Бўлимлар
Атама номи Атама
залолат ҳақиқатдан юз ўгириш, гумроҳлик, ҳақиқий эътиқоддан адашиш, айниш. Ҳидоятнинг қарама-қаршиси.
замзам Макка шаҳридаги Масжиди Ҳаром саҳнидаги, Каъба ёнидаги муқаддас булоқ.
замма  араб ҳарфларининг тепа қисмига қўйиладиган ҳаракат. “У” товуши билан ўқилади.
зиёрат бирор ерга, муқаддас жойларга, мозор ва қабристонларга ёки шахс ҳузурига бориш.
зикр Худони эсга олиш, ёдга олиш, эслаш, ёдлаш; хотира.
зиндиқ Аллоҳга ишонмайдиган, мўминнинг зидди.
зино бузуқлик, фаҳш, зинокорлик, эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий алоқада бўлиши.
зоҳид Аллоҳ розилиги учун дунёни тарк қилувчи, таркидунё қилган киши; беэътибор, моддий манфаатга бефарқ бўлувчи.
зоҳир очиқ-ойдин, аниқ.
зоҳирий ташқи белгилар; ташқаридаги, ташқи, сиртқи. Қуръон таълимотини айнан тушунувчи ва сўзма-сўз талқин қилувчи оқим тарафдорлари.
зуҳд тарки дунё қилмоқ.
иблис шайтон, азозил.
ибодат Аллоҳга сиғиниш, топиниш ва унга қуллуқ қилиш, бандалик қилиш. Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш учун қилинадиган барча хайрли амаллар.
ибтидоий  бошланғич, илк.
ижозат хати рухсат, гувоҳлик хати. Мурид ёки дарвешга шайх томонидан топшириладиган малака иршоди.