Бўлимлар
Атама номи Атама
Ҳашр сураси Мадинада нозил бўлган. 24 оятдан иборат.Энг аввал «ҳашр» сўзининг луғавий маъносига тўхталсак. «Ҳашр» – «кўчириш», «яшаб турган жойини тарк эттириб, иккинчи бир шаҳарга чиқариш» каби маъноларни англатади. Бу суранинг бевосита тафсирига ўтишдан ав...
Ҳижр сураси Маккада нозил бўлган. 99 оятдан иборат.Сураи каримага ном бўлиб қолган «Ҳижр» сўзи ундаги қиссаларнинг бирида Самуд қавми яшаган водийнинг исми сифатида зикр қилинган.Сураи карима Маккаи Мукаррамада Юсуф сурасидан кейин нозил бўлган. Бу пайтда Ислом даъвати оғир кунларни бошидан кечираёт...
Ҳуд сураси Маккада нозил бўлган. 123 оятдан иборат.Ичида Ҳуд қавми қиссаси ҳам келгани учун ушбу сура шу ном билан аталган. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу сураи карима Қуръони Каримда ўзидан олдин турган Юнус сурасидан кейин нозил бўлган. Бир вақтда нозил бўлганлари учун ушбу икки суранинг йўналишлари ҳа...
Ҳужурот сураси Мадинада нозил бўлган. 18 оятдан иборат.«Ҳужурот» – «ҳужралар» деганидир. Суранинг ичидаги «...сени ҳужралар ортидан чақираётганлар...» оятидан олинган ушбу сўз сурага исм бўлиб қолган. Ҳужурот сураси ўн саккиз оятдан иборат бўлишига қарамай, унинг ичида ўн...
Ҳумаза сураси Маккада нозил бўлган. 9 оятдан иборат.Суранинг биринчи оятидаги «ҳумаза» сўзи унга ном бўлиб қолган. «Ҳумаза» сўзи «ғийбат ила одамларнинг обрўсини кўп тўкувчи» деган маънони англатади.Бу сураи карима бойлик баъзи одамларни туғёнга олиб келиши, ўзгаларни писанд қи...
Шамс сураси Маккада нозил бўлган. 15 оятдан иборат.Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидан олингандир. «Шамс» – «қуёш» деганидир. Аллоҳ таоло ушбу сурани қуёш билан қасам ичиб бошлаган. Ана шу қасам сўзида ишлатилган «шамс» калимаси сурага ном бўлиб қолган.Бу сураи к...
Шарҳ сураси Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.Бу сураи карима «Шарҳ», «Алам нашроҳ» ва «Иншироҳ» номлари билан аталади. Ҳаммаси ҳам суранинг биринчи оятидаги «Алам нашроҳ» деган таъбирдан олинган. «Шарҳ» сўзи «кенгайтириш» маъносини бил...
Шуаро сураси Маккада нозил бўлган. 227 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи унинг охирида келган шуаро (шоирлар) ҳақидаги оятдан олинган.Авваллари ҳам кўп таъкидланганидек, Ислом даъвати ўзининг дастлабки босқичида мушриклар томонидан қаттиқ қаршиликка учради. Улар Аллоҳ таолонинг бирлигини ва ҳазрати Муҳамм...
Шууро сураси Маккада нозил бўлган. 53 оятдан иборат.«Шууро» сўзи «маслаҳат», «машварат», «фикр алмашиш» деган маъноларни билдиради. Ушбу сураи каримада Исломда шўронинг тутган ўрни, яъни мусулмонлар ўз ҳаётларида пайдо бўладиган баъзи муаммоларни машварат-маслаҳат...
Юнус сураси Маккада нозил бўлган. 109 оятдан иборат.Ушбу сураи карима Юнус алайҳиссалом ҳақларида ҳам ҳикоя қилганлиги сабабли шу ном билан аталгандир. Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сура ҳам иймон-эътиқод масалаларини муолажа қиладиЮнус сурасининг аввалида Макка мушрикларининг Пайғамбаримиз Муҳамм...
Юсуф сураси Маккада нозил бўлган. 111 оятдан иборат.Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу сураи карима Ҳуд сурасидан кейин нозил бўлган.Ҳуд сураси қандай оғир вазиятда, Ислом ва мусулмонлар учун нақадар нозик, ҳассос ва қийин пайтда нозил бўлганини кўриб ўтдик. Мушрикларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламг...
Ҳадис Аввало, шуни айтиб ўтиш жоизки, «ҳадис» ва «суннат» сўзлари доимо бир-бирининг ўрнида ишлатилиб келган. Аммо диққат билан қаралса, ҳадис хосроқ, суннат умумийроқ маъно касб этишини кўриш мумкин.«Ҳадис» сўзининг асл келиб чиқиши «янги ҳодиса», «ян...
Тақрир Бирор нарсага иқрор бўлиш, унинг тўғрилигини тасдиқлаш, маъқуллаш «тақрир» дейилади. Ҳадис илмида тақрир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни маъқуллашларига нисбатан қўлланади. Мисол: Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Пайғамбарим...
Саҳиҳи Бухорий «Саҳиҳи Бухорий» китоби буюк ватандошимиз, муҳаддислар имоми, ҳадис илми олимларининг устози имом Бухорий қаламига мансубдир. У зотнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ Жўъфий ал‑Бухорийдир. Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий муҳа...
Саҳиҳи Муслим Бу асар имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ибн Вард ал‑Қушайрий ан-Найсобурий қаламига мансубдир. Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ атоқли ҳадис илми имомларидан, фазилати жиҳатидан «Саҳиҳул Бухорий»дан кейин турадиган «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламининг муаллифидир. Ҳижрий 206 (ми...