воиз
|
тарғиб қилувчи, нотиқ, сухандон, ваъзхон, хатиб, панд-насиҳат қилувчи.
|
волий
|
ҳоким, амир.
|
гуноҳ
|
шариат қонунларига, диний ақидаларга хилоф иш; одоб-ахлоқ доирасига сиғмайдиган иш, ножўя хатти-ҳаракат; жиноят; айб.
|
дажжол
|
Дажжол - (араб. - алдамчи, фирибгар) -ислом динига кўра, қиёмат олдидан пайдо бўладиган ва диндорларни худо кўрсатган тўғри йўлдан оздирадиган бир кўзли одамсимон махлуқ. У, шунингдек, ал-Масиҳ ал-Каззоб ва ал-Масиҳ ал-Дажжол деб аталади. Қиёматга яқин у ёвузлик тимсоли сифатида эзгулик тарафдорлари...
|
даъват
|
бирор-бир ҳаракатга, маънавий, мафкуравий, диний маслакка ундаш, чақириш; динга тарғиб қилиш; рағбатлантириш; ташвиқот.
|
дин
|
мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш.
|
домла
|
диний мактаб ва мадрасаларда талабаларни ўқитувчи шахс; дин ва шариат пешвоси; мударрис, дарс берувчи; устоз.
|
дуо
|
илтижо, сўраш, чақириш, тилаш, исташ.
|
дўзах
|
Дўзах - (форсча; арабча - нор, жаҳаннам, жаҳим, сақар; ўзбекча - тамуғ) - дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой. Ислом динидаги асосий тушунчалардан бири. Қуръонда Д. ҳақида бир неча ўринда таъкидлаб ўтилган (6:128; 11:106, 107). Д.ни Аллоҳ кофирларга ва гуноҳкор бандалар...
|
ёғий
|
душман, ёв, ғаним.
|
Жаброил
|
пайғамбарларга ваҳий келтирадиган фариштанинг номи.
|
жазава
|
кучли асаб қўзғалиши, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилолмай қолиш, хаёлот ва воқелик ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши натижасида юзага келадиган ҳолат.
|
жаййид
|
яхши, сифатли, аъло даражада, пухта.
|
жайҳун
|
Амударёнинг қадимги номларидан бири; Чоржўй атрофидаги маскан.
|
жаннат
|
боғ, бўстон, учмоҳ; беҳишт. Тақводор диндорлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой.
|