Сунани Абу Довуд
|
Бу ҳадис тўплами муаллифи Имом Абу Довуд Сулаймон ал‑Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ибн ал‑Аздий ас-Сижистоний роҳимаҳуллоҳ машҳур муҳаддислардан. Ҳижрий 202 (милодий 817) йили Сижистонда (ҳозирги Эрон ҳудудида) туғилган. Ёшликдан ҳадис илмига қизиқиб, Ироқ, Хуросон, Шом, Миср, Араб жазирасига...
|
Сунани Термизий
|
Бу асарнинг муаллифи имом Абу Исо Муҳаммад ибн Исо аз-Заҳҳок ас-Суламий ал‑Буғий ат-Термизий роҳимаҳуллоҳдир. У зот Мовароуннаҳрнинг машҳур муҳаддисларидан бўлиб, ҳижрий 209 (милодий 824) йили Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида туғилган. Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довудлардан дарс олган. Шогирдларин...
|
Мужтабои Насоий
|
«Мужтабои Насоий» буюк муҳаддис, имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Алий ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ ал‑Хуросоний ан-Насоий роҳимаҳуллоҳнинг қаламига мансуб мўътабар тўпламдир. Бу зот 215 (милодий 831) санада Хуросоннинг Насо деган шаҳарчасида дунёга келди. ...
|
Сунани Ибн Можа
|
Мазкур тўпламнинг муаллифи имом Ибн Можа Қазвинийдир. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язийд ибн Абдуллоҳ ибн Можа Рибъий ал‑Қазвиний роҳимаҳуллоҳ машҳур ҳадис имомларидандир. Ҳижратнинг 209 (милодий 824) йили Ироқнинг Қазвин шаҳрида туғилган. «Сунани Ибн Можа»даги ҳадислар сони 4341...
|
Муваттои Молик
|
Машҳур муҳаддис, мазҳаббоши имомлардан бири Молик ибн Анаснинг ҳадис тўплами «Муватто» деб аталади. Имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ибн Амр ал‑Ҳорис ал‑Асбаъий ал‑Маданий роҳимаҳуллоҳ табаъа тобеъинлардан бўлиб, замонасининг етук олими, моликий мазҳаби асосчисидир...
|
Сунани Доримий
|
Мазкур мўътабар мажмуа яна бир улуғ ҳамюртимиз, машҳур олим имом Доримийнинг қаламига мансубдир.Ҳофизул-кабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий ас-Самарқандий ад-Доримий роҳимаҳуллоҳ Мовароуннаҳрнинг атоқли алломаларидан бўлиб, етук муҳаддис эди. У ҳижр...
|
Саҳиҳи Ибн Ҳиббон
|
Ушбу китоб «Олтин силсила» мажмуасига киритилган сўнгги асар бўлиб, унинг муаллифи ҳам ватандошимиз, улуғ олим имом Ибн Ҳиббон Бустийдир.Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон Аҳмад ат-Тамимий ал‑Бустий роҳимаҳулоҳ ҳижрий 270 (милодий 884) йилда таваллуд топган бўлиб, ўз даврининг таниқли муҳадди...
|
шиъб
|
«Шиъб» сўзи аслида икки тоғ орасидаги йўлни, дарани англатади. Бу ерда одатда ҳожилар Арафотдан қайтишда тўхтаб ўтишадиган, икки тоғ орасидаги маълум жой назарда тутилган.
|
мустадрак
|
Муҳаддиснинг шартларига мувофиқ бўлгани ҳолда, қандайдир бир сабаб билан китобига олмаган ҳадисларнинг бошқа муаллиф томонидан бошқа бир китобда тўпланиши
|
сижол
|
Сижол - қудуқдан бир хил суратда навбатма-навбат сув олишга айтилади.
|
арисийюн
|
Бу сўз ҳақида тарихчи ва тилшунос олимлар кўп баҳс юритишган. Аллома Абулҳасан Надавий ҳазратлари бу сўз масиҳийларнинг ақийдасида тавҳид масаласини олдинга сурган Ариюс исмли машҳур дин пешвосининг номи ила аталган мазҳаб деб таъкидлаганлар.
|
нақиб
|
Нақиб – гуруҳга раис бўлиб, унинг номидан гапирувчи шахс, оқсоқол.
|
Мабрур ҳаж
|
Мабрур ҳаж – барча арконларига риоя этиб адо қилинган мақбул ҳаж.
|
рабаза
|
Рабаза – Табук яқинидаги жойнинг номи.
|
ҳулла
|
Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини «костюм» дейилгани каби арабларда ридо ва изордан (устки ва пастки либосдан) иборат кийим «ҳулла» дейилган.
|