. У киши оталари Амр ибн Оссдан аввал Исломга кирдилар. Абдуллоҳ ибн Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бардавом бўлиб, у зотга нозил бўлаётган оятларни ёдлабгина қолмай, ёзиб ҳам олар эдилар.Бир куни...
Абу Ҳурайра Абу Ҳурайра Яманнинг Давс қабиласидан эдилар. Исломдан олдинги исмлари Абдушшамс ибн Сохр эди. Исломга кирганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг исмларини Абдурраҳмон деб ўзгартирдилар. Доимо мушукчалари билан юрганликлари сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон...
Тамийм Дорий Тамийм ибн Авс ибн Хорижа Дорий, кунялари Абу Руқия, нисбатлари Дор ибн Ҳонийга. Бу зот олдин насроний дийнида бўлиб, ҳижратнинг тўққизинчи йилида Исломга кирдилар. Шундан кейин Фаластин аҳлининг обиди, Қуръонни кўп тиловат қилувчи, кечаларини таҳажжуд намози билан бедор ўтказувчи ва масжидга биринч...
Аббос ибн Абдулмуттолиб Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф, оналари Нутайла бинти Ҳаббоб ибн Кулайб. Кунялари Абу Фазл. Бу киши Аббосийлар халифалигининг асосчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари, жоҳилият даврида Қурайш қавмининг раиси ва Масжидул Ҳаромнинг бошлиғи бўлганлар. Расулуллоҳ со...
Абу Саъийд Худрий Абу Саъийд розияллоҳу анҳунинг исмлари Саъийд ибн Молик ибн Синон, кунялари Абу Саъийд Ансорий Худрий, кунялари исмларидан ғолиб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн иккита жангда иштирок этганлар. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас...
Абдуллоҳ ибн Масъуд Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ал-Хузамий, кунялари Абу Абдураҳмон. Бу киши Исломга олтинчи бўлиб кирган бўлиб, икки ҳижрат – Ҳабашистон ва Мадина ҳижратлари соҳибидирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилган сафдошлардан, жаннатга кириши башорат қилинган ўнта саҳобанинг бириди...
Убода ибн Сомит Убода ибн Сомит ибн Қайс Ансорий Хазражий, оналари Қурратулъайни бинти Убода, кунялари Абулвалид. Мадина уламоларининг бири, биринчи ва иккинчи «Ақаба» байъатларида иштирок этган. Бадр, Уҳуд, Хандақ, Миср фатҳи ва бошқа жангу фатҳларда иштирок этган. Шом диё¬ри фатҳ этилганда Умар Иб...
Абу Зарр Ғифорий Абу Зарр Ғифорий - бу саҳобийнинг исмлари Жундуб ибн Жунода Ғифорий, кунялари Абу Зарр. Исломга энг аввал кирган саҳобаларнинг бешинчиси. Бу зотга Ҳандақ жангидан кейин Мадинага ҳижрат қилиш насиб этди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган саҳобалардан эдилар. Абу Зарр эртанг...
Муоз ибн Жабал Муоз ибн Жабал ибн Амр Ансорий Хазражий, кунялари Абу Абдурраҳмон. Ўн икки ёшларида Исломни қабул қилган. Иккинчи «Ақаба» байъатида иштирок этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жамики жангларда бирга бўлган. У зот улуғ табиатли, мулойим, чиройли хулқли саҳобалардан эдилар.Б...
Жобир ибн Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ал-Ансорий ас-Саламий, насаблари ансорларнинг ўртасидан бўлмиш Бани Саламадан. Оталари ва тоғалари билан «Ақаба» байъатининг иккинчисида бирга бўлганлар. Бу байъатда ансорлардан етмиш киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғалаба қозонишларига...
Абдуллоҳ ибн Аббос Абдуллоҳ ибн Аббос - исмлари Абдуллоҳ, оталари Аббос ибн Абдулмуттолиб, оналари Умму фазл Лубоба бинти Ҳорис. Ҳижратдан уч йил олдин Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларни Макка тоғларида моддий ва маънавий қамалда ушлаб турган бир пайтда дунё¬га келдилар. Расул...
Имрон ибн Ҳусойн Имрон ибн Ҳусойн ибн Абд ибн Халаф Хузоий ал-Басрий, кунялари Абу Нажд. Ҳижратнинг 7-йили, Хайбар жанги йилида Исломни қабул қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир нечта жангда иштирок этган, Макка фатҳ этилган куни Хузоъа исмли саҳоба билан бирга байроқ кўтарган. Умар ибн Хат...
Абу Азза У зотнинг исмлари Ясар ибн Абдуллоҳ ибн Омир. Бу киши кўпроқ кунялари бўйича – Абу Азза деб танилганлар.Абу Азза розияллоҳу анҳу Басрада яшадилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлиб, бир нечта ҳадис ривоят қилдилар. Абу Азза розияллоҳу анҳу тўплаган ҳадисларни уч...