Абу Кабша ал-Анморий
|
Асл исмлари Саъийд ибн Амр бўлиб, саҳобалардан эдилар. Шомда истиқомат қилганлар. Ҳадисларни Абу Бакр розиялоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
|
риё
|
«Риё» сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эса Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади.
|
Абу Саъийд ибн Абу Фазола
|
Абу Саъийд ибн Абу Фазола Ансорий ал-Ҳорисий саҳобалардан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Зайёд ибн Мийно ривоят қилдилар.
|
илм
|
Илм» сўзи луғатда бир нарсани воқеликдагидек идрок этишни билдиради.Шаръий истилоҳда эса маънавий ишларда нарсаларни тескариси йўқ даражада аниқ билиш сифатига «илм» дейилади.
|
Муовия ибн Абу Суфён
|
Муовия ибн Абу Суфён ибн Ҳарб Қурайший ал-Умавий, оналари Ҳинд бинти Утба ибн Робийъа, кунялари Абу Абдурроҳман, Қурайш қабиласидан, Умавийлар давлатининг асосчиси. Ҳижратнинг саккизинчи санасида Фатҳ кунида Исломга кирганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котибларидан бўлганл...
|
Абу Воқид ал-Лайсий
|
Абу Воқид ал-Лайсий куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг асл исмлари Авф ибн ал-Ҳорисдир. Бу саҳоба Бадр, Макка фатҳи, Ярмук кунларида иштирок этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилганлар. Бу кишидан Ибн Мусаййиб, Урва ибн Зубайр, Убайдулл...
|
Абу Дардо
|
Уваймир ибн Молик ибн Қайс Ансорий ал-Хазражий. Бу зотнинг кунялари Абу Дардо бўлиб, Уҳуд ва бошқа ғазотларда иштирок этганлар. Шижоатлари ва ибодатлари билан машҳур бўлганлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу умматнинг ҳаким ва паҳлавонларидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Қуръон жамло...
|
Абу Умома ал-Боҳилий
|
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳунинг асл исмлари Судай ибн Ажлондир. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 250та ҳадис ривоят қилганлар. У киши ривоят қилган ҳадисларнинг кўпчилигини шомликлар ҳузуридан топиш мумкин. Абу Умома аввал Мисрда яшайдилар, кейин Шомга кўчиб ўтадилар. Ҳи...
|
Усмон розияллоҳу анҳу
|
Усмон ибн Аффон ибн Абу Осс Умавий ал-Қураший, кунялари Абу Абдуллоҳ. Маккада таваллуд топганлар. Исломни аввалгилардан бўлиб қабул қилганлар. Мўминларнинг амири, хулафои рошидинларнинг учинчиси, жаннатга киришларига башорат берилган ўнта саҳобанинг бири бўлганлар. Икки ҳижрат соҳиби. Расулуллоҳ сол...
|
Абу Бакра
|
Абу Бакра куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Нуфайъ ибн Ҳорис ас-Сақафий. Бу киши Тоифда мусулмонлар қўлига асирга тушадилар. Исломга кирганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини озод қилиб, «Абу Бакра» куняси билан чақирадилар. Абу Бакра розияллоҳ...
|
Саҳл ибн Саъд
|
Саҳоба Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу ансорийлардан, Хазраж қабиласидан эдилар. Бу кишининг аввалги исмлари Ҳузн бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саҳл деган исм билан алмаштирдилар.Саҳл ибн Саъд ҳаммаси бўлиб, 188та ҳадис ривоят қилганлар. Бу зотдан Абу Ҳурайра, Саъд ибн Мусаййи...
|
Абу Масъуд ал-Бадрий
|
Абу Масъуд куняси билан машҳур бу саҳобанинг исмлари Уқба ибн Амр ал-Бадрийдир. У киши Мадинадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиш учун келган, иккинчи Ақоба байъатида иштирок этган, Бадр, Уҳуд ва бошқа ғазотларда қатнашган улуғ саҳобалардан бири бўлганлар. Бу зот Али розияллоҳу а...
|
Абу Жуҳайфа
|
Абу Жуҳайфа куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Жанода ас-Сувоийдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида бу зот ҳали балоғат ёшига етмаган эдилар. Абу Жуҳайфа Куфада истиқомат қилдилар. Ана шу ердаги хазинага бошлиқ бўлдилар. У киши ҳазрати Ал...
|
Абу Воил
|
Абу Воил куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Шақиқ ибн Саламадир.Абу Воил розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг асҳобларидан эдилар. Бу зот тафаккури, ёдлаш қобилияти кучли, Қуръони Каримни икки ойда ёд олган, тақволи, дунёда зоҳид бўлган саҳобалардан эдилар. Сиффийн ж...
|
Авф ибн Молик
|
Авф ибн Молик Ашжаъий ал-Ғатафоний, кунялари Абу Абдурроҳман. Ҳайбар ғазотида биринчилардан бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этганлар. Макка фатҳ этилган куни Ашжаъ қабиласи номидан байроқ кўтарганлар. Муҳожир Абу Дардо билан биродар бўлган. Ҳумс, Шом, Дамашқда истиқомат қил...
|