Абу Ҳорун ал-Абдий
|
Абу Ҳорун ал-Абдий куняси билан машҳур бўлган бу тобеъиннинг асл исмлари Имора ибн Жувайндир. Бу зот ҳадисларни Абу Саъийд ал-Худрий, Абдуллоҳ ибн Умарлардан ривоят қилдилар.Бу зотдан Абдуллоҳ ибн Авн, Абдуллоҳ ибн Шузаб ас-Саврий, Ҳамадан ва бошқалар ривоят қилганлар.Абу Ҳорун ал-Абдий ҳижратн...
|
Абу Молик ал-Ашъарий
|
Каъб ибн Осим ал-Ашъарий, кунялари Абу Молик. У киши сафина, яъни кема асҳобларидан бўлиб, Ямандан кемада келиб, мусулмон бўлган зотлардандир. Бу зот Миср ва Шомда истиқомат қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бир нечтасини ривоят қилдилар. У кишидан Умму Дард...
|
Кабша бинти Каъб
|
Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳо Каъб ибн Молик Ансорий Хазражий розияллоҳу анҳунинг қизлари бўладилар. Оталари Каъб розияллоҳу анҳу машҳур саҳобийлардандир. Кабша розияллоҳу анҳо Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳуга турмушга чиққан эдилар. У киши ушбу ҳадислари билан машҳурдирлар.
|
Калола
|
«Калола» сўзи ҳақида уламоларимиз кўп баҳс юритишган. Бизнинг тилимизда «калола» сўзини айнан ифода этадиган ибора йўқ. Шунингдек, араб тилида ҳам бу сўзнинг бошқа муродифи (синоними) йўқ. Одамлар ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан калола ҳақида сўрашганида: «У...
|
Ибн Ваъла ас-Сабаий
|
Ибн Ваъла куняси билан машҳур бўлган бу зотнинг исмлари Абдурраҳмон ибн Ваъла ас-Сабаийдир. Бу зот мисрлик бўлиб, Мисрни фатҳ этишда иштирок этганлар. Ҳадисларни Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умарлардан ривоят қиладилар. Бу зотдан Зайд ибн Аслам, Яҳё ибн Саъд, Абу Хайр ал-Язний, Жаъфар ибн Р...
|
Умму Қайс бинти Миҳсон
|
У киши машҳур саҳобий Укоша ибн Миҳсон розияллоҳу анҳунинг сингиллари бўладилар. Умму Қайс кунялари бўлиб, исмлари Омина. Қадимда Исломга кирган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг аввал байъат қилган саҳобиялардан. У киши Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлик шарафига ҳам эгалар. Умму Қа...
|
Лубоба бинти ал-Ҳорис
|
Лубоба бинти Ҳорис ибн Ҳазн ал-Ҳилолия фозила аёллардан саналиб, Маккада Хадиъа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳодан сўнг Исломга кирдилар. У кишининг кунялари Умму Фазл бўлган. Ўзлари Омир қабиласидан бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ҳазрати Аббос ибн Абдулм...
|
Абу Самҳ
|
Абу Самҳ розияллоҳу анҳунинг исмлари Ияд бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилар эдилар.
|
Маймуна розияллоҳу анҳо
|
Мўминларнинг онаси Маймуна бинти Ҳорис ибн Ҳазн ал-Ҳилолия.Бу фозила аёл жоҳилият даврида Масъуд ибн Амр ибн Умайр Сақафий билан турмуш қурган эдилар. Сўнг у кишидан ажрашиб кетдилар ва Абу Руҳм ибн Абдулизза ибн Абу Қайсга турмушга чиқдилар. Кўп ўтмай, Абу Руҳм вафот этиб, ҳазрати Маймуна бева қолд...
|
Муғийра ибн Шўъба
|
Муғийра ибн Шўъбанинг кунялари Абу Абдуллоҳдир. Бу саҳоба олдинига Исломга қарши бўлиб, кейинчалик Хандақ йили Исломни қабул қиладилар ва Ҳудайбия ғазотида иштирок этадилар. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб 136та ҳадис ривоят қилдилар.Умар ибн Хаттоб халифалик даврл...
|
Абдуллоҳ ибн Жаъфар
|
Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ал-Қураший, оналари Асмо бинти Умайс. Оталари ва оналари Ҳабашистонга ҳижрат қилганларида Ҳабашистон ерида биринчи Исломда туғилган бола Абдуллоҳ ибн Жаъфар бўлдилар.Мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилганларида Абдуллоҳ ҳам ота...
|
Абу Айюб ал-Ансорий
|
Абу Айюб куняси билан машҳур бўлган бу улуғ саҳобанинг асл исмлари Холид ибн Зайд ибн Кулайб ал-Хазражийдир. У киши Нажжор қабиласидан эдилар. Исломга ҳижратдан олдин кириб, иккинчи Ақаба байъатида иштирок этдилар. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу Бадр, Уҳуд, Хандақ ва бошқа ҳамма ғазот...
|
Абу Қатода розияллоҳу анҳу
|
Абу Қатода куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг асл исмлари Ҳорис ибн Рабийъ Ансорий ал-Хазражийдир.У киши Исломда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чавандозларидан эди. Бадр жангида иштирок этганликлари тўғрисида ихтилофлар бор. Лекин Уҳуд ва бошқа ғазотларда иштирок этганлар....
|
Абдуллоҳ ибн Саржис
|
Абдуллоҳ ибн Саржис ал-Музаний Бани Махзум қабиласининг бошлиқларидандир.Имом Бухорий ва Ибн Ҳиббон айтадилар:«Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлганлар ва Расулуллоҳдан кўп ҳадислар ривоят қилганлар».Бу ҳадисларни Муслим ва бошқ...
|
Салмон Форсий
|
Бу улуғ саҳоба форс бўлиб, Исломга қадар мажусий ва насроний дийнида бўлганлар. Китобларда бу саҳобага «Ҳақ йўл қидирувчи» деб таъриф берилган. Исломга кирганларидан бошлаб Исломга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга сидқидилдан хизмат қилдилар.Салмон Форсий...
|